Ўзбек жамияти эркинми ёки ўзбеклар қуллар миллатими?
Абдужалил Бойматов,
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти.
2010- йилнинг 3- март куни www. uznews.net сайтида "Ўзбек халқини тағин ҳақорат қилишдими?” ( www.uznews.net)www.ejfoundation.org
) ва маърузанинг "Қуллар миллати” деб номланишига Ўзбекистонлик
фаолларнинг мунособатига бағишланган. Маърузанинг "Қуллар миллати” деб
номланиши "Марказий Осиё инсон ҳуқуқлари ассоциацияси” президенти
Надежда Отаева, "Ўзбекистон- Лондон ташаббуси” директори Шоҳида
Тўлаганова ва таниқли мухолифатчи, шоир Ёдгор Обид томонидан ўзбек
ҳалқининг шаънига ҳакорат деб бахоланиб, улар маърузанинг номини
ўзгартиришни талаб қилишди. (Бу ҳақда қаранг: assohrca20100303-ejfrus)
сарлавҳали мақола ёйинланди. Мақола Англиянинг Лондон шаҳрида жойлашган
"Экологик адолат жамғармаси”сининг (EJF) "Қуллар миллати” номли янги
маърузаси (
Мен маърузанинг "Қуллар миллати” деб номланишини тўғри деб
ҳисоблайман. Бу маърузанинг шундай номланиши Ўзбекистондаги реал ҳаётни
тўғри ифодалайди. Бу мақолада менинг ҳам маърузани ""Қуллар миллати”
деб номланишига мунособатим билдирилган. Мен ҳозир бу мунособатимга
янада кенгрок ва батафсилроқ тўҳталмоқчиман. Ўзбекистон хокимияти 2009-
йилда мактаб ўқувчиларини, коллеж, олий ўқув юрти талабаларини
Ўзбекистоннинг ҳалқаро конвенцияларни, Ўзбекистон конституциясини ва
қонунларини поймол қилган ҳолда дунёнинг нуфузли ташкилотлари,
Бирлашган Миллатлар ташкилоти, Юнисеф, Ҳалкаро Меҳнат жамгармаси, АҚШ
конгрессининг болалар меҳнатига ва мажбурий меҳнатга барҳам беришга
чақириғига қулоқ солмасдан, АҚШ ва Европадаги ривожланган демократик
мамлакатларнинг текстиль маҳсулотлари билан чакана савдо қилувчи йирик
бизнес компанияларининг Ўзбекистон пахтасини бойкот қилишига қарамасдан
пахта теримига жалб қилган. Албатта, бу пахта теримига жалб қилиш
мактаб ўқувчилари, талабалар ва фуқароларнинг (ўкитувчилар, врачлар,
ташкилот хизматчилари ва ҳк) ихтиёрий ҳоҳиши бўйича эмас, аксинча
Ўзбекистон амалдорларининг буйруғига биноан, ихтиёрий-мажбурий жалб
қилинган.
Ўзбекистондаги мактаб ўқувчилари, талабалар ва бошқа фуқароларнинг
ихтиёрий-мажбурий равишда пахта теримига жалб қилинишини ҳар бир ўзбек
фуқароси жуда яхши билади. Мактаб ўқувчилари ва талабаларнинг йил
давомида 2-3 ойга қишлок хўжалик ишларига жалб қилиниши уларнинг билим
савиясини кескин пасайишига олиб келади. Сифатли билимга эга бўлмасдан
туриб Ўзбекистон фанини, технологиясини, саноатини ва пировардида
Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланишини таъминлаб бўлмайди. Мактаб
ўқувчилари ва талабаларнинг қишлок хўжалик ишларига, шу жумладан пахта
терими ишларига ихтиёрий-мажбурий равишда жалб килиниши нафақат
уларнинг билими сифатини пасайишига, уларда қуллик психологиясини
шаклланишига ҳам олиб келади. Мактаб ўкувчиларининг билим савиясининг
пасайишига Ўзбекистонда кенг миқёсда тарқалган қашшоқлик ва
коррупциянинг таъсирига қўшимча қишлок хўжалик ишларига жалб
қилинишининг таъсирини ҳам хисобга олсак, Ўзбекистон президенти айтган:
"Ўзбекистон- келажаги буюк давлат” деган шиорнинг қуруқ сафсата
эканлиги аён бўлади.
Ўзбекистон "Қуллар миллати” деган фикримизнинг тасдиғи сифатида
камида 3 миллион Ўзбекистон фуқароларининг Россия ва Қозоғистонда
қулларча шафқатсиз эксплуатация қилинаётгани ҳам ёрқин мисол бўла
олади. Кўплаб Ўзбекистон фуқаролари Россияда миллатчи тақирбошларнинг
ҳужумига учрамокда, айримлари ҳаттоки ўлдирилмоқда. Афсуски,
Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг Россияда ҳуқуқлари топталаётгани,
уларнинг хўрланиши ва ҳақоратланишига нисбатан Ўзбекистон Президенти,
Ўзбекистон хукумати томонидан етарли даражада чора кўрилмаябди,
уларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинмаябди. Россиядаги Ўзбекистонлик меҳнат
муҳожирлари 2009- йилда камида 2 миллиард АҚШ доллари миқдорида
Ўзбекистонга пул жўнатишди. Бутун дунё бўйлаб ўзбек меҳнат муҳожирлари
камида 2,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида пул жўнатган деб ишонч билан
айта оламиз. 2009- йилгача , яъни жаҳон бўйлаб молиявий инқироз
бошлангунча Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари камида 3 миллиард АҚШ
доллари хисобида пул жўнатишган.
Ўзбекистон хукумати пахта маҳсулотлари экспортидан 1 миллиард АҚШ
доллари атрофида даромад қилишини хисобга олсак, Ўзбекистонлик меҳнат
муҳожирларининг Ўзбекистоннинг ривожланишига ( тўғрироғи сиёсий
иқтисодий банкрот бўлишдан сақлаб қолишга) қанчалик ҳисса қўшаётганлиги
яққол кўринади. Юқоридаги рақамлардан кўриниб турибдики, Ўзбекистон
хокимияти Ўзбекистоннинг келажагини ўйлаб, болалар меҳнатидан ва
мажбурий меҳнатдан воз кечса бўлади. Бунга молиявий имконият бор.
Ўзбекистонда ишсизлик жуда юқорилигини ҳисобга олиб, пахта
терувчиларига тўланадиган ҳақни аҳолининг даромадини қашшоқликдан
чиқарадиган даражада оширилса мактаб ўқувчилари ва талабаларнинг 2-3
ойлаб дарс олишларини тўхтатмасдан ҳосилни териб олиш мумкин. Афсуски,
Ўзбекистон хокимияти болалар ва мажбурий меҳнатдан воз кечиш нияти йўқ.
Бу ҳам камлик қилгандай Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари нафақат Россия
ва Қозоғистон, балким Ўзбекистондаги милиционерлар, божхона ходимлари
томонидан ҳам таланмоқдалар. Ўзбекистон фуқароларининг қўшни
Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон мамлакатларига бориб келиш учун
чиқиш визаси талаб қилинишини (фақат Қозоғистонга бориб келиш учун виза
талаб қилинмайди, Афғонистон тўғрисида умуман гапирмаса ҳам
бўлади),образли қилиб айтганда, Ўзбекистон ҳалқини бир дарвозали
қамоқхонада яшаяпти десак хато қилмаган бўламиз ("Қамоқхона”нинг
дарвозаси Қозоғистон томонга қараб очилган).
Ўзбекистонда қўшимча 2 миллион гектар ер ўзлаштирилиши баҳонасида
бир неча юз йиллардан бери аҳолини балиқ ва балиқ маҳсулотлари билан
таъминлаб келаётган (ва ҳаттоки СССР нинг кўп минтақаларига экспорт
қилинган) Орол денгизининг 30-40 йил ичида қарайб қуритилишини ва
бунинг оқибатида 10 миллион гектарлаб ерларнинг шўрланиши ва бошқача
айтганда экологик фожеани фақат "Қуллар миллати” амалга ошириши мумкин.
Буларга яна қўшимча қилиб, Ўзбекистон фуқароларининг сиёсий,
иқтисодий,ижтимоий ва маданий ҳуқуқларидан самарали фойдаланишлари
учун, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларга, мухолиф
партияларга, ҳаракатларга уюшиши амалда тақиқланганини, хаттоки
уларнинг норозилик намойишлари ўтказиши ҳам хокимият томонидан аёвсиз,
шафқатсиз бостирилишини хисобга олсак, қуллар миллати деган иборанинг
ўзбек миллатига ниҳоятда тўғри ишлатилганлигини тан олишга мажбур
бўламиз.
6-март, 2010 йил.
www.yangidunyo.com
|