Четверг, 24-05-02, 10:55

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Апрель » 25 » Абулқосим МАМАРАСУЛОВ:1990-91 ЙИЛЛАР
12:26
Абулқосим МАМАРАСУЛОВ:1990-91 ЙИЛЛАР

1990-91 ЙИЛЛАР

Абулқосим МАМАРАСУЛОВ

1990 йил 6 ноябр

Катталар билан узоқ тортишувлардан сўнг, - Шароф Рашидов вафотидан сўнг биринчи бор! - Жиззах туманига қарашли Шароф Рашидов туғилиб ўсган ҳудуд – "Москва” колхози клубининг кичик залида Шароф Рашидовнинг туғилган кунини нишонладик.
Мен 1990 йил 16 июндан Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилари уюшмаси Жиззах вилояти бўлимида масъул котиб бўлиб ишлай бошлаган эдим. Шу даврдаги фаолиятимнинг дастлабки якуни эди бу. Биз сентябрдаги секретариат йиғилишида Шарофат Ботирова таклифига кўра бўлим қошида "Шароф Рашидов қадриятини тиклаш комиссияси тузган, унга: Тўпа Раҳмонқулова – СССР халқ депутати, Мели Қобилов – Ўзбекистон халқ депутати, Умарқул Эгамов - вилоят кенгаши депутати, Акром Иномов – "Жиззах овози” (Жиззах шаҳри ва Жиззах тумани) газетаси бош муҳаррири, вилоят "Жиззах ҳақиқати” газетаси бош муҳаррири Ўктам Жавлонов, вилоят "Джизакская правда” газетаси бош муҳаррири Леонид Адильшаев, журналист ва ёзувчи Нўъмон Мирзаев, шоира, Жиззах педагогика институти доценти Шарофат Ботирова, Жиззах тумани байналмилалчи жангчилар етакчиси, шоир Фурқат Ортиқов ва мен аъзо бўлиб кирган, Акром Иномовни комиссия раиси этиб сайлаган, расмий ташкилот сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовга, вилоят, шаҳар ва туман раҳбарларига ўзимизнинг Шароф Рашидов хотирасини қайтадан тиклаш бўйича аниқ таклифларимизни жўнатган эдик:
1.6 ноябрда Ш.Рашидов туғилган кунни тантанали нишонлаш.
2.Жиззах шаҳар Дўстлик майдонида Ш.Рашидов бюстини яна олдинги ўрнида тиклаш. Ш.Рашидов номи олиб ташланган жойларга яна бу номни тиклаш. Хусусан, вилоят кутубхонасига, ип-йигирув фабрикасига, шаҳар ва "Москва” колхозидаги марказий кўчаларга Ш.Рашидов номини қайтиб бериш.

3.Ш.Рашидов номидаги халқаро жамғарма тузиш.
4.Ш.Рашидов номли ижод боғи яратиш ва ҳоказолар.
Шароф Рашидов туғилган кунни нишонлашга ҳеч ким қарши эмас, аммо ҳеч ким расман рухсат беришни ҳам истамас эди. Шу тахлит сентябрдан бошлаб биз шаҳар, туман, сўнг вилоят раҳбарлари билан учрашдик 30 октябр Шароф Рашидов вафот этган кун. Бу кундан анча олдин биз 30 октябрда Фурқат Ортиқов бошчилигидаги байналмилалчи жангчилар Дўстлик майдонидаги Ш.Рашидов бюсти ўрнида йиғилиш ва митинг ўткизмоқчи, ҳукумат томонидан қаршилик кўрсатиладиган бўлса, бунга яраша амалий тадбир қўлламоқчилар, деган хабарни эшитдик. Мен вилоят ёзувчилари уюшмаси раҳбари сифатида ходимим Абдураҳмон Каримовдан менга Фурқатни топиб келишини сўрадим. Уларнинг ҳар иккаласи "Москва” колхозида яшашарди. 26 октябрларда Фурқат менинг олдимга келди. Авзойи бузуқ, ҳар қандай қаршиликларга қарамай намойишга чиқамиз, бизга нисбатан тазйиқ ўтказиладиган бўлса, қаршилик кўрсатамиз. Афғончилар ҳамма нарсага тайёр, деди. Мен Фурқатга: Ш.Рашидов қадриятини тиклаш бўйича расмий ташкилот тузганимизни, ташкилотимиз олиб бораётган ишларни, бизнинг ишларимизга ҳозир ҳеч ким қарши эмаслигини, аммо ҳеч ким расмий тадбирларга розилик ҳам бермаётганини, бу ҳаракатни ур-тўполон билан эмас, балки тинчгина, дипломатик йўл билан ҳал қилиш лозимлигини ва бу мумкинлигини, агар рози бўлса, Фурқатни ҳам комиссиямизга аъзо қилиб олишимизни, ва у комиссия аъзоси сифатида бу йўналишда қандай кўламда ишлар олиб борилаётганию, нимага эришилаётганию ва нималарга эришиш мумкинлигини ўз кўзи билан кўриши мумкинлигини тушунтирдим. Хуллас, Фурқат Ортиқов комиссияга аъзо бўлиб киришга рози бўлди, аммо 30 октябр куни намойиш уюштирилишини, бунга байналмилалчилар ўзаро келишиб қўйишганини айтди. Менимча, бунга ҳеч ким қарши бўлмайди, фақат провокацияга учманглар, намойиш тинч ўтиши шарт. Бу йўлда баҳона тополмай турганларнинг қўлларига дастак тутиб берманглар, деб илтимос қилдим.

30 октябр куни эрталаб, Дўстлик майдонига келсам, намойишчилар қўлларида Шароф Рашидов портрети, бошқа транспарантлар, Ш.Рашидов бюсти ўрнида туришипти. Улар 30 нафарча бор. Майдон четида бир қанча машиналарда, балки йўлкаларда ҳам махсус хизмат ходимлари уларни кузатишмоқда. Вазият тинч эди. Шунисига шукр қилиб, уларнинг олдига бордим. Фурқат Ортиқов йўқ эди. Фурқатни раҳбарлар чақириб кетишганини айтишди. Уни кутиб анча вақт туриб қолдим. Кейин уюшмага борсам, комиссиямиз аъзолари хурсанд ҳолда ўша ерга кириб келишди. Айримлари мендан "сен нега қочиб кетдинг”, деб таъна ҳам қилди. Маълум бўлишича, Фурқат Ортиқовни ва барча комиссия аъзоларини вилоят партия қўмитаси биринчи котиби, вилоят Совети раиси Эркин Турсунов ўз ҳузурига чақирипти, Шароф Рашидов масаласини тинч йўл билан ҳал қилиш лозимлигини таъкидлабди. Комиссия аъзолари ўз таклифларини айтганда, жумладан, 6 ноябр кунини катта тантана билан нишонлаш кераклигини айтганда "Шароф Рашидов масаласи - республика миқёсидаги масала, уни мен ҳал қилолмайман, сизлар Республика Президенти Ислом Каримовга учранглар”, депти. Шу ернинг ўзида Президентга учрайдиган комиссия аъзолари сайланипти: СССР халқ депутати Тўпа Раҳмонқулова, "Жиззах овози” газетаси бош муҳаррири Акрам Иномов, байналмилалчи жангчилар раҳбари Фурқат Ортиқов. 1 ноябр куни Тошкентга боришга келишилипти. 1 ноябр куни Тошкентда Олий Мажлиснинг навбатдаги сессияси бўлиши лозим эди. Ўзбекистон халқ депутати Мели Қобилов "мен ўша ерда бўламан, сизлар етиб борганча, агар имкон тополсам, Президентга вазиятни тушунтираман”, депти.

1 ноябр куни сессия иши давом этаётган пайт сессия танаффусида Тўпа Раҳмонқулова билан Мели Қобилов Президентга учрашган, "6 ноябрни тантана қилишимизга ҳеч ким розилик бермаяпти. Биз бу кунни ўғринча эмас, балки халқ била бирга тантана қилмоқчимиз”, дейишипти.”Ким қаршилик кўрсатса, менинг номимдан айтинглар, ўшанда ҳеч ким йўлларингга чиқмайди. Бемалол тантана қилаверинглар”, депти Президент. Шу гап билан вакилларимиз қанот боғлаб Жиззахга учиб келишди. Яна пиллапояма-пиллапоя вилоят, шаҳар, туман раҳбарларига учрашилди. Шароф Рашидов туғилиб ўсган макон "Москва” колхози клубида туғилган кунни нишонлашга келишилди. Аммо 5 ноябр куни "Москва” колхози раиси Асқар Эшонқулов: "Агар расмий рухсатнома менинг қўлимга тегмаса, мен клубни очиб бермайман”, деб туриб олди. Яна югур-югур бошланди. Биз ҳамма ёққа эълон қилиб қўйганмиз, меҳмонлар таклиф этганмиз, тантанага бир кун қолган ва шу аҳволда… 5 ноябр куни кечқурун комиссиямиз раиси Акром Иномов Жиззах тумани райижроқўми раиси Холмамат Суюнов имзоси ва райижроқўм муҳри босилган рухсатномани колхоз раиси қўлига топширди.

6 ноябр куни колхоз мажлисхонаси олдида тантаналар у қадар катта эмас эди. Ўша куни якшанба бўлиб, йўлдан кўплаб одамлар ўтса-да, биз уларга нима уюштирилаётганини айтиб, клубга таклиф этсак-да, ҳа, майли, бошлайверинглар-чи, биз бозорга бирров бориб келайлик, деб ўтиб кетишарди. Шаҳар раҳбари Аҳмад Соатов, туман раҳбари Муқум Ҳасанов шу ерда. Юзтача одам тўпланди. Уларнинг асосий қисми кўкрагига шода-шода орден-медал таққан қариялар, Шароф Рашидовнинг сафдошлари, болалик дўстлари ва ихлосмандлари эди. Тошкентдан бир киши – филология фанлари доктори, профессор, Шароф Рашидов асарлари мутахассиси Назрулла Шодиев келди. Президиумда фақат Акрам Иномов иккимиз ўтирдик. Йиғинни мен бошқардим.Шароф Рашидов ҳаёти ва ижодий фаолияти тўғрисида филология фанлари номзоди, Жиззах Давлат Педагогика институти доценти Ўрол Носиров маъруза қилди. Назрулла Шодиев гапирди. Сайёра Тўйчиева, Иброҳим Дониш ва бошқа шоирлар адибга бағишланган ўз шеърларини ўқиб бердилар.
Йиғин, энг асосийси, тинч ўтди.

Бу – Шароф Рашидов вафотидан сўнг ва қоралангандан сўнг -, у киши хизматларини қайтадан тан олиш ва тан олдириш йўлидаги ҳаракатларимизнинг биринчи кўзга кўринарли натижаси эди. Ҳар қалай, шундай улуғ зотнинг вафотидан сўнг етти йил ўтиб, биринчи бор бу Шахснинг номи тантанавор шароитда тилга олинаётган, туғилган куни тантанавор нишонланаётган эди. Шаҳар раҳбари А. Соатов йиғин бошлангандан сўнг ярим соат ўтиб, бир иш юзасидан мендан рухсат сўраб кетди. Туман раҳбари М. Ҳасанов йиғин охиригача, меҳмонлар кузатилганга қадар биз билан бирга бўлди.
Кўп ўтмай "Известия”нинг Ўзбекистондаги мухбири Андрей Орлов – 1986-89 йиллари "Джизакская правда”га бош муҳаррирлик қилган, Жиззахнинг нонини еб, сувини ичган зот – "Известия”да "Опять Рашидов?” номли мақоласини эълон қилди. Унда хатарли экстремист рашидовчилар яна бош кўтараётганини, Жиззахда унинг туғилган кунини нишонлашганини катта ташвиш билан куюниб ёзган эди.
Комиссия тузиб, иш бошлаганимизда кўплар қўрқиб юришди. Комиссия мен бевосита раҳбарлик қилаётган вилоят ёзувчилар уюшмасида ташкил этилгани боис айримлар менинг қайси кун қамоққа олинишимни ҳам кутишди. Ҳолбуки, вақт ўзгарган, Русия сиёсати – Горбачёв инқирозга юз тутган давр кульминацияси яқинлашиб қолган. Фарғоналик бир гуруҳ журналистларнинг Рафиқ Нишоновга матбуот орқали очиқ хати эълон қилиниб, қўлма-қўл ўқилаётган, шахсан Республика Президенти И. Каримовнинг ўзи икки марта – Ўзбекистон Компартиясининг ХХ11 съездида Ш.Рашидов шахсига объектив баҳо бериш лозимлиги тўғрисида сўзлаган, лекин ўшанда ҳам бошқа ҳеч ким Каримовни бу масалада қўллаб, расман бир оғиз гап айтишга ботинмаган эди. Айни шу шароитда бизнинг комиссия фаол иш бошлади. Шу шароитда кимдир расмий ташкилот тузиб, иш бошласа, албатта нимагадир эришиши мумкинлигини тушунган эдим. Бундан ташқари Шароф Рашидов – жиззахлик ижодкор эди. Мен эса Жиззах ижодкорларининг расмий раҳбари эдим. Демак, бу хайрли ишни мен виждонан ўз зиммамга олишим керак эди ва олиб, бу ишнинг уддасидан чиқдим ҳам. "Биз Шароф Рашидов руҳини қўллаб қувватласак, у кишининг руҳи бизларни қўллаб қувватлайди”, деган ақидам бор эди менинг.
Шундай бўлди ҳам.
1991 йил 6 ноябрни 1990 йил 6 ноябрга нисбатан бирмунча кенгроқ нишонладик. "Халқ сўзи” газетасида кичик бир эълон бердирдик. Унда биз 6 ноябр куни Рашидовнинг туғилган кунини Жиззахда нишонлашимизни, юрагида Рашидов шахсига ҳурмати бор барча кишиларни ана шу тантаналарга таклиф этишимизни билдирдик.

Биз бошлаган иш кенг қулоч ёйиб, 1992 йил 6 ноябрда Шароф Рашидов туғилган кун жуда катта тантаналар тусини олди. Тантаналар сўнгида вилоят драма театрида тантанали йиғин бўлиб, унга шахсан Республика Президенти Ислом Каримов қатнашди. Қўшни республикалардан Шароф Рашидов сафдошлари ташриф буюришди. Жумладан, узоқ йиллар Қозоғистонга раҳбарлик қилган Д. Қунаев ва бошқалар. Шу ўринда Шарофат Ботирова, Тўпа Раҳмонқулова, Фурқат Ортиқовлар: вақтида ҳамма қийинчиликни биз ўз гарданимизга олиб, иш бошлаган эдик, энди байроқни бошқалар кўтариб, биз бир четда қолиб кетдик”, дея ёзғиришди. Мен уларни юпатар, "биз бошлаган иш шу қадар кенг тус олди, энг асосийси, биз жиззахликлар ҳамюртимиз Шароф Рашидов руҳи олдидаги қарзимизни ювдик, виждонимиз тинчиди, шунинг ўзи биз учун жуда катта иш”, дердим.
Аслида ҳам шундай эди.
Шундай бўлиб қоляпти.
Шундай бўлиб қолади.

1990 йил 13-18 ноябр
Шу кунлар Дўрмонда республика ёш ижодкорларининг навбатдаги кўрик-танлови бўлиб ўтди. Мен вилоят ёзувчилари раҳбари сифатида ҳали ҳеч кимга таниш бўлмаган, шеърлари ҳали ҳеч ерда чиқмаган уч шоирни: Ҳабиба Қурбонбоева, Меҳриниса Абдураҳмонова, Икром Бўрибоев (Икром Искандар)ни жўнатган эдим.

1990 йил 14 ноябр.
Кечқурун ёш ижодкорларга бағишланган телекўрсатувда бир неча ёш қаламкашлар сафида Меҳринисо Абдураҳмонова ҳам чиқди ва ўзининг кейин афсонага айланиб кетган, аммо ҳозирча мендан бошқа барчага номаълум бўлган "Зайнаб ноласи” номли шеҳрини ўқиди. Шоир Омон Матжон уни мақтади. Мен жуда қаттиқ таъсирланиб кетдим. Ўзимни тутолмадим. Ички туғёнларимни босолмай, кўчага чиқиб, бирон соатча айланиб юрдим. Ҳар қалай, бу - мазкур идорадаги олти ойлик фаолиятим давридаги иккинчи бор тан олинишим эди. Меҳринисони – бор-йўғи саноқли , тўртта шеъри бор 25 ёшли аёлни журъат билан семинарга мен жўнатган эдим. Мана – мана буни натижа дейдилар! Нима, телевизорга чиқадиган бошқа шоир топилмаганмиди? Семинарда 150 нафар ёш ижодкор қатнашаётган эди. Демак, Меҳринисонинг тўртта шеъри Тошкентдаги катта устозларга ҳам маъқул келган.

1990 йил 15 ноябр
Укам Бахтиёрни уйлантириш тараддудида эдик. Қишлоққа, Барлосга бордим.

1990 йил 16 ноябр.

Янгам, укам, Келёр акамни машинага олиб, ЗАГСдан ўтиш учун Пахтакорга жўнадик. Йўлда Келёр акам, Зулайҳони ҳам олиш керак, дея таклиф қилди. Ўзи Жиззахда тушиб, Пахтакорга кетди. Биз Бўстонга, уйга келдик. Зулайҳо: "бола-чақа билан овора бўлиб юрмайин, биратўла тўйга бораман”,деди. Ўша пайт учинчи қизимиз Гулноз тўрт ойлик чақалоқ эди. Айтишича, Жиззахдан менинг ўринбосарим Абдураҳмон Каримов телефон қилипти. Мени "Жиззах ҳақиқати” бош муҳаррири Ўктам Жавлонов, унинг ўринбосари Абдулла Аҳмедов излашаётган эмиш. Улар иккови ҳам яқинда Тошкентга боришипти. Тошкентда янги "Халқ сўзи” газетаси ташкил бўлаётганидан хабарим бор эди. Янги газета бош муҳаррирининг биринчи ўринбосари Анвар Жўрабоев ҳар иккаласига: "Абулқосимга айтинглар, тез келсин, биз уни Жиззах вилояти бўйича махсус мухбир қилиб ишга оламиз” депти.
Мен бу таклифга унчалар қизиқмадим, чунки бўлим раҳбари сифатида жуда катта ишларни бошлаган, халқаро Шароф Рашидов жамғармасини тузишга ҳам рухсат олган эдик. Хуллас, Шароф Рашидов руҳи бизни қўллай бошлаган, бизда кўтаринки руҳ, кўтаринки кайфият бор эди. Қолаверса, бу ёқда укамни уйлантиряпмиз, тўй ташвишлари…
Мен парво қилмай, Пахтакорга жўнадим. То шанба якшанбагача тўй қилиб, келинни қишлоққа олиб бориб, барча тадбирларни битирдик.
1990 йил 19 ноябр.
Мен Жиззахга ишга бордим. Уч семинарчиларим тўлиб-тошиб келиб қолишди. Икром Бўрибоев ҳақида Усмон Азим: "Семинарда қатнашаётган 150 ижодкор орасида мен ўзим учун Икром Бўрибоевни кашф этдим”, депти. Шеърларини нашрга тавсия этиб, кичик сўз боши ёзиб берипти. Меҳринисо билан Ҳабиба: "Шу гапдан сўнг қизлар Икромга ўралашаверишди. Ўғирлатиб қўймайлик, деб иккимиз икки қўлтиғидан олиб, қўриқлаб юрдик”, дейишди. Икки қизни Фароғат Камолова "Ёзувчи” нашриётига таклиф қилипти, икковларингни китобларингни битта қилиб чиқарамиз, дейишипти. Хуллас, ҳар учаласи семинарнинг диққат марказида бўлишипти.
Ҳабибанинг шеърларини икковлон икки ой давомида сатрма-сатр чизиб, семинарга тайёрлаган эдик. Ниҳоят мен ўз машинкамни унга арзонроқ баҳода сотган, у шу тахлит семинарга тайёрланган эди. Ҳар куни, кун ора шеърларини кўтариб келар, биргалашиб тахлил, таҳрир қилардик.
Икром – 18 ёшли йигитча – Ғаллаоролнинг Авлиё ота қишлоғидан – бир даста шеърини кўтариб келганда мен аввал эътибор бермаган, кейин икки соат давомида мук тушиб, унинг шеърларини ўқиган ва шу заҳоти ўзим машинкада биратўла республика семинарига йўлланма ёзиб берган эдим.

- Мен вилоят семинарида қатнашиш учун келган эдим, - деди Икром ҳайрон бўлиб.
- Вилоятдан ўтдинг. Республикага боравер, - дея уни жўнатиб юбордим.
Мана, Икром ҳам тан олинипти.
Мен дарҳол Жиззах Педагогика институти ректори ёрдамчисига телефон қилиб, воқеани тушунтирдим ва зудлик билан семинар қатнашчиларининг талабалар билан учрашувини ўтказишни таклиф қилдим. Таклифим шу қадар зудлик билан қабул қилиниб, биз ўн дақиқалардан сўнг Пединститутга бориб, 1,5 соатча қизиқарли учрашув ўткиздик. Ёш семинарчиларни таништирдим, уларнинг муваффақиятларини айтдим, агар талантлар бўлса, биз холис хизматга тайёрлигимизни билдирдим. Ёшлар ўз шеъларидан айтиб беришди. Шу тахлит ҳиссиётларга кўмилган ҳолда ёшларни жўнатиб, тушдан сўнг ишхонага қайтиб келдим.
Бу ерда мени шоир, "Жиззах ҳақиқати”нинг Зомин ва Зарбдор туманларидаги махсус мухбири Саттор Қорабоев – Оға Бургутли кутиб ўтирган экан.
- Қандай, ёшларнинг кўнглини кўтариб жўнатдингми? – сўради у мендан.
- Ҳа.
- Юрибсан-да,а, савоб иш қиляпман, деб.
- Шундай.
- Биламиз. "Халқ сўзи”га мухбир бўлиб ўтишга югурганингни ҳам эшитдик. Лекин, жўра, билиб қўй, қолиб кетдинг. Ҳозир Келдиёр Жўрақулов Аҳмаджон Мухторовдан хат олиб келиб, "Жиззах ҳақиқати”дан бўшади. "Халқ сўзи”нинг Жиззах вилояти бўйича мухбири бўлиб ўтаётганини нишонлади. Ана шундай, жўра. Югурганники эмас – буюрганники.
- Жуда яхши. Ҳалоли бўлсин. Ўтган бўлса, табриклайман.
- Ичингда ўт ёниб кетдию, билдирмайсан-да, а?
Мен эса ҳақиқатан ҳам парво қилмасдим. Бугун эрталаб Абдулла Аҳмедов билан учрашган, у менинг ўзимга Анвар Жўрабоевнинг таклифини айтган, мен эса парво қилмай, ёшларни учрашувга бошлаб кетган эдим.
- Наҳотки бу сени қизиқтирмаётган бўлса, - дея Саттор чинакамига ҳайрон бўлди. – Биласанми, сен мухбир бўлсанг, кейин фақат вилоят раҳбари билан гаплашсан, вилоятда қирол бўлиб юрасан, ҳамма сен билан ҳисоблашади. Район раҳбарлари айтган ҳар қандай илтимосингни бажаришади. Наҳотки шундай лавозимга Келдиёр Жўрақуловдай бор-йўғи сураткаш бир мухбир ўтиб кетаверишини лоқайд кузатиб турсанг?! Бормайсанми, ўтмайсанми, ҳаракатингни қилмайсанми. Ҳеч бўлмаса, шунча чақиргани эвазига бир марта бориб: "Анвар ака, узр, мен ўтолмайман, менинг ўрнимга, мана, Сатторни қабул қилинглар” деб айт.

Мен Абдураҳмонга қарадим.
- Шундай қилсангиз бўлади лекин, - деди Абдураҳмон. – Ҳар қалай, сизни уч кишидан айттириб юборгани – жуда катта гап. Сиз эса бир ҳафтадан бери парво қилмай юрибсиз. Ҳеч бўлмаса, бориб раҳмат айтиш керак, ҳурмати-да.
- Раҳмат айтмасанг, ўзинг ўт, ўтмасанг, мени тавсия қил, мен ўтаман, - деди Саттор.
- Ҳал бўлди, Келдиёр Жўрақулов қоғоз олиб кетди, деяпсиз-ку.
- Ўнта қоғоз олгандаям уни тўхтатиш керак. У бундай лавозимга лойиқ эмас. Анвар ака бекорга чақирмаётгандир ахир. Бир бор-чи олдига, - деди Саттор куйиб-пишиб.
Мен Тошкентга, Ғаффор Ҳотамовга телефон қилиб, бўлаётган таклифлар тўғрисида маслаҳат сўрадим. Ғаффор ака: "Бугун кечқурун катталар билан маслаҳатлашаман, эртага келсанг аниқ бир гап айтаман”, деди.

1990 йил 20 ноябр.
Эрталаб Тошкентга, "Ёшлик” журнали бош муҳаррири Ғаффор Ҳотамов ҳузурига бордим. Маслаҳатчилар: "Халқ сўзи” катта газета бўлиб, ҳатто чет элларда ҳам ўз мухбирига эга бўлади. Газетада уч юзга яқин одам ишлайди. Абулқосимга ўхшаган вилоят мухбирлари бош муҳаррир ҳузурига олти ойда бир кирмай, кўринмай, бир ойда бир-иккита мақола ёзиб, чиқариб, ўйнаб, ижодини қилиб юраверади, ўтса, жуда яхши бўлади, дейишипти.

- Анвар Жўрабоев ўзимизнинг одам, муҳаррирнинг иккинчи ўринбосари Абдукарим Раҳимбердиев ҳам менинг дўстим, "Совет Ўзбекистони”да бирга ишлаганмиз, гаплашиб кўр-чи, - дея телефон рақамини терди-да, гўшакни менга берди.

Мен у ёқда гўшакни кўтарган кишига: "Мен Жиззахдан келувдим. Абулқосимман…” дейишим билан гапимнинг давомини кутмай: "Э, қаерларда юрибсиз-эй!? Биз сизни бир ҳафтадан бери овора бўлиб излаяпмиз. Тез бу ёққа келинг”, деди.
- Бу Абдукарим, жуда яхши йигит, - деди Ғаффор ака.
Мен ҳали Абдукарим акани танимас эдим. Тезда таксига ўтириб, Ленинград –32 га етиб, бешинчи қаватга чиқиб бордим. Аҳмаджон Мухторов илгари "Қишлоқ ҳақиқати”нинг бош муҳаррири бўлиб, "Қишлоқ ҳақиқати” шу ерда жойлашган, А. Мухторов янги газетани ҳам шу ерда шакллантираётган экан. Айтилган хонада Анвар ака, яна бир истараси иссиқ йигит ва Саттор Қорабоев учовлон ўтиришган экан. Мени биринчи бўлиб ана шу истараси иссиқ йигит, кейинчалик ғоят қадрдон бўлиб қолганимиз – Абдукарим Раҳимбердиев бағрига босди. Кейин Анвар ака билан қучоқлашиб кўришдик. Саттор менинг бу кишилар билан бу қадар қадрдонлигимдан ҳайратга тушиб турарди. Тағин денг, уларнинг бири билан мутлақо нотаниш бўлсак.
- Қанақа одамсан сен, нега чақирсак келмайсан, - дея ўпкалади Анвар ака.
Мен тўй билан банд бўлганимни, куни кеча Саттор билан бўлган ҳангомаларни айтдим-да, дедим:
- Мана, Саттор ҳам шу ерда экан, хоҳласангиз мени, хоҳласангиз Сатторни ишга олингизлар.
- Бу ерда ҳеч қандай гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Ишга сен ўтасан, - дейишди Анвар ака билан Абдукарим ака баравар.
- Келдиёр Жўрақулов ўтяпти, дейишди-ку, - дедим мен вазиятга аниқлик киритиш учун.
- Ҳа, уям шу ерда, - деди Абдукарим ака.
- Бизга сураткаш мухбир эмас, ёзувчи мухбир керак, - деди Анвар ака.
- Биз шу ерда ўринбосар бўлиб турсак, Абулқосим ўтади, - деди Абдукарим ака бармоғини ниқтаб.
Аҳмаджон Мухторов Президент ҳузурига кетган экан. Кеч соат олтигача у кишининг қайтишини кутдик. Коридорга чиқиб, Йўлдош Исмоиловга дуч келдим. У киши мени етаклаб ўз хонасига олиб кирди. У ерда Келдиёр Жўрақулов ўтирган экан. Кўришдик. У киши анча хафа бўлиб қолди, аммо менга ҳеч нарса дея олмади. Ҳақиқатан ҳам Аҳмаджон Мухторовнинг хати билан Жиззахдан ишдан бўшаб келган экан. Бир оз фурсатдан сўнг Саттор коридорда мени четга чиқариб: "Келдиёр ака мени четга чиқариб, бу нимага кепти, деб мендан сўради. Мен елка қисдим”, дея мендан суюнчи олди. Яна оз фурсатдан сўнг: "Мен телевидениега бир иш билан келган эдим, ишларим битди, энди менга рухсат”, дея жўнаб қолди.
- Саттор қанақа бола? – деб сўради мендан Анвар ака, у кетгандан сўнг.
- Яхши бола, яхши журналист, - дедим мен.

- Эрталаб менга Шуҳрат Жабборов телефон қилиб, шу болани Жиззахга мухбир қилиб олинг, деган эди. Мен, ҳай, келсин, кўрамиз, деган эдим. У келиб, энди гаплашиб турганимизда яхшиям сен телефон қилиб қолдинг. Сен бизни ёмон куттирдинг. Агар бугун ҳам келмаганингда Келдиёр ўтиб кетарди. Мен "Халқ сўзи”га ўтган куним: "Жиззах бўйича махсус мухбирликка кимни олмоқчисизлар?” деб Аҳмаджон акадан сўрадим. Ҳали ҳеч ким танланмаганини билиб, сени номзодингни кўрсатдим, кимлигингни тушунтирдим. Ёзган китобларингни санадим. Аҳмаджон ака рози бўлди, кейин сени излатдим. Бу орада "Қишлоқ ҳақиқати”дан Аҳмаджон ака билан бирга "Халқ сўзи”га ўтган Йўлдош Исмоилов ва Норбобо Шакаров Келдиёр Жўрақулов учун хат ёздириб олишипти. Кеча буни билиб қолиб, анча жанжал қилдим. Шунда Аҳмаджон ака: "Майли, сен айтган одаминг келса, албатта уни қабул қиламан”, деди. Сени қабул қилишга эришишимиз керак. Бу ерда ҳозир команда йиғиш бошланган. Норбобо билан Йўлдош анча кадр йиғиб қўйишди. Абдукарим билан иккимиз бу ишга энди киришдик. Сен бизга ҳар жиҳатдан кераксан. Сен ҳақингда сўраганимда Ислом Усмон: "Яхши ёзадию, лекин дангаса, кам ёзади. Газетага фаол ёзадиган мухбир керак”, деди. Бу ёқда Илҳом Холматов ҳар куни телефон қилиб, мени ишга олинглар, деяпти. Мен унга: "Аҳмаджон ака Москвада, сессияда”, дедим.
- Келса айтинг, мен вилоят раҳбарига айтаман, вилоят раҳбари Аҳмаджон акага телефон қилади ва мен ишга ўтаман, - деб тиқилинч қиляпти.
Арнасойдан Юсуф Бекмуродов келган эди. Унга Абулқосимни айтиб юборинг, десам, менинг ўзимни олиб қўя қолинглар, дейди.
- Ҳа, уям Жиззахга борганда Ёзувчилар уюшмасига кириб, қарз гапни еткизган экан, - дедим мен.

- "Ўзбекистон адабиёти ва санъати”даги мақолангни ўқидик, раҳмат, - деди Анвар ака.
Гап шундаки, 1989 йили Анвар ака бош бўлиб, "Ўзбекистон гўзали” кўрик-танловини ўткизган ва кўрик-танлов бир гуруҳ ижодкорлар томонидан матбуотда йигирмага яқин мақолада жуда қаттиқ қораланган, кўрик-танлов ўзбекчиликка мос келмаслиги, миллатга ғайритабиийлиги ҳақида сўзланган эди. Айниқса, "Ёш ленинчи”нинг 1989 йил 20 октябр сонида эълон қилинган филология фанлари номзоди Суннатилла Аҳмедовнинг "Тақлиддан қачон қутуламиз?” номли мақоласи менинг ҳамиятимга жуда қаттиқ теккан, мен ана шу қораловчи йигирмага яқин мақолага биратўла Суннатилла Аҳмедов тимсолида жавоб мақола ёзган, мақолани "Ёш ленинчи” эълон қилмаган, кейин мақолани айрим ўзгартишлар билан "Ўзбекистон адабиёти ва санъати”да чиқарган эдим. Суннатилла Аҳмедов мақоласи ўта ашаддий руҳда бўлиб, кўрик-танлов ташаббускорларини (кўрик-танловнинг ўзини эмас!) синдириб ташлаш мақсадида ёзилгани, бундай мақолалар кетма-кет берилаётгани ҳам шундан далолат эканлиги аён эди. Ана шу нарса, ана шу кимнидир "синдириш” мақсади менинг ҳамиятимга жуда қаттиқ теккан, қолаверса, кўрик-танлов менга маъқул бўлган, уни ҳимоя қилишни ўзимнинг бурчим деб билган эдим. Қолаверса., Анвар Жўрабоевга уюштирилган оммавий ҳужум ортида бир вақтлар – 1982-85 йиллари менга кетма-кет зарба берганлар тургани менга маълум эди. Улар ўзларига маъқул келмаган ҳар қандай ҳаракатга қарши ана шундай ҳужумлар уюштиришар, энг ёмони бу ҳужумлар омма номидан, халқ номидан ташкиллаштирилар, ташкилотчилар бир четда ташлаб қўйган арқонининг бир учини ўйнатиб, мийиғида кулиб ўтираверишарди. Албатта, бу ҳужумлар Анвар акага қаттиқ таъсир қилган, ва ҳеч кутмаганда менинг жавоб мақолам эълон қилиниб, у кишига бу малҳамдай таъсир қилган. Демак, шу мақоланинг ҳурматига Анвар ака мен учун энди қаттиқ куйиб-пишаётган.

Анвар Жўрабоев билан биз ҳамқишлоқ эдик. Иккимиз ҳам Булунғурдаги А.С. Пушкин номли 60-ўрта мактабни битиргандик. Фақат у киши мендан етти йил бурун битирган. У киши билан бир синфда ўқиган Музаффара Қўзиева кейин бизга мактабда адабиётдан дарс берган эди. Хуллас, биргаликда эслашимиз мумкин бўлган нарсалар кўп эди. Балки шу сабабли мен учун куйиб-пишаётгандир…
Аслида уям , буям эмас, ўзлари айтгандай, команда йиғиш бошланган, ҳар ким қўлидан келганча ўзига тегишли одамларни атрофида кўпроқ тўплашга ҳаракат қилаётган экан. Ва бунда ким арзийдиганроқ кадр топса, ўша ютиб кетаётган эди. Қолаверса, мен курашчан журналист эдим. Йигирмата забардаст рақибдан ҳайиқмай, "Гўзаллар кўриги”ни ҳимоя қилган эдим. Шундай эди, шекилли. Тағин, билмадим…
Аҳмаджон Мухторов ҳамон келмасди. Маълум бўлишича, газета ташкил бўла бошлаганда "Шарқ” нашриёт-матбаа концерни раиси Ислом Шоғуломов: "Яхши. Газетага жой берамиз. Нашр, хўжалик ишларини ҳам ўзимиз бажараверамиз”, депти.
- Йўқ, - депти Аҳмаджон ака. – Биз сизга бўйсунмаймиз. Ўзимиз нашриёт очамиз, ўз ҳисобчимиз бўлади, хўжалик мудиримиз бўлади, ўз банк ҳисоб рақамимиз бўлади. Биз мустақил бўламиз, - депти.
- Мустақил бўладиган бўлсанг унда бизнинг иморатдан чиқиб кет, - депти Шоғуломов.
Шоғуломов – Ўзбекистон матбаачиларининг устунларидан бири. Аҳмаджон Мухторов эса Ўзбекистон журналистларининг устунларидан бири, СССР халқ депутати, Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси раиси. Хуллас, икки қўчқор кўприк устида келишмай қолиб, бир-биридан йўл бўшатишни талаб қилиб турган пайт экан. Аҳмаджон Мухторов арз қилгани Президентга кетган экан.

Кеч соат олтиларда келган Мухторов ҳеч кимга қарамай, ўз хонасига кириб кетди-да, яна ярим соатча телефонда бақириб-чақириб, менимча, Шоғуломов билан роса тортишди:
- Бу иморат сизга отамерос бўлиб қолгани йўқ-ку! Мунча тезланасиз? Шошмай туринг, Президент бошқа иморат топиб беришни ваъда қилди. Кетаман шу ердан, бир-икки кун сабр қилсангиз! – деган гаплари қабулхонада баралла эшитилиб турди. Анвар ака билан Абдукарим ака кун бўйи Аҳмаджон Мухторовни пойлашди. Қайтиб келганида биз бехабар қолсак, олдин Йўлдош билан Норбобо кирса, тамом, Келдиёрга буйруқ олиб чиқишади. Унда ҳаммаси кеч бўлади, дейишиб, ҳеч ёққа қимирлашмади. Шу сабабли Аҳмаджон ака ўз хонасига киргандан иккови қабулхонага кириб, ўтириб олишди. Икки ўринбосар ичкарига киришга изн сўраб турганда бўлим мудирлари бўлмиш Йўлдош ака ва Норбобо акалар четга чиқиб қолишди. Улар Аҳмаджон Мухторовнинг эркатойлари бўлса-да, бари бир ўринбосар ўринбосар-да!

Ниҳоят икки ўринбосар ичкарига кириб, бир мунча вақт ўтиришди. Қайтиб чиқишганда Анвар ака мени четга тортиб: "Аҳмаджон ака кўнмаяпти, ваъда бериб қўйганман. Норбоболар: "Анвар айтган одам шу”, деб мендан Келдиёр учун гарантия хатига қўл қўйдириб олишган”, деб туриб олди. Мен Келдиёр Жўрақуловнинг бор-йўғи суратчи мухбирлигини айтдим. "Ундай бўлса, Абулқосимларингни муҳаррир қошидаги махсус мухбир қилиб оламан”, деди Аҳмаджон ака”.
- Бўш келмаймиз, ҳали яна ҳаракат қиламиз, - деди Анвар ака.
Икки ўринбосар қабулхонани эгаллаб олишгандан сўнг бўлим мудирлари бу ёққа яқинлашолмай, муҳаррир ҳузурига Келдиёр Жўрақуловнинг ўзини жўнатишди. Келдиёр Жўрақулов Аҳмаджон Мухторов қабулидан дарров қайтиб чиқди: "Бошим ачиб турипти. Шошмай туринг, бу масалани эртага гаплашамиз”, депти Аҳмаджон ака. Уни қабулхонада Анвар ака четга тортиб, бир нималар деди: "Мен бу ўринга Абулқосимни айтган эдим. Сен нега чалкашиб юрибсан?”, депти.
- Агар Абулқосим ўтадиган бўлса, менинг ҳеч қаршилигим йўқ. Мен четга чиқишга розиман, аммо менга Аҳмаджон Мухторовнинг ўзи хат берган, - депти.
Шу пайт ичкаридан Аҳмаджон аканинг ўзи чиқди. У кишини Абдукарим ака иккинчи холис тарафга бошлади. Бир минут ё гаплашдилар, ё йўқ.. Абдукарим ака қанақа сеҳрли сўз айтди, билмадим, Аҳмаджон ака қайтиб келиб мен билан кўришди. "Абулқосим сизми?!”, деб сўради ва ўринбосарларига:
- Бўпти, шу йигитни тайёрланглар. Шу йигит Жиззах вилояти бўйича махсус мухбиримиз бўлади, - деди ва кетди.
Аҳмаджон ака кетиши билан Анвар ака ўзида йўқ хурсанд бўлиб, мени қучоқлаганча, юз-кўзларимдан ўпа кетди. Менимча, мен ишга ўтганимдан мендан кўра у киши қаттиқ хурсанд эди. Менинг ишга ўтишим – Анвар аканинг аёвсиз курашдаги ғалабаси эди!
Шу кеч Анвар аканикига бориб, ишга ўтишимни ювдик. Умида опа ош қилди, ароқ қўйди.
Яна бир гап: Бир ҳафтача чақирув бўйича бормай юрганим, биринчидан, ёзувчилар уюшмасидаги ишимдан хурсандлигим бўлса, иккинчидан, Ҳайитбой ака Набираев кўпдан бери ("Совет Ўзбекистони” мухбирлигидан ҳайдалгандан сўнг) яна республика газетасига ишга ўтишни орзу қилиб юрарди. Ҳар қалай, номига бўлса ҳам, Самарқанд университетини битириб келганимда, шу киши мени "Бўстон” газетасининг раҳбари сифатида ишга қабул қилиб, буйруқ чиқарган ва ўша куни олий партия мактабига ўқишга кетган эди. Тағин шу киши билан (устоз, ахир!) ўрин талашиб юрмай, деб ўзимни четга тортиб турган эдим. Саттор Қорабоев мени тезлаб, мен Ғаффор акадан маслаҳат сўрагандан сўнг кечаси мен Абулфайз Баратовдан ҳам маслаҳат сўрадим. Абулфайз Баратов бир вақтлар Самарқандда "Ленин йўли”да Аҳмаджон Мухторов қўлида мухбирлик қилган. Ҳайитбой Набираевнинг қалин дўсти, менинг қўшним эди.
- Ҳайитбой икки дунёда ҳам Аҳмаджон Мухторовга яқинлашолмайди. Тўғри, Ҳайитбой Анварнинг қайноғаси, аммо унинг қилиқларини билгани учун ҳам уни эмас, Аҳмаджон акага сизни тавсия қилган бўлиши мумкин. Шу сабабли ҳеч ўйланмасдан, Ҳайитбой учун виждонингиз қийналмасдан бораверинг, - деганди Абулфайз Баратов.

1990 йил 21 ноябр
Эрталаб сўров хати қилиб беришди. Уни кўтариб, ишдан бўшаш учун Ёзувчилар уюшмасига, Пушкин кўчаси 1-уйга бориб, Одил Ёқубовга учрашдим.
- Нима, уюшма маъқул бўлмадими? – сўради Одил ака.
- Маъқул эди, лекин бу ёқни маслаҳатчилар янада маъқулроқ дейишяпти.
- Ҳа, бўпти, кўр унда, - дея Одил ака аризамга қўл қўйиб берди.
Мен пастга, биринчи қаватга, ташкилий масалалар бўйича котиб Мамадали Маҳмудовга учраган эдим, у тутаб кетди. Жиззахда ишни энди юргизгандик, дарров кетасанми, ўйлама, газетада даромадинг уюшмадан зиёд бўлмайди. Уюшмани сен жуда зўр ташкилотга айлантиришинг мумкин эди. Бухорода Тошпўлат Аҳмад шундай. Ўзи битта ҳоким, деди. Мен ишлар ҳал бўлганини айтдим. Унда ўрнингга кимларни тавсия этасан?
- Абдураҳмон Каримовни, Саттор Қорабоевни.
- Абдураҳмонинг шаҳарлик болами, ориқ, қоп-қора. У бўлмайди.
- У бўлмаса, Саттор бор, ўзингизга ўхшаган, тоғнинг боласи. Оёқ-қўли чаққон.
- Э қўй ўшаларингни! Ҳозирча, биздан ишдан бўшамайсан. Ярим штатга бўлса ҳам турасан, - деганча Мамадали Маҳмудов Одил акага сим қоқиб, ўз эътирозларини билдирди ва мен ярим штатга уюшмада ҳам қолдим.
Меҳнат дафтарчамни олиб, "Халқ сўзи”га келиб, 1 декабрдан иш бошлаш тўғрисида буйруқ олиб, "Халқ сўзи”нинг Жиззах вилояти бўйича махсус мухбири сифатида уйга қайтдим.

1990 йил 22 ноябр
Мен ишга, Ёзувчилар уюшмасига бордим. Хонага киришим билан худди пойлаб тургандай, ортимдан Саттор Қорабоев кириб келди:
- Ҳа аблах! Мени таклиф қилмадинг-а! Нима бўлди?
- Айтдим-ку! Улар кўнишмади-ку! Сиз ҳозир "Халқ сўзи”нинг Жиззах вилоятидаги махсус мухбири Абулқосим Мамарасулов билан гаплашяпсиз.
- Зўр! Табриклаймиз! Уюшма нима бўлди?
- Уюшмаям ўзимда қолди. Ярим штатга!
- Ийе! Одам эмас экансан-ку! Ўл-э, нафсингга тиқилиб! Ўн бармоғингни томоғингга тиқиб! – Саттор қўлларини силкиб-силкиб бақирарди. Ҳазиллашяптими, десам, йўқ, ранглари бўзарган, кўзлари чақчайган, авзойи бузуқ.. – Нима, сендан бошқалар хўр бўлиб юраверишлари керакми? Мана булар, - хонада турган Абдураҳмон Каримовни кўрсатди, - яқин ўн йиллардан бери шу ерда маслаҳатчи бўлиб ишлашяпти. Бер шуларгаям раҳбарликни! Агар сен яхши одам бўлсанг! – деганча тарақлатиб эшикни ёпиб, хонадан чиқиб кетди.
Бу таъна менга қаттиқ таъсир қилди. Икки кундан сўнг масъул котибликдан бўшаш ҳақида ариза ёзиб, Абдураҳмоннинг қўлига топширдим. Бу орада Одил Ёқубов Туркиядаги қанақадир йиғилишга кетган эди. Қайтиб келгандан сўнг Абдураҳмон менинг аризамни кўтариб борадиган бўлди. Икки номзодни мен Одил акага ҳам айтган, фақат Одил ака уларнинг ҳар иккисига ўз муносабатини билдирмаган эди.
1990 йил 30 ноябр, шанба.
Бугун Одил Ёқубов Туркиядан қайтиши, душанба куни ишга чиқиши керак. Эрталаб уйимизга Саттор келди. Кайфияти яхши. Мамадали Маҳмудовга учрашипти, у: "Абулқосимнинг аризасини олиб келсанг, сени ўрнига ўтказамиз”, депти. Мен унга бўлган воқеани, аризамни Абдураҳмонга топширганимни, Абдураҳмон душанба куни Тошкентга боришини айтдим. Ҳа бўпти, юр, бир жойга бориб, телевидениега кўрсатув тайёрлаймиз, деб, қўярда қўймай, мени машинасига ўтирғизиб олди. Пшағорда бир бахши аёл бўлиб, Саттор унинг шеърларини тарғиб қилиб, мақтаб юрарди. Тошкентдан телекамера олиб келипти, шу бахши аёлни "Ахборот” кўрсатуви учун суратга олмоқчи эмиш. Бирга Пшағорга бордик. Кун бўйи бирга юрдик. Кечқурун у мени уйга олиб келиб қўйди. Шундан сўнг мен унга ҳам уюшмадан ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзиб бердим. Ҳар қалай, Мамадали Маҳмудов билан чаплашишни истамасдим.
Кейин Абдураҳмонга телефон қилиб, бўлган воқеани айтдим.
Душанба куни иккови ҳам Тошкентга борган. Мамадали ака Одил акага кириб: "Сатторни қўямиз”, деб туриб олган, шу тахлит Абдураҳмон қолиб, Саттор буйруқ кўтариб, икки кундан сўнг бизнинг уйга келди. Мени ўзинг оббориб таништирар экансан, деди. Мен Сатторни оббориб таништирдим. Хонани топширдим. Жамила – котиба қизимиз, менинг ҳамқишлоғим, мен ишдан буткул бўшаётганимни эшитиб, ҳамманинг кўз ўнгида кўз ёшларини тия олмади.

1990 йил 31 декабр
Барча ишга ўтганлар Тошкентга чақирилди. "Халқ сўзи” газетаси очилиши муносабати билан "Шарқ” нашриёт концерни биносидаги ошхонада элга худойи оши берилди. Бу фурсатда "Халқ сўзи” Ленинград – 19 га кўчиб ўтган, ўзи алоҳида нашриёт, хўжалик, ҳисобхона очиб улгурган, мутлақо мустақилликка эришган эди.
Биз ошхонада коса-товоқ ташиб, столларни тузатаётганимизда ҳеч қандай етакловчиларсиз, тансоқчиларсиз, Президент Ислом Каримов бир ўзи кириб келиб қолди. Ҳеч ким билмай қолди у кишининг келганини. Бу пайтда Аҳмаджон Мухторов ва бошқа меҳмонлар Ленинград-19 да ўтиришган эди. Меҳмонлар – Эркин Воҳидов, Муҳаммад Юсуф Муҳаммад Содиқ, Жаҳонгир Маматов ва бошқалар югура-югур қилиб, ошхонага етиб келишди.
Президентимиз Ислом Каримов олдига бир тарелка ошни шахсан ўзим қўйдим. Умумий қозондан солинган ошни ҳеч ким текшириб ҳам кўрмади, ошхонада югур-югур қилиб юрганлар қаторида мени ҳам ҳеч ким тергамади.
Президентимиз ана шундай оддий эди. Қўл узатса етгулик, истасанг, истаган пайтингда гаплашгулик эди. Атрофида биронта тансоқчи (телохранитель) йўқ эди. Бемалол у ёғидан ўтиб, бу ёғидан ўтиб, хизмат қилиб юрардик.
Президент ҳаммамизни янги газета очилиши билан табриклади. Бир соатча олиб бораётган сиёсати тўғрисида, Ўзбекистондаги вазият тўғрисида сўзлади. Ниҳоят худойига фақат бугун таклиф қилинганини, агар олдинроқ билганида балким моддий ёрдам қўлини чўзишини, ўшанда дастурхонда нафақат ош, балки шишалар, рюмкалар ҳам бўлиб, янги газетанинг очилиши янги йил байрамига қўшилиб, давра анча қувноқ ўтиши мумкин эди, дея ҳазиллашди.
Аҳмаджон Мухторов билан тортишиб юргани сабабли Ислом Шоғуломов таклиф қилинса-да, келмаган экан. Сен бошлиқ идоран

Категория: ТАРИХ | Просмотров: 2220 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz