"Бирдамлик” Ҳаракати Баёноти
Вашингтон, 19 март, 2010
йил.
”Бирдамлик” ҳаракатининг асосий мақсади ва кураш услуби нозўравонлик
йўли билан Ўзбекистонда демократик жамият қуришга эришишдир. Бу мақсадни
амалга ошириш йўлида, ҳаракат қуйидаги муҳим йўналишларда маҳаллий ва
халқаро ташкилотлар, ривожланган демократик давлатлар билан ҳамкорликда
ишлашга тайёр эканлигини маълум қилади.
-Ўзбекистондаги ҳақиқий аҳвол, мавжуд ижтимоий-сиёсий вазият ҳақида
имкони борича кўпроқ маълумотлар тўплаш, уларни таҳлил қилиш ва тарқатиш
бўйича ҳамкорлик.
- Ўзбекистондаги мавжуд партиялар ва ҳаракатлар, шунингдек хориждаги
сиёсий ҳаракатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, мамлакат ва халқ
фаровонлиги йўлида ҳамкорликда иш олиб бориш.
- Демократик давлатларнинг Парламентлари, ОАВ ва демократик
мухолифати билан яқиндан ҳамкорлик қилиш.
”Бирдамлик” ҳаракати демократия йўлида курашаётган, фаолият олиб
бораётган ҳар қандай ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлашга тайёр
эканлигини маълум қилади.
Мақсадимиз - Ўзбекистонда нозўравонлик йўли билан демократия
қурилишига эришиш.
Биз Ўзбекистонда эркин, демократик давлат бўлишини истаймиз.
(Суратда: "Бирдамлик” Ҳаракати Бошқарув Ҳайъати).
|