Фаолиятимда яна бир босқич
Ўтган ҳафта "Бирдамлик”
ҳаракатининг АҚШ бўлими раҳбари Бахтиёр Ҳасан ўз хоҳишига кўра ҳаракат
сафидан кетгани ҳақида билдиришнома эълон қилинди. Шу муносабат
билан биз Бахтиёр Ҳасанга баъзи бир саволлар билан мурожаат қилдик.
-Нега ўз ихтиёрингиз билан "Бирдамлик”нинг АҚШ бўлими
раҳбарлигидан кетдингиз?
Бахтиёр Ҳасан: -Мен сиёсий фаолиятимни янада ривожлантириш мақсадида
ва Университетга ўқишга кирганим муносабати билан "Бирдамлик”нинг АҚШ
бўлими раҳбарлиги вазифасидан кетишга қарор қилдим. Мен билан ҳаракат
раҳбарияти ўртасида ҳеч қандай зиддият бўлгани йўқ.
-Лекин, ўтган йилнинг ноябр ойида "Бирдамлик”нинг Европа
бўлими раҳбари Баҳодир Узоқов ва "Бирдамлик” етакчиси ўринбосари Аваз
Фаёзовлар ҳам ўз вазифаларидан истеъфо беришганди. Улар ҳам ўз
ихтиёрлари билан кетишганини билдиришган эди. Нега "ўз ихтиёри билан”
"Бирдамлик”ни тарк этаётганлар борган сари кўпаймоқда?
Б.Ҳ.: -Баходир Узоқов ва Аваз Фаёзовлар ўшанда тўғри иш қилишмаган
эди. Улар бизга ёрдам керак бўлган муҳим пайтда ҳаракатимизни тарк
этишди. Уларда сиёсий тажриба етишмайди. Улар сиёсий кураш йўлини ҳам у
қадар тушуниб етишмагандек таассурот қолдирганди менда. Улар "Бирдамлик”
ишида фаол иштирок этишмаган эди. Оғир кунларимизда улар бизни
сафимизда бўлишмади. Шундай бўлиши ҳам керак эди.
Мени ўзимга келсам, сиёсий йўлда кетишда ўз режаларим бор. Ўйлайманки
"Бирдамлик”да кўп тажриба орттирдим. Тажриба орттириш ҳали давом этади
албатта.
Ўз олдимга қўйган режа ва мақсадларим - режимга қарши маънавий жиҳатдан
фаол, сифатли ва аниқ натижага олиб келадиган кураш олиб боришдир.
-Умуман "Бирдамлик” бошқарувидаги ички муҳит қандай? Бу
мақсад ва режаларингизни "Бирдамлик” сафида туриб давом эттирмоқчимисиз
ёки мухолифатдаги бошқа ҳаракатлар билан биргами?
Б.Ҳ. -Албатта. Агар саволингизни биринчи қисмига келсак,
"Бирдамлик”даги ички муҳит ҳақиқатдан яхши, бирлик ва ўзаро иттифоқчилик
бор. Лекин олдимизга қўйган мақсад ва вазифаларга келганда амалга
ошириш бўйича кўп нарсаларга эриша олмадик. Бунинг сабаби раҳбариятда,
жумладан менда ҳам ташкилотчилик салоҳиятининг етарли эмаслигида эди.
Келажакда олдимга қўйган энг асосий мақсадим -сиёсий фаолият олиб
боришдир. Лекин "Бирдамлик” сафида эмас. Ҳаракатдан чиқиб кетишим ҳам
мумкин.
-Нега?
Б.Ҳ.-Чунки, мени ўз ички имкониятларим, демократик ўй- хаёлларим бор.
Улар барча давлатлар қонун ва қоидаларига мос келади, деб ўйлайман. Ва
шу йўлда албатта барча ўзбек мухолифати гуруҳлари билан ишлашга,
ҳамкорлик қилишга тайёрман.
www.yangidunyo.com
|