Понедельник, 24-04-29, 15:26

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 24 » Маддоҳ
22:50
Маддоҳ

Дадахон Ҳасан ҳаётидаги ҳангомалар

Жамолиддин Мухаммад, Қўқон.

Маддоҳлардан бири

Талабалик йилларидан буён Дадахон билан қалин дўст бўлиб юрган бир шоир саксонинчи йилларнинг охирига келиб, Дадахондан ўзини узоқ тутиб қолади. Кунлардан бир куни эса у Дадахонни кўриб, "Ҳа, оқсоқол, нима бўлди? Ленин бовамиз мавзолейдан бошини кўтариб, бошидан шапкасини олиб, сизлардан кечирим сўрасинми, билмай инқилоб қилиб қўйибмиз деб. Горбачев ракеталар калитини сизларга берсинми, манглар, қаёққа қараб отсаларинг, отаверинглар, деб. Юртни мустақил қиламиз деб югур-югур қилиб, тўзиб юрганмишсизлар. Бизга ҳеч қанақанги мустақиллик керак эмас, биз иттифоқдан сираям ажрамаймиз, "айрилганни бoри ер”. Москва бизнинг жонажон пойтахтимиз, биз жуда катта державамиз” деб Дадахонга қаттиқ иддаолар қилган ва у билан ўртадаги алоқани бутунлай узиб, хатто у билан салом-алик ҳам қилмай қўйган эди. Чунки ўшанда Дадахон СССР хукуматига мухолиф бўлиб, бугунги мустақиллик учун курашиб юрган пайтлари эди.

Қисқаси ўшанда "Бирлик”нинг энг гуллаган чоғлари эди. Афсусларки, ўша халқ шоири Дадахон билан ҳатто бугун ҳам тескари. Чунки Дадахон ҳануз мухолифат сафларида. Пошшопараст шоир эса бугун мустақиллигимиз тўғонининг бошида. "Юқори”нинг тўтиси-ю, лаббайчиси ва айниқса дастёрига, маддоҳига айланган. У олмаган унвон-мукофот-у, орден ва медал қолмади. Бугун у ҳатто Ўзбекистон қаҳрамони, Олий мажлиснинг доимий депутатидир.

Афсус ва надоматлар бўлсинки, бугунги мустақиллигимизни ўша вақтларда, яъни совет даврида сираям истамаган, СССРдан ажрамаймиз деб айюханнос солиб, Дадахоннинг "ёқасидан олган”, демакки, халқимизнинг асрий орзу-армонларига қарши турган Московпараст шоир бугун эса маддохизм асосчиларидан бири Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов эди. Афсус ва надоматлар бўлсинки бугун у ҳам бошқалар қатори қаҳрга учраган. Чунки у бир марталик эди-да.

Бағри қора бир марталик

Дадахон Хасаннинг топган шуҳратига рашк қилиб, унинг равнақ топиб янада юксалмоғига монийлик қилиб юрган миллати ноаниқ (эшитишимизча, у Кавказдан сургун қилинган курдларнинг шил уруғига мансуб экан) бир хонанда сифат маддоҳ 1989 йилнинг 30-сентябръ куниси хозирги мустақиллик майдонида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилишини талаб қилиб, кўп минг кишилик намойиш ўтказаётган "Бирлик” халқ ҳаракати ва унинг барча саъй-ҳаракатларига қарши уюштирилган концертда ўша кун айни соатларда "Халқлар дўстлиги” саройида Тошкент шаҳрида таълим олаётган талаба ёшлар ва уларнинг ота-оналарига қарата саҳнадан туриб, қуйидагича иғвогарона нутқ сўзлаб фитна тарқатган эди.

"Анови Бирлик-сирлик деган имонсиз кимсаларнинг сўзларига учиб, у қора гурухга қўшилиб қолманглар, улар яхши инсонлар эмас, улар бизни СССРдан ажратмоқчилар. Биз ҳеч замонда Москвадан ажрамаймиз. Сизлар ҳақиқатан ҳам менинг чин мухлисларим бўлсаларингиз, "Бирлик” деган нарсага яқин борманглар, охиратларинг куйиб кетади. Ана бугун ҳам улар Ленин майдонида "ўзбек тили давлат тили бўлсин!” деб кекирдакларини йиртиб бақир-чақир қилишяти. Сизлар "Горбачёвга нидоларим бор” "ёвга қарши қўзғалинг” деб қўшиқ айтган анови Дадахон Хасанов деган душманимизга эргашманглар”, деб, бу ерга йиғилган томошабин ёшларга ўзининг "Замон, замон, бизнинг замон, бахтли замон бизники, еру осмон барча имкон бизники” деган сохта қўшиғини роппа-расо бир соат давомида ижро этиб, "юқори”га дастёрлик қилган эди. Унинг бу чиқишлари Ўзбекистон телевидениясининг ахборот дастурида бир неча бор қайта-қайта кўрсатилди.

Ана шу бағриқора сарой ҳофизи совет даврида ҳам Дадахон Ҳасаннинг шуҳратини пасайтириш учун муттасил ҳаракатларда бўлган. Телевидение раҳбарлари билан тил бириктириб Дадахонни телеэкранда қўшиқ айтишига монийлик қилган. Шунингдек "санъат” журналининг муқовасида эълон қилинаётган Дадахон Ҳасан суратини ҳам олдириб ташлаган эди… Чунки журналнинг бош муҳаррири билан оилавий "қадрдончилиги” бор эди.

Ўзбекистонимиз мустақилликка эришгандан кейин ҳам, ўша "сарой хофизи” "юқори”нинг тўтиси-ю, маддохи бўлиб, катталарнинг "севимли” дастёрига айланди. Жумладан, 1992-93 йилларда Тожикистондаги воқеаларда қатнашиб у ерда нима гап, нима сўз бўляпти, бу жараёнларда Ўзбекистондан кимлар иштирок этяпти ва у ерда қандай режалар тузилаётгани, айниқса Душанбедаги воқеалар Ўзбекистонга қараб қанот ёзадими йўқми, шулар ҳақида Тошкентга ахборот етказиб, жосуслик вазифасини бажарган экан. Шунинг-дек у бир муддат "катта”нинг ёнида у ёқ бу ёқларга бирга бориб, "катта”нинг чамадонини кўтариб ҳам юрди (жумладан, Саудия Арабистони ва Туркияга). Қилган барча "буюк” балки-да баъзи "нозик хизматлар”и эвазига у бир муддат Ўзбекистон Олий Мажлисига депутат ҳам бўлди, халқ артисти деган мақомларга эришди. Бироқ, кейинчалик у ўз одобсизлиги туфайли қаҳрга учради, бир марталикнинг қисмати шуда. Сўнгра у барча "иссиқ қучоқлар”дан тушди.

Босқинчи совет давлатига, тўғрироғи, унинг қўғирчоғи бўлмиш Тошкент ҳукуматига "дастёрлик” қилган шу малай "Бирлик” халқ ҳаракатига қарши, демакки, 28 миллионлик ўзбек халқининг мустақиллиги учун қилган курашларига монелик қилган ўша бегона юзиқора кимса қўғирчоқ ҳукуматнинг "қўғирчоғи” Шерали Жўраев эди. Сохта шон-шуҳрат учун ҳар бир замонга мослашиб турланиб-тусланиб тургувчи, барча подшо ва ҳукуматларга қараб жилва қилгувчи ўша қўғирчоқ ўйинчи ҳали-ҳануз подшони шарафлаб унга бағишлаб Тожикистонлик Сирожиддин Саид шеъри билан "дунёнинг юки султондадир” "эгаси бор юртнинг эртаси бор, отаси бор”деб қўшиқ айтиб, маддоҳлик қилиб юрибди.

Дадахон Ҳасан Андижон қатлиомига қарши бир нечта қўшиқлар айтиб қатлиомни уюштирувчи ва ижрочиларига ўз қаҳру ғазабини, нафратини ифода этиб турган кунларда Шерали Жўраев эса "Озодлик” радиосининг мухбирлари Андижон фожеалари хусусида фикрини билиш учун уни излаганда мухбирлардан қочиб юрган, уларга тутқич бермаган. Қатлиомдан жон сақлаш учун Қирғизистон ҳудудига қочиб ўтган Андижонликлар ҳузурига бориб уларни Андижонга қайтишга даъват этган. Уларни Андижонга қайтариб яна ўққа тутдирмоқчи бўлган. Аммо қочқинлар уни тош бўрон қилиб у ердан ҳайдашган экан.

Бечора аввалги мавқеини тиклаш учун "қаро тер”га ботиб ҳаракатлар қиляпти, ўртага Жўрабеков ҳамда Озод Шарафиддиновларни ҳам қўйди, бироқ аввалги муносабат тикланмади. Шунчалар садоқат кўрсатса ҳам аввалги жозибали эътибор ўз ўрнига келмади, яраш шартномаси имзоланмади, синган коса аслига қайтмади, аввалги мавқей тикланмади.

Кечириш фақат бир марта бўлар экан-да, баҳор аллақачон кетиб бўлган экан. Баҳор қайтмаяпти. Бағри қоранинг қисмати шу-да.

www.yangidunyo.com

Категория: АДАБИЁТ ВА САНЪАТ | Просмотров: 1837 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz