|
|
|
|
Главная » 2010 » Апрель » 5 » Бан Ки Мун ўзбекларга инсон ҳуқуқларини эслатди
18:09 Бан Ки Мун ўзбекларга инсон ҳуқуқларини эслатди |
Бан Ки Мун
ўзбекларга инсон ҳуқуқларини эслатди
БМТ
Бош котиби Бан Ки Мун Ўзбекистон ҳукуматини инсон ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш борасида ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажариш ва мамлакатдаги
сиёсий иқлимни яхшилашга чақирди.
Бугун Тошкентда Жаҳон
иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари олдида нутқ сўзлаган
БМТ Бош котиби Ўзбекистон ҳукуматининг қийноқларни тақиқлаш, фуқаровий
ва сиёсий ҳуқуқларни таъминлашга оид халқаро конвенцияларга қўшилганини
қайд этди.
-Эндиликда берилган ваъадарни бажариш фурсати келди,
дея қўшимча қилди Бан Ки Мун.
Ройтерс ахборот агентлигининг
билдиришича, ўзбек талабалари билан учрашувда БМТ Бош котиби
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ конкрет бир мисол
келтирмаган ҳамда 2005 йилги қонли Андижон воқеаларини умуман тилга
олмаган.
БМТ Бош котиби Ўзбекистон сафарини 4 апрел куни
Қорақалпоғистон республикасидан бошлади. Бу ерда Бан Ки Мун Орол денгизи
минтақасида юзага келган экологик вазият билан яқиндан танишди. БМТ
раҳбари Орол денгизини қуриб боришини сайёрамизнинг энг катта
фожиаларидан бири, деб атади.
http://www.ozodlik.org/archive/uz-domesticNews/20100405/402/850.html?id=2002857
|
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ |
Просмотров: 1319 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
Copyright MyCorp © 2024 |
|
|
|