Ҳиллари Клинтон: 'Ўзбекистонда интернет озод эмас'
АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ўзининг махсус нутқида Ўзбекистонни интернети озод бўлмаган давлатлар қаторига қўшган.
"Хитой,
Тунис ва Ўзбекистон интернетни цензура қилишни кучайтиришмоқда.
Въетнамда эса оммабоп интернет мулоқот тармоқлари ўз-ўзидан йўқолиб
қолди. Ўтган жума куни эса, Мисрда 30тача блогчи ва фаол ҳибсга олинди.
Хуллас, бу технология ҳаётимизни қанчалик ўзгартирган бўлмасин,
барибир, дунё бўйлаб инсон ҳуқуқларини яхшилашга неқадар ҳисса қўшиши
номаълум бўлиб қолмоқда," деб айтган Клинтон хоним.
Дунёнинг айрим мамлакатларида интернет эркинлиги чекланаётгани АҚШ раҳбариятини жиддий ташвишга сола бошлаган кўринади.
Умуман, тобора ёйилиб, оммавийлашиб бораётган интернет эркинлиги илк бор АҚШ ташқи сиёсатида алоҳида мавзу сифатида ўртага
чиқмоқда.
Шу
сабаб Ҳиллари Клинтон хоним интернетни чекловчи давлатларни кескин
танқид қилди. АҚШ Давлат котибининг таъкидлашича, жаҳондаги барча
инсонларнинг интернетдан фойдаланиш имконлари тенг бўлиши зарур.
"Биз ягона,
бир бутун интернет тарафдоримиз. Яъни бутун инсоният билим ва ғояларни
олиш имконига эга бўлсин," дейди АҚШ вакиласи.
Чекловлар
Интернет инсонлар ҳаётига неқадар тез кириб келаётган бўлмасин, қатор мамлакатларда унга қарши чекловлар ҳам кучайган.
Кўп мамлакатлар ўз сиёсатларига мос тушавермайдиган веб саҳифаларни йўлини кесишмоқда.
Масалан, Хитой учун тибет ва Уйғурлар масаласи нозик саналиб, бу борада эркин фикр билдириладиган саҳифалар назорат қилинади.
Ўзбекистонда эса ҳукуматни танқид қилувчи, ё ҳатто бу мамлакатдаги ҳақиқий ҳаётни тасвирловчи интернет саҳифаларига ҳам тўсиқлар
қўйилган.
Айрим вебсаҳифаларга умуман кириб бўлмайди. Интернет саҳифаларида мақола ёзадиган ва фикр билдирадиган одамлар ўзларининг
назорат остида эканликларини айтишади.
Бир неча кун илгари эса Ўзбекистон прокуратураси вакиллари интернет саҳифаларида турли тилларда мақолалар ёзадиган мустақил
журналистларни чақириб, уларни ўз ишлари бўйича ҳисоб беришга ундашган
http://www.bbc.co.uk/uzbek/news/story/2010/01/100122_uzbek_internet_usa.shtml
|