Uznews.net
08.02.10 — Ўзбекистонда аввалига кутубхоналар, кейин кутубхоначилик касби йўқ
қилинди, эндиликда эса — ҳукумат бутун умрини эндиликда мавжуд бўлмаган
шу касбга боғишлаган шахсларга пенсия беришни истамаяпти.
2006 йили Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўз фармони билан
Ўзбекистондаги барча кутубхоналарни йўқ қилди ва улар ўрнида ахборот
заҳира марказлари барпо этиш вазифасини топширди.
Шундан кейин Ғафура Ғулом, Ҳамид Олимжон, Ойбек ватанида
кутубхоналардаги етакчи мутахассислик қайта номланиб, кутубхоначилик
касби ҳам тугатилди.
Бироқ ҳукумат шу билан тўхтаб қолгани йўқ, йиллар давомида умрини
севимли касбларига бағишлаган шахслар ишлари билан бирга қонуний
пенсияларидан ҳам айрилишди.
Мана бир йилдирки, собиқ кутубхона ходимлари, пенсияга чиққанларидан
кейин ҳам ўзларининг арзимас миқдордаги нафақаларини олиш имконидан
маҳрум қолишмоқда.
Унинг миқдори 120 минг сўм (60 доллар) атрофида. Бироқ шу арзимаган пулни ҳам ҳукумат одамларга тўлашга шошилмаётир.
Бунинг боисини эса улар, кутубхоначилик касби йўқ қилингани ва ҳеч кимга тўлашга пул йўқлиги билан изоҳлашмоқда.
Минглаб инсонларнинг ўн йиллик меҳнатлари Ислом Каримовнинг 2006 йил 20
июндаги «Республика ахолисини ахборот кутубхоналари билан
таъминланишини ташкил этиш» ҳақидаги қарори билан йўққа чиқарилди.
Бунга кўра, мамлакатдаги барча кутубхоналар ахборот заҳира марказларига
айлантирилди, тўғри қарордан келиб чиқиладиган бўлса, гап
кутубхоналарининг такомиллашуви ҳақида бориши керак эди.
Айни қарорда айтилишича, Ахборот заҳира марказлари (АЗМ)нинг
мамлакатдаги роли оширилиши, чиқарилаётган методик қўлланмалар ва ҳар
бир АЗМ қошида электрон кутубхоналар очиш кўзда тутилган эди.
Бироқ бари ҳамиша ҳам қоғоздаги каби силлиқ кечмади. Орадан уч ярим
йилдан сал кўпроқ вақт ўтиб ҳам ҳақиқий электрон кутубхона марказлари
пайдо бўлмади, барча эски кутубхоналар эса, уларга шусиз ҳам кам ташриф
буюришарди, шунчаки йўқ қилинди.
Бироқ қарор шу соҳа хизматчиларига жиддий зиён етказди. Кўпларни ишдан
бўшатишди, қолганлари эса ҳукумат зўровонлиги олдида бош эгишга мажбур
бўлди.
Uznews.net