Воскресенье, 24-04-28, 06:56

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Январь » 22 » Гулнора Каримова Испанияда элчиликни бошлади
18:57
Гулнора Каримова Испанияда элчиликни бошлади
Гулнора Каримова Испанияда элчиликни бошлади
 
Президент Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова Ўзбекистоннинг Испанияда элчиси бўлиб фаолият юритишни бошлаган.

Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонаси ходимлари Би-би-си билан суҳбатда ушбу хабарни расман тасдиқлашган. Уларга кўра, 18 январ куни элчи хоним ўз ишонч ёрлиғини топширган.

Испания жорий пайтда Оврўпо Иттифоқига президентлик ваколатида бўлган давлатдир.

Оврўпо Иттифоқи юзлаб тинч фуқаролар қурбон бўлгани айтилган 2005 йил Андижон воқеалари ортидан Ўзбекистонга қарши кескин мавқъени эгаллаган халқаро ташкилотлардан бири эди.

Иттифоқ расмий Тошкентнинг айни ҳодисалар юзасидан мустақил тергов ўтказиш талабларини рад этиши ортидан Ўзбекистонга ўз жазо чораларини ҳам киритганди.

Бироқ Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият яхшиланганини айтиб, 2008 йилнинг октябр ойида уларни бекор қилганди.

Бунинг ортидан бир қанча оврўполик юқори мартабали мулозимлар ва ҳайъатларнинг Ўзбекистонга сафари кузатилганди.

Айрим кузатувчиларга кўра, сўнгги янгилик бир маънода Ўзбекистон ва Оврўпо Иттифоқи орасидаги алоқаларнинг яхшиланаётганидек кўриниши мумкин.

Аммо ўзбекистонлик собиқ дипломатларнинг айтишларича, Испанияга элчилик Каримова хоним мавқеининг пасайишини англатади. Лекин унинг халқаро саҳнадаги сиёсий мақомини кучайтиришга хизмат қилади.

37 ёшли Гулнора Каримова президент Ислом Каримовнинг эҳтимолий сиёсий меросхўри сифатида кўрилади.

Бу биринчи элчилик эмас

Гулнора Каримова 2008 йилнинг охирларида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Женевадаги қароргоҳида Ўзбекистон элчиси этиб тайинланганди.

Айнан ўша йил бошларида эса, Гулнора Каримованинг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг маданий-гуманитар соҳалардаги халқаро ҳамкорлик бўйича ўринбосари этиб тайинлангани хабар қилинганди.

Бундан олдин у Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида Ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Женевадаги қароргоҳи халқаро ташкилотнинг Нью-Йоркдаги идорасидан кейин энг йирик қароргоҳ саналади.

Швейцарияда чоп этилувчи "Билан" ойномаси Гулнора Каримовани шу йил мамлакатдаги энг бадавлат шахслар рўйхатига ҳам киритганди.

Буларнинг барчаси нима учун эди?

Женевадаги қароргоҳда бирор бир мамлакат элчиси бўлиш анчайин салмоқли дипломатик лавозим саналарди. Бу лавозимдаги шахснинг дипломатик фаолияти доираси жуда кенг ҳисобланади.

Халқаро кузатувчилар худди шу нарсани назарда тутиб, назарий жиҳатдан Каримова хонимнинг янги лавозими жуда муҳим саналишини айтишганди.

Мазкур элчилик лавозими Гулнора Каримовага Америка Қўшма Штатларининг Адлия тизимидаги мавжуд тартиб-қоидалардан дахлсизлигини ҳам таъминлаганди.

Гулнора Каримова 2002 йилда эри америкалик Мақсудий жаноблари билан ажрашганидан кейин Америка маҳкамаси уларнинг икки фарзандига оид қарор чиқарганди.

Бу эса Каримова хонимни назарий жиҳатдан Ғарбда, айниқса, Америкада маҳкама қарори туфайли ҳибсга олинишини англатарди.

Лекин ўша пайтда ҳам халқаро кузатувчилар Каримова хонимнинг бу лавозимда тиниб-тинчиб кетиб, ўзининг касбий фаолиятига доир бир қарорга келди, деб хулоса чиқариш қийин эканини айтишганди.

Улар бунинг сабабини Ўзбекистон каби мамлакат президентининг қизи бўлганингиздан кейин касбингиз борасидаги қарорни ҳар ой ўзгартиришингиз мумкинлиги билан изоҳлашганди

http://www.bbc.co.uk/uzbek/news/story/2010/01/100122_gulnara_spain_ambassador.shtml
Категория: СИЁСАТ | Просмотров: 1382 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz