Исроил Сурияни тош асрига қайтаришни ваъда қилди
Нашр қилинди: 22 апрел, 2010 йил
Исроил Сурия президенти Башар Асадга агар "Ҳизбуллоҳ” Исроил ҳудуди
бўйлаб ракетавий зарба берадиган бўлса, Исроилнинг бунга Сурияга ҳужум
қилиш билан жавоб бериши тўғрисида огоҳлантириш йўллади. Бу ҳақда "The
Times” хабар қилади.
Жарида маълумотларига кўра, махфий хабарда Исроил Дамашқни "Ҳизбуллоҳ”ни
Сурия армиясининг бир қисми сифатида кўриши тўғрисида хабардор қилади.
Нашр шу муносабат билан ўз исмини маълум қилмаган исроиллик вазирнинг
сўзларини келтиради. У "Ҳизбуллоҳ” ҳужум қилган тақдирда, Исроилнинг
"мамлакатдаги электр станциялари, портлар, ёқилғи сақланадиган
омборхоналар ва деярли бутун стратегик инфратузилмани йўқ қилиб, Сурияни
тош асрига қайтаришини” ваъда қилган. 
...
ДАВОМИ »