Паркент туманида мустақил журналист Василий Марков қўлга олинди Uznews.net
13.03.10 – Бир қанча нашрларга ишловчи журналист, бугун эрталаб милиция
ходимларни томонидан Тошкент вилоятининг Навбаҳор шаҳарчасида яқинда
бўлиб ўтган норозилик акцияси тафсилотлари юзасидан ахборот йиғишга
уринаётган пайтда қўлга олинди.
Паркент туманига келган республикадаги таниқли журналист Василий
Марков, маҳаллий фуқаролар билан суҳбатлашиб, уларни суратга олаётган
пайтида маҳаллий милиция вакиллари келиб улардан ҳужжат кўрсатишни
талаб қилган.
Бироқ Василийнинг паспорти бу вақтда Тошкент ОВИРида виза олишга
расмийлашиириш учун топширилган бўлган, ёнида бошқа ҳужжатлари бўлмаган.
Шу боис Марковнинг шахсини аниқлаш учун у маҳаллий нозир – катта
лейтенант Миррахим Содиқов томонидан ушланади ва туман ички ишлар
бўлимига олиб кетилади. Бу текширув қанча узоқ давом этгани номаълум.
Марковни Паркент туманида иккита пикетнинг тафсилотлари қизиқтирган,
улардан бири ўтган пайшанба куни Паркент шаҳар ҳокимлиги биноси олдида,
иккинчиси эса кеча Навбахор поселкаси маҳалла қўмитаси олдида бўлиб
ўтди.
Ҳар иккала воқеада юзлаб фуқаролар, 10 март куни, гўёки махаллага газ
келтириш бахона йирик миқдорда пул ўзлаштирганлиги учун ҳукумат
томонидан ушланган маҳалла фаоли Азамат Ёқубовни ҳимоя қилишга чиқишган.
Кеча Ёқубовнинг уч кунлик хибс муддати тугади, энди уни озод қилишлари,
ёки суд орқали хибсга олишлари керак. Ҳозирча фақат унинг хали озод
этилмагани маълум.
|