Суббота, 24-04-27, 11:22

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Апрель » 20 » Президент Каримов Россияга расмий ташриф билан борди
00:59
Президент Каримов Россияга расмий ташриф билан борди

Президент Каримов Россияга расмий ташриф билан борди

Москвадаги намойишчилар Президент Медведевни Президент Каримов билан ҳамкорлик қилмасликка чақиришган.

Президент Ислом Каримов душанба куни Россияга расмий ташрифини бошлади.

Бу Ўзбекистон раҳбарининг қўшни Қирғизистондаги воқеалардан буён хорижга илк сафаридир.

Расмий хабарга кўра, жаноб Каримов Президент Дмитрий Медведев билан икки томонлама алоқалар билан бирга "минтақа ва дунёдаги долзарб муаммоларни" муҳокама этади.

Кузатувчилар Қирғизистондаги вазият кун тартибидан юқори ўрин эгаллашини тахмин этишмоқда.

Россия ағдарилган Президент Қурманбек Бакиевни очиқча танқид қилган ва Бишкекдаги муваққат ҳукуматни қўллаб-қувватлаган.

Ўзбекистон эса Қирғизистондаги воқеалар ушбу мамлакатнинг ички иши эканини таъкидлаб, ташқи кучларни вазиятга аралашишдан тийилишга чақирган.

Кузатувчиларга кўра, Қирғизистондаги навбатдаги ғалаён кўпгина минтақавий масалаларда фарқли қарашларга эга бўлган Москва билан Тошкент ўртасидаги жарликни янада кенгайтирган.

Россиянинг 2009 йилда Қирғизистон жанубида Коллектив Хавфсизлик Ташкилоти Тезкор кучларининг базасини ташкил этиш режаси Ўзбекистоннинг қаттиқ норозилигига сабаб бўлган эди.

Расмий Тошкент бу каби база минтақадаги вазиятни беқарорлаштириши мумкинлигидан хавотир билдирган.

Аммо Қирғизистоннинг ўтган йил охирида Қўшма Штатлар билан мамлакат жанубида аксилтеррор тайёргарлик марказини очиш ҳақидаги келишуви Россия ва КХТШ режаларини савол остида қолдирган.

Бироқ кузатувчиларга кўра, Бишкекда ҳокимият ўзгариши ортидан Россиянинг Қирғизистон жанубида ҳарбий база қуриш режалари яна кун тартибига қайтиши мумкин.

Ўзбекистон ҳукумати Қирғизистонда Президент Бакиевни ҳокимиятдан ағдарган халқ исёнидан ташвишга тушгани айтилади.

Кузатувчиларга кўра, Россиянинг Қирғизистонда ҳокимият ўзгаришидаги эҳтимолий роли Президент Каримовни хавотирга солмаслиги мумкин эмас.

Президент Каримовнинг ташрифи арафасида Москвада норозилик намойишини ўтказган бир гуруҳ фаоллар Президент Медведевни Каримов тузуми билан ҳамкорлик қилмасликка чақиришган.

Намойиш ташкилотчиларидан Баҳром Ҳамроевнинг айтишича, жаноб Каримов Президент Бакиевнинг тақдиридан ўзи учун сабоқ чиқариши шубҳасиз ва у Кремлдан мадад исташи мумкин.

Биринчи ташриф

Ўзбекистон раҳбари Дмитрий Медведев Президент этиб сайланганидан буён Москвага илк бор сафар қилмоқда.

Владимир Путин президентлиги даврида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги алоқалар Совет Иттифоқи парчаланганидан буён мисли кўрилмаган даражага кўтарилган эди.

Бунга 2005 йил майида Андижонда юз берган қирғиндан сўнг Ўзбекистонннинг ғарб билан муносабатларининг ёмонлашиб кетиши ва халқаро майдонда яккаланиб қолиш хавфи сабаб бўлган.

Аммо ўтган йили Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистонга нисбатан жазо чораларини бекор қилиши ортидан Ўзбекистоннинг ғарб билан эски алоқалари қайтадан тиклана бошлади.

Президент Барак Обаманинг Афғонистонга қўшимча кучлар юбориш қарори ортидан Ўзбекистон АҚШ ва Нато юклари учун муҳим транзит нуқтасига айланди.

Аммо жаноб Медведев даврида Ўзбекистоннинг Россия билан алоқаларида кузатилаётган пасайишга ғарб билан ҳарбий алоқаларнинг қайта тикланиши эмас, балки минтақадаги сув ва энергетика муаммосининг кескинлашиши сабаб, деб кўрилмоқда.

Кремл Ўзбекистонда эртами, кечми, ҳокимият ўзгаришини яхши билади

Андрей Грозин

Президент Медведев ўтган йил бошида Тошкентга сафари чоғида Ўзбекистоннинг ушбу лойиҳалар борасидаги хавотирларига қўшилган, аммо кейинроқ Қирғизистондаги Қамбарота ГЭСи учун кредит ажратиш ҳақидаги келишувни маъқуллаган эди.

Президент Медведевнинг ушбу қадамлари, кузатувчиларга кўра, Тошкентда бир-бирига қарама-қарши ҳаракатлар сифатида талқин этилган ва Москванинг минтақадаги асл мақсадлари борасида саволларни пайдо қилган эди.

Аммо Россия ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Сергей Иванов ўтган ой Тошкентга ташрифи чоғида Президент Каримовни Россиянинг минтақадаги гидроиншоотлар қурилиши борасидаги мавқеъйи ўзгаришсиз қолаётганига ишонтирган.

Таҳлилчиларга кўра, жаноб Каримовнинг ташрифи чоғида Москва айни масалада Тошкентни қўллаб-қувватлаши эвазига нима истаётганини баён қилиши мумкин.

Москвадаги МДҲ институтидан Андрей Грозиннинг айтишича, бу МДҲ тизимларида фаолроқ иштирок этиш ёки Россия бизнесига яхшироқ шароитлар яратиб бериш сингари шартлар бўлиши мумкин.

Унга кўра Кремл эртами, кечми, Ўзбекистонда ҳокимият ўзгаришини яхши билади.

"Бундай шароитда Ўзбекистондан узоқда бўлиш келажакда бу мамлакат билан муносабатларда жиддий муаммоларга асос яратиш, демакдир. Оврўполикларнинг ўз юзларини йўқотиб бўлса ҳам, Ўзбекистонга қарши жазо чораларини шоша-пиша олиб ташлашидан ҳам шуни тушунса бўлади. Ҳозир ҳеч ким Ўзбекистон билан муносабатларни бузмоқчи эмас. На Россия, на Хитой, на Америка ва на Оврўпо",- дейди Кремлга яқин МДҲ институти таҳлилчиси.

Меҳнат муҳожирлари

Президент Каримовнинг Москвага сафари арафасида ўзбекистонлик иснон ҳуқуқлари фаоллари уни Россиядаги меҳнат муҳожирлари масаласини кўтаришган.

Фаолларга кўра, Россия тобора кўпроқ ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини чиқариб юбормоқда.

Хоразмдаги "Нажот" инсон ҳуқуқлари гуруҳининг билдиришича, сўнгги пайтларда ортга қайтариб юборилаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сони кескин ошган.

Россиядаги ўзбек меҳнат муҳожирларининг кўпчилиги қурилиш иншоотларида банд

Гуруҳ вакиллари айни ҳолатни Москва метросидаги сўнгги портлашлар билан боғлашади.

Россияда расман 2 милионга яқин ўзбекистонлик меҳнат қилади.

Норасмий рақамлар эса бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин.

Ўзбекистонлик муҳожирлар кўпинча ҳуқуқий ҳимоясиз ва оғир шароитларда ишлашга мажбурлар.

"Нажот" гуруҳи раҳбари Ҳайитбой Ёқубовнинг айтишича, меҳнат муҳожирларининг қайтарилиши ҳозирнинг ўзида ижтимоий вазиятни оғирлаштирмоқда.

"Улар мардикор бозорида нон учун ишлашмоқда, фақат қоринларини тўйдириши учун", дейди Ҳайитбой Ёқубов.

Тошкентлик мустақил иқтисодчи Жаҳонгир Шосалимовга кўра, сўнгги йилларда Россиядаги меҳнат муҳожирлари оилаларига юборган пуллар ўзбек сўмини бутунлай барбод бўлишдан асраб қолган.

Аммо жаҳондаги молиявий инқироз натижасида Россиядаги иш ўринларининг қисқариши ортидан Ўзбекистон аҳолисининг даромадлари камайиб кетгани қайд этилган.

Ўтган йили Ўзбекистон ҳукумати Россия билан меҳнат муҳожирларига доир келишувни имзолаган, аммо кузатувчилар ушбу келишув муҳожирларнинг вазиятини ўзгартирмаганини айтишади
Категория: НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ | Просмотров: 1916 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz