Понедельник, 24-04-29, 12:24

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 12 » “Манифестни мен ёзмаганман”
10:01
“Манифестни мен ёзмаганман”

"Манифестни мен ёзмаганман”

Абулфайз БАРАТОВ

Турфа ҳангомалар

Илгарилари «Думалоқ хат» ёзиш «урф» эди. Ана шундайлардан бири бутун туманнинг тинчини бузарди. Анонимчининг кимлигини раҳбарлар тахминан билишарди. Аммо қўлга тушмаган ўғри-ўғри эмас-да. Ниҳоят, раҳбарлар маслаҳатлашиб шундай фикрга келишди: «ариза бериб қўйганига анча бўлган, партияга қабул қилайлик уни. Балки шундан сўнг коммунистик виждони қийналиб, «думалоқ” хат ёзишни бас қилар …»

Унга буни айтмай бюро йиғилишига таклиф килишди. Райкомнинг биринчи котиби уни қўллаш мақсадида жўн савол берди:
- Айтингчи, «Коммунистик партия манифести»ни ким ёзган ?
Нима мақсадда ўзини бу ерга таклиф қилишганига ақли етмай ўтирган анонимчи бу нотаниш сўзни эшитиб, жон-пони чиқиб кетди.
- Худо шохид, уни мен ёзган эмасман!

Райижроқўм раиси тонг саҳардан чорвачилик хўжаликларини айланиш учун чиқиб кетиб, эндигина қайтган, қаттиқ чарчаганидан преиздумда мудраб ўтирарди. У анонимчининг «мен ёзган эмасман» деган сўзини эшитиб қолди-да, ҳойнаҳой гап «думалоқ хат» устида кетаётган бўлса керак деб ўйлаб, шоша-пиша луқма ташлади:
- Шу аблаҳ ёзган уни. Ундан бўлак ит ёзармиди.

Гурр этиб кулги кўтарилди. Вазиятнинг бу томонга айланиб кетганлигини кўрган биринчи котиб тезда бюрони тўхтатади- да, анонимчига "кейинги бюрога яхшилаб тайёргарлик кўриб келинг”, деб, жавоб берди.

Бюрода иштирок этган туман ички ишлар бўлимининг бошлиғи бу масалани ўзича ҳал қилмоқчи бўлди. Анонимчини кабинетига олиб кирди-да, сўроққа тутди:
- Манифест деганини ёзганингни бўйнинга оласанми ё йўқми?

Бечора анонимчи йиғламсираб ёлворди:
- Айтдимку, ахир уни мен ёзган эмасман деб.

Бошлиқ «фаоллашиб» кетди.. Қинидан тўппончасини чиқариб, қундоғи билан анонимчининг бўйни аралаш елкасига туширади.

- Аблаҳ, иштонсиз муаллим! Бутун туманни алғов-далғов қилиб, раҳбарларнинг обрўйини тўкаётган сенсан. Ёзганингни ё бўйнинга оласан, ё мен сени қамокка тиқаман.

Қўрқиб кетган анонимчи «айбига иқрор» бўлди.

- Ёзган бўлсам ёзгандирманда, қайси бири эсимда бор, -дейди ҳиққилаб.

Ички ишлар бошлиғи қувониб кетди ва райкомнинг биринчи котибиги қўнғироқ қилди:

-Ака тан олди. Ҳалиги манн… манифест деганини шу ҳароми ёзган экан.

Биринчи котибнинг жони халқумига келди.

- Тан олдирмай ўл, паъдарлаънати. Даров қўйиб юбор уни.

Барибир бу воқеа ошкор бўлиб, вилоятда анча-мунча гап-сўзга сабаб бўлган эди.

www.yangidunyo.com

Категория: АДАБИЁТ ВА САНЪАТ | Просмотров: 1211 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz