Швейцариия ТИВ Умида Ахмедовадан воз кечгани йўқ Uznews.net
30.01.10 – Швейцария ташқи ишлар вазипм бугун унинг Тошкентдаги элчихонаси
фотографдан ва кинодокументалистдан, шунинг ишларидан
узоқлашмаганлигини маълум қилди.
Швейцариянинг ТИВ баёноти Каттарнинг "Ал Жазира” телекомпаниясиниг 26
январ кунги билдириши ортидан янгради, Швейцариянинг Ўзбекистондаги
элчихонаси Умида Ахмедова ва унинг асарларини қўллаб қувватлашдан воз
кечмаганлигини билдирди.
Швейцария элчихонаси молиявий кўмагида суратга олинган "Эркак ва аёл:
саҳардан то кунботаргача” ва "Бокиралик юки” фильмлари, Ахмедовага
қарши ўз халқига тухмат ва ҳақорат қилганликдаги айбнома билан жиноий
иш очилишига сабаб бўлди. Ҳозирги пайтда суд бошланиши кутилмоқда.
Швейцариядаги ТИВ матбуот хизмати вакилининг билдиришича, "Ал Жазира”
бу мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонаси билан ҳеч бир алоқада бўлмаган
ва ноаниқ ахборотни тарқатган.
Швейцария элчихонаси "кимдандир ёки нимадандир” чекингани йўқ, дея таъкидлайди швейцария ТИВ.
Ҳақиқат, шундаки дейилади баёнотда, элчихона "Бокиралик юки” фильмини
молиялантирган, бироқ тўлиқ эмас, қисман, бу ҳақдаги қарор 2009 йилнинг
майида берилган.
"Биз умид қиламизки, бу рассом атрофидаги мунозарали ҳолат инсон
ҳуқуқлари ҳимоясига тўсиқ бўлолмайди”, - дея эҳтиётлик билан тилак
билдиради Швейцария ТИВ.
Uznews.ne
|