Суббота, 24-04-27, 22:53

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Январь » 22 » 'Ўзбекистондаги вазият ўта аянчли аҳволда'
19:41
'Ўзбекистондаги вазият ўта аянчли аҳволда'
'Ўзбекистондаги вазият ўта аянчли аҳволда'
 
"Хьюман Райтс Вотч" ташкилотининг айтишича, ўзбек ҳукуматининг инсон ҳуқуқлари бўйича кўрсаткичлари даҳшатли даражада қолмоқда.

Оврўпо Иттифоқи эса, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият яхшиланганини айтиб, 2008 йилнинг октябр ойида Ўзбекистонга жорий этган жазо чораларини олиб ташлаганди.

Халқаро ташкилотга кўра, ўзбек ҳукумати ушбу қарор ортидан ҳам фуқаровий фаоллар, мухолифат аъзолари ва мустақил журналистларга қарши таъқибларини сусайтирмаган.

Қийноқлар яна бир масала

Жавобгарлар жазосиз қолаёган бир муҳитда қийноқлар ва номақбул муносабатлар тийиқсиз ва кунда-шунда учраб турадиган ҳолатга айланган. 2008 йилнинг бошида қабул қилинган махсус қонун ҳам Ўзбекистондаги маҳбусларни қийноқлардан ҳимоя қила олмаган, дейди HRW.

Ўзбекистон Адлия тизимида қийноқ ва маҳбусларга нисбатан номақбул муносабатлар изчил тус олганини урғуларкан, HRW ўз ҳисоботида бунга оид қатор мисолларни ҳам келтиради.

Ҳисоботда, жумладан, 2009 йилнинг июн ойи ўрталарида диссидент шоир Юсуф Жуманинг "Жаслиқ" қамоқхонасида саккиз кун алоҳида камерада сақлангани айтилади.

Халқаро ташкилотнинг шоир яқинларига таяниб билдиришича, шу вақт оралиғида қамоқхона назоратчилари қайноқ электр чойнак ёрдамида Юсуф Жуманинг елкаларини куйдиришган, камида икки кун овқат ва ичимлик суви беришмаган, ҳатто ҳожатга чиққани ҳам қўйишмаган.

Бошқа зўравонликлар ҳам бор

Халқаро ташкилотнинг "Зўравонлар инсон ҳақлари фаолларини нишонга олишмоқда," деб номланган янги ҳисоботида айтилишича, Ўзбекистонда эркин диндорларга қарши таъқиблар ҳануз давом этмоқда, сўз ва фикр эркинлиги ниҳоятда чекланган, болаларнинг қишлоқ хўжалиги юмушларига мажбуран жалб этиш ҳоллари ҳануз тўхтамаган.

Ўзбекистон ҳукумати эса, юзлаб тинч фуқаролар қурбон бўлгани айтилган 2005 йилги Андижон воқеалари юзасидан мустақил тергов ўтказиш талабларини ҳануз рад этиб келмоқда.

Халқаро ташкилотнинг айтишича, ўзбек ҳукумати сиёсий бошпана олиш илинжидаги фуқароларини мажбуран ортга қайтариш учун қирғизистонлик масъуллар билан иш олиб боришда давом этмоқда.

Ҳамкорлик йўқ

Ҳисоботга кўра, ўзбек ҳукумати БМТ дохил халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилмасликда давом этаётир. Билдирилишича, Қийноқлар ва Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари бўйича ҳисоботчилар дохил, саккиз махсус маърузачининг Ўзбекистонга киришларига изн берилмаган.

Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари масаласида Оврўпо Иттифоқининг мавқеи заифлигича қолмоқда. Ўз манфаатлари ҳақида қайғуриб, АҚШ маъмурияти ҳам бу борадаги фаоллигини сусайтирган, дейди HRW.

Ҳисоботда айтилишича, Ўзбекистон Адлия тизимига мустақиллик етишмайди, парламенти эса ўз ижроий қудратини намойиш этиш учун ожиздир

http://www.bbc.co.uk/uzbek/news/story/2010/01/100121_hrw_uzbekistan_report.shtml
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1150 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz