Прокуратура Азамат
Ёқубовнинг "таги”ни ковлашда давом этмоқда Uznews.net 16.03.10 – Тошкент вилоят Паркент
туман прокуратураси 15 март куни Навбаҳор маҳалласи аҳли ва яқин
атрофдаги дала ҳовли эгаларини муттасил тергов қилишни бошлади.
Навбаҳор фуқароларидан бирининг билдиришича, газ ўтказиш учун пул берган
барчани терговга чақиришмоқда. Дала ҳовиси эгалари ҳам таъзирини емоқда
— уларнинг кўпчилиги ўз уйларига «зангори олов» келтириш ниятида эди.
Ўзбек сиёсатчиси ҳозир АҚШда яшаётган Тошпўлат Йўлдошев, прокуратура 11
март куни Паркент туман ҳокимлиги биноси олдида пикетга чиққан
навбахорликлпарга ҳам қарши айблоқ қўзғайди дея тахмин қилади.
Айни пайтда "Тошкент ҳақиқати” газетас мухбирлари маҳаллада бўлишди.
Навбахорликларнинг сўзларига кўра, газетачилар махалланинг «газ
муаммолари» ҳақида интервью олишди, Ёқубов ҳибсга олингунига қадар
қилинган, газ қувурлари ўрнатилиши керак бўлган бетон устунларни суратга
олишди.
Ўз исмини сир тутишни лозим кўрган Тошкентлик мустақил журналист,
"Тошкент хақиқати”даги мақола орқали туман рахбарлари ўзларини оқлашга
уринишади ва туман қишлоқлар фаровонлиги йўлида ўзларини кўп иш қилган
дея кўрсатишмоқчи.
Унинг фикрича, шунингдек, маҳаллий матбуотда ва веб нашрларида Ёқубовни
жамоатчилик оромини бузувчи сифатида "энг қора бўёқларда” кўрсатишади..
Uznews.net
|