Воскресенье, 24-04-28, 16:58

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Январь » 30 » Шайтон кирадиган манзиллар
02:33
Шайтон кирадиган манзиллар

Шайтон кирадиган манзиллар


Саттаров Абдуқодир Нурмуҳаммад ўғли,
руҳшунос олим, халқ табиби.

БИЛИМСИЗЛИК ВА ЖОХИЛЛИК

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги дин ишлари буйича қўмита рухсати билан чоп этилган "Жин шайтондан сақланиш йўллари” китобида қайд этилганидек, шайтоннинг асосий кирадиган жойи жоҳиллик ва илмсизликдир. У инсоннинг жоҳиллигига суяниб, қувватланади. Чунки, жоҳил шайтон кирадиган жойларни билмайди ва уни тўсолмайди. Шайтон ҳийланинг энг кичиги билан ҳам бундай кишилар устидан осонликча ғолиб келади. Жоҳил инсон яхши билан ёмонни, суннат билан бидъатни ажрата олмайди. Баъзи ёмонликни яхшилик деб билса, баъзида бидъатни суннат деб ўйлайди.

(Эй, Муаммад) Айтинг: «Сизларга қилмишларидан энг кўп зиён кўрувчиларнинг хабарини берайликми?! Улар қилган саъй (ҳаракат)лари дунё ҳаётидаёқ йўқ бўлиб кетган-у, аммо ўзларини ишни чиройли қилаётган ҳисоблайдилар» (Каҳф, 103-104).

Нодонлик қалбни ўлдиради, кўзни кўр қилади. Бас, шайтон нодонга шаҳватни рўбару қилади ва уни ҳавои нафс билан шаҳватнинг ва ўзининг асирига айлантиради.

«Огох бўлингки, албтта, шайтоннинг хизби зиён кўрувчидир!» (Мужодала, 19).

Шайтоннинг қалбга кирадиган йўлларидан бири, кибрдир. У илм талабгорига дейди: «Сен катта бўлдинг. Жуда куп нарсани ўргандинг. Энди олимнинг олдида жоҳилга ўхшаб ўтиришинг яхши-ми?» Толиб илмсизлик туфайли шайтоннинг макрига учади.

Абу Ҳасан ал-Моваридий деди: «Ўз вақтида илм ўрганмаган инсон жоҳилликка рози бўлади. Бу нодонлик кирдикорлари ва дангасаликнинг алдовларидандир».

Чунки илм-фазилат, катта ёшдагиларнинг ҳам унга қизиқиши кучли бўлиши керак. Илмсиз қариядан кўра, илм ўрганувчи қария яхшироқдир Айтилдики: жаҳолатга қаноат қилиб яшагандан кўра, толиби илм 6ўли6 ўлган яхшидир.

Али Ибн Абу Толиб (р.а) деди: «Олим бўл ёки таълим олувчи бўл ёки эшитувчи бўл ёки яхши кўрувчи бўл. Лекин бешинчиси бўлма - ҳалок бўласан!» Жоҳил инсонда илмга қизиқиш пайдо бўлса, шайтон дейди: «Агар илм олиб амал қилмасанг, у сени зарарингга ҳужжат бўлади (энг яхшиси, илм олмаслик. Чунки жавобгарлигинг кам бўлиб, узринг катта бўлади)».

Мискиннинг илми бошига тушган зулматни кўтариб, машаққатини йўққа чиқаради. Уламолардан бири деди: «Биз илмни Аллоҳ йўлида ўргандик. Чунки, илм Аллоҳдан ўзга йўлда бўлишидан бош тортди».

Бир киши Абу Ҳурайра (р.а.)га деди: «Мен илм олишни хоҳлайман. Лекин уни зое қилишдан қўрқаман».

Абу Ҳурайра (р.а.) деди: «Илмни тарк қилиш, уни зое қилишга кифоя қилади».
Энг ажабланарлиси, шайтоннинг баъзи жоҳилларга: «Сен зўр олимсан» дея хийла қилишидир. Бу гапга ишониш мағрур иблисга қўшилиш демак.

Ал Хайл Ибн Аҳмад инсонларни илмга дахлдорлиги жиҳатдан тўртга бўлади: «Киши билади ва билишини ҳам билади. У олим. Бас, ундан сўранглар. Киши билади, аммо билишини билмайди. Бас, у эсдан чиқарувчи, унга эслатинглар. Киши билмайди, лекин билмаслигини билади. Бас у тўғри йул изловчи, унга таълим беринглар. Киши билмайди, билмаслигини билишини истамайди ҳам. Бас, у жоҳилдир, уни қайтаринглар.


ҒАЗАБ

Китобда шайтоннинг ғазаб орқали инсон Қалбига жуда осонликча кириши алоҳида таъкидланади. Ғазаб ҳийланинг энг буюгидир. Бола дўппи билан қандай ўйнаса, шайтон ҳам ғазабнок киши билан шундай ўйнашади. Кузатув бунга энг кучли далилдир.

Абу Ҳомид Ғаззолий деди: «Қаттиқ ғазабланиш, қалб қонини қайнаши натижасидир. Бу вақтда қоронғулик тутуни димоғига кўтарилиб, фикр маъданларини булғайди. Ғазаб баъзида кўз маъданига ҳам ўтади ва кўз ҳеч нарсани кўрмай қолади. Димоғи бир олов алангланаётган ғорга ўхшайди, ички тараф қора тутунга тўлади. Баъзан ғазаб алангаси кучайиб қалбдаги ҳаётни қуритиб ташлайди ва ғазаб соҳиби жаҳлдан ўлади.

Ушбу ғазабни зоҳирий аломатлари: ранг ўзгариб, тана титрай бошлайди. Оғиз четларида кўпик зоҳир бўлади, кўз қорачиғи қизил рангга киради. Агар ғазабнок киши ўз ҳолатини суратининг хунуклигини кўрса, ҳаё қилганидан ўша заҳотиёқ, уялиб, ғазабидан тушади. Ботиний хунуклик зоҳирий хунуклигидан ёмонроқдир. Ғазабнок кишинг ботиний тасвири янада хунукроқ.
Ғазабнинг тилдаги асорати. Тилдан фаҳш каломлар чиқади. Аклли киши бундан хаё килади, хатто ғазабнок кейинчалик, ғазаби босилгач, хижолат бўлади Аъзолардаги холат киши каттик ҳазабланганда бирор жойи хатто синса сезмайди. Оғриқни сезгудек бўлса, баттар ғазабланади.

Ғазаб қалбда хам ўз асоратини қолдиради. Адоват ва ҳасад каби иллатлар билан ғазабланган киши хотиржам тортгандан кейин ҳам шайтон уни жунбушга келтиради. Мусулмон учун бундай пайт шайтоннинг енгишнинг ягона йўли ғазабни босиш ва бошқалардан узр сурашдир. Ал Баззор Анос (р.а.) дан ривоят қилади: «Расулуллоҳ (с.а.в) курашаётган қавм олдидан ўтиб «Бу нимаси?» дедилар Улар «Фалончи қурутса, ҳамма билан уришади» дейишди. Расулуллох (с.а.в.) дедилар. «Сизларга у кишидан кучлироқ ҳақида хабар берайинми? Бир кишики, ғазабини ичига ютиб, ўзининг ва ўртоғининг шайтонини тутиб туради. Ҳақиқий ботирлик ғазабни енгишдир.

Абу Дардо (р.а.)дан ривоят қилинади: «Расулуллох (с.а.в.) га бир киши деди: «Мени жаннатга киритадиган иш (амал) буюринг». «Расулуллох (с.а.в.) дедилар:

«Ғазабланма, жаннат сеники бўлади» (Табароний ривояти).

Абу Хурайра (р.а.) дан ривоят қилинади: «Бир киши Расуллох (с,а.в) га деди: «Менга (бирор нарсани) тавсия қилинг». Расулуллоҳ «ғазаланма” деган сўзни бир неча бор такрорлаб охири яна дедилар. "Ғазабланма”!.

Бухорий ривояти. Аҳмад (р.а) бир ривоятда (бунга қўшимча) қилади. «Бир киши деди:
Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай деган вақтларида ўйлаб кўрдим. Билсам ғазабда барча ёмонликлар мужассам экан»

Абдуллоҳ Ибн Амр деди: «Бир киши Расулуллоҳ (с.а.в.) дан сўради: Аллоҳ ғазабидан мени нима узоқлаштиради?» Расулуллох (с.а.в.) деди: «Ғазабланма» (Табароний ривояти).
Одам боласи ғазаб инстиктидан қутулиб, муътадил ҳулқли бўлиши мумкин эмас. Чунки ғазаб шайтондандир. Лекин унинг кибр, нафс каби асоратларидан қутилиш мумкин. Китобни вараклашда давом этсангиз, бунданда ибратли жумлаларни ўқийсиз.

ҒАЗАБДАН ТУШИШ

Ғазабланган киши учун ғазабдан тушиш зарур бўлади. Ғазабдан тушишнинг бир неча босқичи бор дейилади китобда.

Биринчиси, Аллох таолодан панох сураш сулаймон Ибн Сард (р.а) деди: «Икки киши раулуллох (с.а.в) олдида сўкишди, улардан бири ғазабланганидан юзлари қизариб, қон тамирлари шишиб кетди. Шунда Расулулох (с.а.в.) унга қараб деди: «мен бир калимани ўргатаман, ким уни айтса хотиржам» бўлади. У калима: «Тош бурон қилинган шайтонга алданиб қолмаслик учун Аллохдан панох сурайман» Сард Расулуллох (с.а.в) дан эшитган нарсасини бир кишига (етказиш учун) деди: Расулуллох (с.а.в.)деди: «мен бир калимани ўргатаман, уни айтса, ундаги жаҳл кетади. У калима: Тош бурон килинган шайтонга алданиб колмаслик учун оллохдан панох сўрайман» (Бухорий ва Муслим рирвояти).

Иккинчиси - ғазабдан тушишнинг ажрини эслаш. У киши Аллох индирган нарсага рағбат килиб жахлидан тушди. Ибн Умар (р.а.) дан ривоят қилинади: Расулуллох (с.а.в.) дедилар оллохнинг жамоли истагида ғазабидан тушган банданинг ажри микдоричалик ажри йўк». (Ибн Можа ривояти).

Абдурахмон Ибн Маймуна Сахл Ибн Маоз Ибн Анас (р.а.) дан ривоят килади: «Расулуллох (с.а.в.) дедилар ким ғазабини босса Аллох у бандани халкларнинг бошига чакиради ва хохлаган хур аёллардан танлаб беради» (Термизий Ибн Можа ривояти).

Учинчиси – жим туриш сукут уни хатога йул қўйишдан сақлайди.
Ахмад, Ибн Абу дунё Табароний Ибн Аббос (р.а.)дан ривоят килинади: «Агар ғазабнок бўлсанг, жим тур»,

Тўртинчиси ўтириш ёки ётиб олиш.

Ахмад, Абу Довуд. Иби Хиббон Абу Зар (р.а.) дан ривоят килади: «Агар ораларингиздан кимдир ғазабланса, ўтирсин шунда хам ховури босилмаса, ётиб олсин».

Термизий, Абу Саъид Ал-Худрийдан ривоят килинади: «Расулуллох (с.а.в.) дедилар «огох булинглар, одам болалари турли табақалардан яратилди. Огоҳ бўлинг уларнинг энг яхшилари ғазаби секин чиқиб, тез қайтганидир. Энг ёмони эса тез ғазабланиб, секин қайтганидир. Огох бўлинг ғазаб одам боласининг қалбида ёнаётган бир парча кўмирдир. Сизлар ғазабланган одамнинг кўзлари қизариб, қон-томирлари шишганини кўрсангиз уни дархол ёткизинглар.
Бешинчиси - ғазаланган пайтда ташқи кўринишини тасаввур қилсин, чунки, бу ғазабни қайтаради.
Олтинчиси узрни кабул қилиш. Бу яхшиликнинг Аллох хузуридаги савоби хакида уйласин, Ушбу нарса Аллохнинг розилиги учун савоб ишлар килишга ундайди.

Аллох таолох деди: ғазабларини ютадиган, одамларни (хато ва камчиликларини) авф этадиганлардир. Аллох эзгулик килувчиларни севар» (Оли Имрон, 134).
Мусулмон ғазабини ютса, нафсини мутакийлар одатига хослаган булади. Агар кечирса, мухсинларнинг даражасига кутарилади. Ибн Аббос (р.а.) дан ривоят килинади: Аллох деди: «Ғазабни чиройли нарса эвазига тарк кил

Ғазаби келганда сабр киладиган кечиримли бандаларини Аллох поки домон холда тутиб туради. Ва уларга душманлар буйсунади (Бухорий ривяти) Хасан Ал-Басрий деди:
«Муслимнинг белгилари: Динда мустахкам туриш, юмшок кўнгилли бўлиш, мехрибон, хак йулида фидойилик, мулкда тежамкорлик, йўқчилида сабр, тўкликда эса эхсон килиш: ғазабга қул булмаслик, шахватпарасликдан кочиш, бечораларни қўллаб-қувватлаш, хам тежамкорлик хам саховатпешалик, золимларни кечириш, кийинчиликда узи билан, рушноликда эса инсонлар билан булиш».

Еттинчиси ўзини сўкишдан ва бошкани лаънатлашдан тийилиш. Чунки бу сифат тентакларгагина хосдир.

Салмонни бир киши сўкканда: «Агар паллам енгил келса, айтгин нарсангдан тутаман. Агар паллам оғир келса, сенга зарар бермайман, деди.

Бир киши Абу Бакр (р.а.) ни сўкканида у «Аллох кўп нарани сендан сатр қилмабди», дедилар.
Бир аёл Молик Ибн Динорга: «Эй мунофик, деди. Шунда у: «Сиздан бошкаси мени бундай атамаган» деди.

Ахнаф Ибн Кайс менга бирор киши душманлик қилмади. Мен хар уч ишдан бирини тутдим. Агар мендан улуг булса уни кадрладим; агар мендан кичик булса, кадримни билдим; агар тенг булса мурувват килдим.

Ғазаб икки турли булади: кимдир нафс йулида газабланади, кимдир Аллох йулида. биринчиси қораланган. Икинчиси қадрлангандир. Зеро, Расулуллох (с.а.в.) хам шариатга зид ишларни кўрганларида ғазабдан юзлари қизариб, ишни бостирмагунча тинчимас эдилар.
Оиша (р.а.) дан ривоят қилинади: Расулуллох (с.а.в.) олдимга кирганларида уйимдаги пардада сурат бор эди. Шунда, юзлари ўзгариб пардани йиртиб ташладиларда, сурат чизганлар учун охират азобини эслатдилар (Муслим Бухорий ривояти).

Расулуллох (с.а.в.) масжид қибласида шилимшиқ нарсани кўриб уни қўллари билан ишкалаб тушириб юбордилар ва жахллари чикиб: Агар сизлардан бирантангиз намозда булса Аллох унинг қаршисидадир у намозда ўзининг қаршисига балғам ташлмасин (Бухорий ва Муслим ривояти).
Ушбу хадисдан куриниб турибдики, агар Аллохнинг хурмати харом килган нарсалари) топталса, Расулуллох (с.а.в) ғазабланардилар.

Шундай экан қалбимиз мусаффо бўлиши учун доимо Аллоҳни ёд этайлик.Яратгандан иймонимизни пок саклашни шайтону инс\жинслардан асрашни сўрайлик *ТАНБЕҲУЛ-.ғофилийн* дан бир мисол келтириб ўтайлик.Ҳакимлардан бири айтади;”шайтоннинг инсонга ўнта эшикдан келишини кўрдим:1.Шайтон ҳирс ва ёмон гумон тамонидан келади.Уни ишонч ва қаноат билан кутиб олдим.Сўнг Алооҳнинг китобидан унга қарши ушбу сўзни топдим:*Ўрмалаган нарса борки барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир* (ХУД.6 оят).Ва ушбу оят билан унинг эшигини синдирдим.2.Қарасам шайтон ҳаёт ваузун орзулар биланкелияпти.,уни тўсатдан келувчи ўлим хафи билан кутиб олдим.Сўнг Аллоҳнинг китобидан унга қарши уўбу оятни топдим:*БИРОР ЖОН ҚАЕРДА ЎЛИШИНИ БИЛА ОЛМАС* (луқмон,34оят)Ва унинг эшигини синдирдим. 3.Кўрдимки,шайтон кейин роҳат ва неъмат тамонидан келияпти. Уни неъматнинг заволи ва ёмон ҳисоб китоб бўлиши билан кутиб олдим.Сўнг уни дафъ қилиш учун Аллоҳнинг ушбу сўзларини топдим:*(ЭЙ Муҳаммад) уларни қўяверинг ,еб ичиб фойдаланиб қолсинлар…* (хижр,3 оят) *(Эй Мухаммад) хабар берингчи,агар Биз уларни (узоқ)йиллар (сихат саломатлик,молу довлат билан)фойдалантирсак…*(шуаро,205 оят) Шундай қилиб бу тамондаги эшигини ҳам синдирдим.


4. КЎРДИМКИ , СЎНГ ШАЙТОН

МАҒРЛАНИШ ТАМОНДАН келияпти.Уни оқибат хавфи ва миннат билан кутиб олдим ва Аллоҳнинг ушбу сўзлари билан ҳайдадим: *Бас у (кунга ҳозир бўлган)лар орасида бахтсизи хам бўлар бахтлиси хам …* (худ,105 оят)Дархақиқат мен қайси тоифадан бўлишимни билмайман,шу билан унинг бу эшигини ҳам синдирдим. 5 .Кейин у биродорларга эътиборсизлик тарафидан келди.Уни биродарчиликнинг хаққини ва хурматини билиш билан кутиб олдим ва уни бартараф қилишга Аллоҳнинг ушбу сўзини топдим:*КУЧ-ҚУДРАТ АЛЛОҲНИНГ ,унинг пайғамбари ва мўминларникидир* (мунофиқун,8 оят)Шу билан яна бир эшигини синдирдим. 6. Кўрдимки у ҳасад эшигидан келияпти.Уни адолат ва Аллоҳ таолонинг махлуқлари орасида қилган тақсимоти билан кутиб олдим ва Аллоҳнинг ушбу сўзи билан ҳайдадим:*Уларнинг ҳаёти дунёдаги маишат тирикчиликларни ҳам уларнинг ўрталарида Биз ўзимиз тақсилаганмиз* (Зухруф,32 оят) ва шу билан унинг эшигини синди. 7. Кейин у риё ва одамларнинг мақтови билан келди.Уни ихлос сураси билан кутиб олдим ва ушбу оят билан дафъ қилдим: *Бас ,ким Парвардигорига рўбарў бўлишидан умидвор бўлса ,У холда яхши амал қилсин ва Парвардигорига бандалик қилишда бирор кимсани (УНГА) шерик қилмасин* (қаҳф 110 оят). Яъни,қиладиган барча аммалларини ихлос ила қилсин .Ва шу биллан яна бир эшигини синдирдим. 8.. Сўнгра у баҳиллик эшигидан келади,уни банданинг қўлидаги бор нарса йўқ бўлиши ва Аллоҳ таоло ҳузиридаги нарсагина бюоқий қолиши билан кутиб олдим ва Аллоҳнинг ушбу сўзи билан уни ҳайдадим: *Сизларнинг хузурларингиздаги нарсалар йўқ бўлур,АЛЛОҲ даргохидаги нарсалар боқийдир* (нахл 96оят) Шу билан уни синдирдим. 9 . Кўрдимки ,у кибр эшигидан келияпти.Уни тавозуъ билан кутиб олдим ва ушбу оят билан уни хайдашга куч топдим:*Эй инсонлар,дарҳақиқат,Биз сизларни бир эркак (ОДАМ) ва бир аёл ( ҲАВО ) дан яратдик хамда бир бюирларингиз билан танишишинглар (дўст,бродор бўлинглар) улар сизларни ( турли туман ) халқлар ва қабилалар,элатлар қилиб қўйдик.Албатта ,сизларнинг АллоҲ билгувчи ва огаҳдир* (хужуурат,13 оят) Ва унинг эшиги шу билан синди. 10. Сўнгра кўрдимки ,у тамаъ тамонидан келияпти.Уни одамларга қарам бўлмаслик ва Аллоҳ хузиридаги нарсага ишонч билан кутиб олдим. Унга қарши эса ,ушбу оят билан куришдам ;:*КИМ АЛЛОҲДАН ҚЎРҚСА , У зот унинг учун (барча ғам кулфатлардан) чикар йўлни (пойдо) қилур ва уни ўзи ўйламаган тамонидан ризқлантирур* (талоқ 2-3 оятлар).Хабарда зикр қилинишича ,ИБЛИС (унга АЛЛОҲнинг лаънати бўлсин) МУСО (алайҳиссалом) Алоҳга муножат қилиб турганларида у кишининг олдларига келди.Фаришталардан бири иблисга: *СЕНГА ЎЛИМ БЎЛСИН, унинг бу холатидан нимани умид қиласан ? * деди. Айтди * Ундан унинг отаси ОДАМДАН жанатдалигида умид қилган нарсамни УМИД қиламан.

www.yangidunyo.com

Просмотров: 3076 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz