Пятница, 24-05-03, 00:51

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Март » 18 » Писта
23:07
Писта

Писта


Саттаров Абдуқодир Нурмуҳаммад ўғли, халқ табиби.

Писта тозалайди жигар ичини,
Ёнғоқдан кам деб бил аммо кучини.
Ҳашорат заҳарин кесади ҳар чоқ,
Меъда учун яхши овқат ,у бироқ.
Хўллик оширади ейилса ҳар он,
Овқат егач ,еса қўзғатар зиён.
Қусишу ич кетиш ,чанқоқ қолдирар,
Ивитиб сўнг сувин ичилса агар.

Писта (Пистация вера) пистадошларга мансуб бўлиб, баландлиги 2 мдан 5 (1О)м гача етадиган кенг шохшаббали усимлик. Пистанинг баландлигига ва ташки киёфасига караб дарахт ёки баланд буйли бута дейилади. Пистанинг барглари ток патсимон, калин ва кенг булади. Меваси юпка пуст (экзкарп), ёғочлик қисм (эндокарл) ва маиздан ибрат.

Писта табиий холда ўрта Осиёнинг денгиз сатхидан 600-1700 (2000)м баландликдаги адир ва тоғлик зоналарида тарқалган.

Ўрта Осиё (айниқса унинг жануби)ни пистанинг ватани дейиш мумкин. Чунки писта ишғол қилган манзиллар Фарғона, Чотқол, Угам, Пском, Олой, Туркистон, Зарафшон, Хисор, Бобото ғ, қоратоғ, Оқтоғ, Бадхиз тепалиги ва Копетдоғларда жойлашган.
Писта, шунингдек, Афгонистон, Эрон, Туркия ва Сурияда учрайди. Умуман унинг ареали Иссиккўлнинг ғарбий қирғоғидан то химолай тоғининг шимоли-ғарбий ёнбағри билан Сурия ва Фаластингача бориб етади.

Пистанинг халк хўжалигида тутган ўрни беқиёс каттадир. Унинг мағизида 60-61 фоиз ёғ бўлиб, у бевосита истеъмол қилинишидан ташқари, айниқса озик-овқат саноатида турли таомлар тайёрлашда кенг қўлланилади. Пистанинг пўстлоги, ёғочлик қисми, пишмаган меваси ва баргида 5-12 фоиз таннид моддаси бўлади.

Баргларида ҳосил бўладиган бужгунлардан кимматбахо буёқ олинади ва у ипак Матоларни бўяшда ишлатилади. Шунингдек, у 15-32 фоиз таннид сак,лаш билан хам кадрланади. Ўсимлик танасидан жарожатлаш йўли билан олинадиган смола (писта терпентини), «мастею», «сақич», «оқ смола» бадиий бўёқ заводлари ва лак саноати учун кимматли хом ашё хисобланади.

Писта бошқа ёнғоқ мевали ўсимликлардан ксерофитлик, яъни қурғокчиликка бардош бера олиш хусусияти, узок йиллар (то 350 ёшга қадар) ўса олиши билан ажралиб туради. Табиий ҳолда ўсаётган писталар бир турга мансуб бўлишига карамай бир-бирларидан меваларининг катта-кичиклиги, сифати, гуллаш ва хосилининг етилиши муддати жихатидан анча фарқ қилади.

Масалан, биргина Боботоғда ўсаётган ёввойи писталардан унга якин ажойиб навлар саралаб олинган.

Булар орасида бир тупидан йилига 10 кг дан хосил берадиган, бир дона меваси 1-1,5 грамм, мевасининг тиркиши 60 ва атто 95 фоизга етадиган навлари бор.
Ўзбекистонда пистазорлар каттагина майдонни ишғол қилади. Масалан, Сурхондарё вилоятидаги Боботоғ ўрмон ҳўжалигининг пистазор массивлари республикамизнинг жуда катта бойлиги хисобланади. Бу ерда хар йили юзлаб тонна писта етиштирилмокда. Мавжуд пистазорларни реконструкция килиш ишлари эса тўлиқ давом эттирилмокда.

Янгидан пистазорлар барпо этиш борасида хам республикада баракали ишлар қилинмоқда, жумладан, Катақўрғон туманининг лалмикор ерларида 2000 гектардан ортик майдонда янги пистазорлар ташкил этилди.

Лекин шундай бўлишига қарамай пистадан олинадиган хосил озик-овқат саноатининг ўсиб бораётган талабини қондира олмайди.

Бунга мавжуд пистазорларни реконструкция қилиш, маданий холдаги пистазорларнинг майдонларини янада купайтириш, юкори сифатли писта навларини оммалаштириш йули билан эришиш мумкин.

Ёшартирилган ва маданий шароитда ўстирилган писталардан табиий холда
усган дарахтга нисбатан бир неча марта куп хосил олиниши аниқланди. Масалан, Наманган атрофидаги ёшартирилмаган 30 яшар писта дарахтидан йилига З кг хосил олинган булса, Апшерондаги боғларда ўстирилган писта шу ёшида 25 кг дан хосил берган.

Чет эл адабиётларида баён этилишича, маданий шароитда ўстирилган 25 яшар пистадан ) Ҳиндистонда 9 кг, 30 яшаридан эса Сурияда 20-30 кг дан хосил олинган. Бу микдор гектарига 2 тоннадан хосил олиш имкониятини беради.
Пистазорларнинг унумдорлигини оширишда бачкилардан ва ёшартириш йули билан етиштирилган ёш новдалардан кенгфойдаланиш мумкин. Тажрибалар 80-100 яшар писталарни қишда каллаклаб ташлаш йўли билан шу йилнинг кузида хаккий пайвандтаглар етиштириш мумкинлигини ва уларга уланган куртаклар 3-4-йилиёк хосилга киришини кўрсатмокда.

Куртак (кўз) пайванд қилиш йўли билан ёввойи писталарнинг сифатини яхшилаш буйича Ўзбекистон Ўрмон ҳўжалик илмий текшириш институти Боботоғ тажриба станциясининг ходимлари ажойиб ютуклар қўлга киритдилар.
Писта хосили бахорнинг иссик ёки совук келишига, рельефга, мазкур пистазорнинг қандай баландликда жойлашганлигига ва хар қайси дарахтнинг биологик хусусиятига қараб, август ва октябрь ойларида йиғиб олинади. Териб олинган писталар пустлоғидан ажратилганидан кейин 6-9 кун яхшилаб қуритилади ва махсус омборларда сақланади.

Писта асосан уруғидан кўпайтирилади. Экиш учун сифатли навларнинг сўнгги йили йиғиб олинган уруғлари ажратиб олинади ва январь-февраль ойларида нам кум солинган яшикларда сақланади. Бу тадбир уруғнинг униб чиқишини тезлаштиради.
Писта уруғлари кўпинча пистазорларга февраль- март ойларида экилади. Уруглар одатда хар бир чукурга икки-уч донадан ташланади. Уларнинг чукурлиги тупрокнинг структурасига караб 3-4 (10) см ни ташкил этади.

Шуни алоҳида кайд килиб ўтиш керакки, республикада (Боботоғдаги пистазор бундан мустасно) мавжуд пистазорларни тиклаш ва уларни кўпайтириш хамда мухофаза килиш масаласига етарли эътибор берилмаётир. Чунончи, Ғарбий Тянь-Шань ва Хисор тизма тоғлари бўйлаб тарқалган писталарнинг айни вактдаги ҳолати жуда ачинарлидир.(Айникса, кўпчи- лик жойларда писта дарахтининг хосил шохлари меваси билан синдириб олинмокда. Окибатда усимлик каллакланиб қолмокда. Бу шубхасиз ундан олинадиган хосил ва хатто усимликнинг хаётига салбий таъсир этмокда.
Бизда пистачиликни ривожлантириш учун хамма имкониятлар Мавжуд. Республиканинг деярли барча вилоятларидаги адир ва тоглик зоналарда пистазорлар барпо этиш мумкин.

Абу али ибн Сино писта мевасини ,меъда жигар ва бошқа касалликларни даволаш учун ишлатган.
Ҳалқ табобатида писта баргидан таёрланган қайнатма қон оқишни( бочадондан, болаларни киндигидан) тўхтатиш учун хамда ич кетганда ( айниқса болаларда),қон аралаш ич кетганда ишлатилади.Писта уруғи дамламаси бемор жуда озиб кетиб қувватсизланганда хамда ўпка силида қулланилади.Мевасидан таёрланган дамламани меъда ва ичакни юқумли касалликларига даво қилинади .Дарахдан олинган смола билан яралар даволанади.

Уруғидан дамлама тайёрлаш учун бирор катта идишга бир ярим стакан сув куйиб , устига майдаланган уруғидан икки ош қошиқ солиб иситилади.

(қайнатилмайди.)совигач ,докада сузилади.Кунига тўрт махал чорак стакандан ичилади.Дамламани ичишдан олидан уни чайкатиб ,аралаштириш зарур.Баргидан қайнатма таёрлаш учун оғзи ёпиладиган идишга бир стакан сув куйиб ,устига майдаланган баргдан 10 грам солинади ва 15 дақиқа қайнатилади.Совигач докада сузилиб кунига уч махал овқатдан сўнг бир ош қошиқдан истемолд қилинади.Баргидан ейғиб олинган бузғунчалардан танин олинади.

Илмий тиббиётда ТАНИН ва ундан тайёрланган препаратлар (таналбин,танисимут,танафорум сувдаги эритмалари ва суртма дори )меъда ичак касалликларини даволаш,куйган жойга суртиш,яраларни ювиш ва улварга суртиш,оғиз бўшлиғи шиллиқ пардалари ялиғланишида оғиз чайиш учун қўлланилади.Шунингдек бу препаратлар оғир металлар тузи,алколойидлар ва гликозидлар билан захарланганда ишлатилади .

Писта уруғидан олинган мойни фармацевтика амалиётида зайтун мойи ўрнида ишлатиш мумкин.

Изоҳ; айрим вилоят ва туманларда писта дейлганда улар кўпинча семичкани яни кунга боқарни тушинишади .Шунинг учун пистани кунга боқарга адаштирмаслитк керак.Кунгабоқар тўғрисида кейинги мақолаларда баён қиламиз.

Фойдаланилган адабиётлар:

А.Н.Саттаров, Т.Р.Абдурахманов: "Дардинга шифоман”.

Х.Х.Холматов, З.Х.Хабибов: "Ўзбекистоннинг шифобахш ўсимликлари”.

www.yangidunyo.com

Категория: ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН | Просмотров: 2013 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz