Пятница, 24-05-03, 19:05

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Март » 23 » Валдираш
00:31
Валдираш

Валдираш

Самандар

Қайсарлик ва қатъиятнинг ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. Иқтидор боса олмайди: иқтидорли омадсиздан кўра кўзга яна ҳам таниш нарса йўқ. Донолик, оқиллик боса олмайди, ақллилик балосига учраганлар, ҳаттоки эл ичида афсоналар қаҳрамонларига айланиб, бўлишди. Таълим боса олмайди, дунё ўқиган ташландиқларга тўлиб ётибди. Қудратга эга ягона нарса- қатъият ва қайтмасликдир. "Таслим бўлма” деган шиор одамзоднинг барча муаммоларини хамиша ечган, ечаяпти ва бундан кейин ҳам ечади.

Кельвин Кулиж. АҚШ собиқ президенти.

Кулижнинг гапларидаги қатъиятнинг Эркка алоқаси йўқ. Бошқаларини билмадим…
Мадамин аканинг "Озодлик” радиосида чиқишини " валдираш” дейишдан бошқа ҳеч бир сўз тўғри таъриф этиб, ўз ичига ололмайди. Бу битта одамнинг валдираши эмас, кўпчиликнинг аввалдан тил бириктириб, валдирашидир. Ёки ўзгаларнинг ҳаммаси аҳмоқ дея ўтказилган PR-реклама, холос. Ёки бу -ғурури яксон бўлган инсоннинг охирги нолалардир.
Зебунисо гапларини одамларни гангитишдан бошлайди, бу- НЛП билимлари, Эриксон гипнозининг мазасини ялаганлар услуби. Айтингларчи, К+ ҳужумга учрагани ҳақида қандай авторитетли ташкилотнинг ҳулосаси бор? Ростдан ҳам телеканал ҳужумга учрадими? Бунга тўғридан-тўғри ишонаверайликми? Бирорта одам "йўқ, тўхтанглар, яхшилар, биз қўйлармасмиз, ушбу телеканал бир вақтнинг ўзида уч сунъий йўлдошдан ( Hot bird, Extelsat W4 , Ямал 201 ) уч позицияда тўлқинга кўтарилади, ҳалақит берувчи нур уч бир вақтнинг ўзида барча йўлдошларда аниқланганми ёки фақат Ямалнинг тўлқинлари бузилганми, балки info@kplus-tv.ru, tele_kplus@mail.ru га хат ёзиб кўрайликчи”, деса у МХХ айғоқчисига айланадими? Ушбу телеканал билан бу иш аввал ҳам бир неча марта содир бўлган, телеканал Россия, Қирғизистон ёки Қозоғистон ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига нимага хеч қачон мурожаат қилмаган?
М.Солиҳнинг сиёсий фаолияти деган гап нима деган гап? Бирорта одам яқин ўртада Мадамин аканинг олиб борган сиёсатини кўрганми? Мисол учун мен сиёсий фаолият ҳаётимга бағишлашга арзимайдиган нарса деб биламан. Шу сабабли ҳеч ким менинг сиёсий фаолиятим ҳақида эшитмаган. Нимага сиёсий фаолияти бор одамнинг бу ҳаракатлари ҳақида нега ҳеч эшитмаймиз?Бу ибора қулоққа илинган навбатдаги лағмон эмасми? Йўқ нарсани бор деб таъкидлаган журналистни виждони оғримайдими? Биз бу ерда Мадамин ака ўтган йили рангли инқилоб қиламан деганди. Қачон бўларкан бу иш деб ўтирибмиз.

Фильмни кўриб, кўп ўзбекистонликлар М.Солиҳни ўзлари учун кашф этишибди. Бу бор гапми? Бор бўлса ҳам , тан олинглар: бу -одамнинг яшаши учун ҳалақит берадиган аҳмоқона кашф. Донолар хонавайрон бўлган тадбиркордан молиявий маслаҳат, касалдан соғлиқ ҳақида маслаҳат сўрамаганидек, мағлуб одамдан бирон нарса ўрганишга интилмайдилар. Акс ҳолда улар-аҳмоқлардир.

Биринчи саволга жавобни ўқиб, Эрк партияси фаолиятидан хурсанд бўлдим. Агар бола-чақа боқаман, деб юрган бирор ўзбекка қочоқлик мақомини олиш учун билиб-билмай ёрдам берган бўлсангиз яхши иш бўлибди. Бу- репутациянгиз меваси. Борида савоб қилинг, эртага у бўлмайди. Лекин пайғамбаримиз Муҳаммад (сав) ни ўзингизга қиёс этиб, метафорадан фойдаланишингиз ўринсиз. Бу яна битта аҳмоқона даъводир.

Мадамин ака, кўп йиллар чет эл давлатлари раҳбарларидан кўмак кутиб яшадилар. Бу илинжлари аввалданоқ унинг дунё сиёсий системаси тузилиши, буюк бадавлат кланлар, улкан корпорациялар бошлиқларининг режалари ҳақида оддий талабадан кўра кўп нарса билмаслигини намоён этган бўлса, унинг бугунги кунга келиб, "…бизга на Америка, на Россия ёрдам бермайди” кўринишидаги ҳафсаласи совиган одамнинг иқрорига ўхшаш сўзлари-янги тўнларидаги ялтироқ иплари,холос. Бу гапларни айтиш учун одам Мадамин отини Муҳаммадга айлантириши шарт эмас.

Саволлар уюштирилган. "Мен Москвадаман. Эркка ишонаман. Кимга учрай? ” қабилида. Москвада Эркнинг адреси яширин бўлса, "лидер” калласини қумга тиқиб олган бўлса, яна нимани даъво қиласизлар. Ўйинларинг ўзларингни жонларингизга тегмаганми?
Муҳолифат бирлашса, кўринишидаги гап-сўзларни Мадамин ака бас қилишлари керак. Нимани атрофида бирлашилади? Сиз соясизку! Фақат тили бор соя.

Мен гапни бошқа чўзишим аённинг баёни бўларди. Мадамин ака ҳақидаги фильм яхши фильмдир, балки ҳалқаро совринларга муносибдир. Кимдир уни кўриб, ҳиссиётга тўлгандир. Дарҳол Мадамин акага "Салом хат…” деб қўлларига қалам олишган бўлса олишгандир. Ишонаверамиз. Бўлди. Кейинчи… Кейинги фильмни кутайликми?

Озодликдагилар! Сиз ҳам бизнинг биримизсиз. Сиз ҳам дардимизга дарддошсиз. Аҳмоқона рекламани бас қилинг. Ҳаммамиз катта болалармиз. Мадамин ака ювош-синиқ одам. У фақатгина бўйнини бир чўзиб қўйди. Ундан Каримов эмас, ит ҳам қўрқмайди. Ўзи Бирдамликнинг эшигингиз остида ўтказган акцияси ҳам бемаъно бўлмаган, шекилли. Бизга ёрдам керак. Гап ўйнаш эмас. Озодлик ҳозирги ўзини ўзбек муҳолифатиман деганлар даражасидан кўтарилиб, чиқиши керак. Мухолифат сайтларининг бирига ўхшаб қолишлик сизга уят. Мен нима қилишни билмайман. Лекин, мадамин акалар, пўлатов бувалар билан аралашиб, бизнинг қонимизни ичманглар, илтимос. Наҳотки, ўзбекда бургутдек учадиган бошқа ўткир фикрлар йўқ, деб ўйлайсиз? Иғвога кўмилгандан кўра эл кўзини очадиган, Ўзбекистонда таъқиқланган бирор илму урфонни юрт осмонларига сочсангиз сиздан розилик кўпаярди. Ўзбекнинг қизи иффати, тўйда қанча ароқ ичишини ёзиш каллаварамлар иши.

Мен ёзганларим охирида Мадамин аканинг охирги фикрларини янаям қанот ёзиб, парвоз қилишини ҳоҳлардим. Тонг яқин. Лекин тонг яқин деган ибора остида И.Каримов ўлимини назарда тутсак, динимиздан четлашган, агар Мадамин ака Салайга ишонсак ғирт лақма бўламиз. Табиатан ожизликкка дастурланган одамдан қудрат яралмайди.

www.yangidunyo.com

Категория: РАДДИЯЛАР | Просмотров: 1360 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz