Арздорлар Абдулла Орипов қизидан ҳали ҳам норози
Ўзбекистон қаҳрамони ва таниқли шоир Абдулла Ориповнинг ўтган йил фирибгарликда айбдор деб топилган қизи Юлдуз Ориповадан
11 киши катта миқдордаги пулни қайтаришни сўраб фуқаролик маҳкамасига ариза беришган.
Тележурналист Юлдуз Орипова ўндан ортиқ кишининг фарзандларини билим юртларига киритиш ваъдаси билан "фирибгарлик асосида
пул ва моддий бойликларни ўзлаштиришда" айбдор деб топилганди.
Ўтган
йилнинг 6 ноябрида Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани маҳкамаси
Юлдуз Ориповани айбдор деб топиб, Ўзбекистон мустақиллигининг 18
йиллиги муносабати билан амнистия асосида озод қилганди.
Маҳкама ўз ажримида 55 минг долларни Орипова хонимдан ундириб олишлари учун арздорларни фуқаролик маҳкамасига мурожаат қилишлари
кераклигини айтган.
Арздорлар
сўзларига кўра, Юлдуз Орипова уларни президент оиласи билан қариндошлик
ришталарига эга эканига ишонтирган ва фарзандларини билим юртларига
киритиш ваъдасини берган.
Ваъдасининг устидан чиқмагач, арздорлар пулни қайтаришни сўраб унинг отаси Абдулла Ориповнинг хонадонига ҳам боришган, бироқ
жаноб Орипов можародан ўзини йироқ тутган.
Маҳкама чоғида Юлдуз Орипова 55 минг доллар олганини рад қилмаган.
Ўзбекистонда олий ўқув юртларига киритиш ваъдаси билан пул ундириш усули мулозимлар орасида кенг тарқалган.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг нуфузли ходими Мирмуҳсин Акбаров ҳам яқинда шу каби фирибгарликда айбдор деб гумон қилиниб,
унинг иши бўйича тергов давом этмоқда
http://www.bbc.co.uk/uzbek/news/story/2010/02/100216_oripova.shtml
|