Гуантанамодаги ўзбек маҳбусни Швейцария қабул қилди
Гуантанамода сақланаётган ўзбек маҳбуси тутқунликдан озод этилиб, яшаш учун Швейцарияга ўтказилган.
Уни
озод қилган АҚШ ҳукумати ҳам, қабул қилиб олишга рози бўлган Швейцария
тарафи ҳам собиқ тутқуннинг исм-шарифни эълон қилишганича йўқ.
Гуантанамо қамоқхонасидан озод этилиб, учинчи мамлакатларга юборилган маҳбуслар сони юздан ошади.
Гуантанамода сақланган олти юзга яқин маҳбус агар ўз ватанларига
қайтишса, қийноқларга тутилиб, одил маҳкамадан маҳрум бўлишдаи деган
хавотирда учинчи мамлакатларга жўнатилдилар.
Швейцарияга келган ўзбекистонлик маҳбус ҳам жамоат тартибига хавф солмайди ва ҳеч қандай жиноят қилмаган, деб топилган.
АҚШ тарафи унинг террорга алоқаси борлигини тасдиқламаган.
Швейцария ҳукуматига кўра, ҳали 2005 йилдаёқ бу ўзбекистонликни барча айбловлардан оқлаб, озод этишга қарор берилган.
Аввалроқ Ирландия ҳукумати ҳам Гуантанамодаги бошқа икки нафар ўзбек маҳбусига бошпана берганди.
Ҳимоячиларга кўра, Гуантанамода сақланган ўзбек маҳбуслар террорга алоқадор бўлишмаган ва Ўзбекистонда ўз диний эътиқодлари
учун таъқибга тутилганлар.
Тутқунларнинг ҳимоячилари 2001 йил Афғонистонда ҳибсга олинган ўзбекларнинг террорга алоқаси йўқлиги ва ватанларида диний
эътиқодлари учун таъқиб этилганликларини айтишган.
Бу маҳбуслар Ўзбекистонга қайтарилган тақдирда қаттиқ қийноқларга тутилишлари мумкинлиги инобатга олинган. http://www.bbc.co.uk/uzbek/news/story/2010/01/100127_guantanamo_uzbek.shtml
|