Воскресенье, 24-05-12, 23:17

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Май » 1 » Яна бир қиз жинсий зўрлаш таҳдиди билан олинган кўрсатма асосида қамалди
13:19
Яна бир қиз жинсий зўрлаш таҳдиди билан олинган кўрсатма асосида қамалди

'Эзгулик': яна бир қиз жинсий зўрлаш таҳдиди билан олинган кўрсатма асосида қамалди

Яқинда Райҳон Соатова иши туфайли ўзбек милицияси халқаро 
ташкилотлар эътиборига тушганди

Яқинда Райҳон Соатова иши туфайли ўзбек милицияси халқаро ташкилотлар эътиборига тушганди

Ўзбекистондаги 'Эзгулик' жамияти тарқатган хабарга кўра, Қашқадарё вилоят маҳкамаси нишонлик Шоҳиста Махсумовани милиция ходимлари томонидан жинсий зўрлаш таҳдиди билан олинган кўрсатма асосида 15 йилга озодликдан маҳрум этган.

"Эзгулик" хабар беришича, шу йилнинг 9-апрел куни Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят маҳкамаси Шоҳиста Махсумовани қотилликда айбдор деб топган ва узоқ йиллик қамоқ жазоси тайинлаган.

Маҳкама ҳаками Нишон туманидаги мактаблардан бирининг ўқитувчиси бўлиб ишлаган айбланувчининг кўрсатмалари, шоҳидларнинг гувоҳликларини инобатга олмаган.

Инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятига кўра, маҳкамада Шоҳиста Махсумова Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси ва Нишон туман прокуратураси ходимлариининг ўзини ечинтиришгани ва номусига тегишга уринишгани ҳақида гапириб берган.

Ўз иффатини сақлаб қолиш мақсадида қотилликни бўйнига олгани ва милиционерлар истаган ҳужжатларга қўл қўйиб бергани ҳақида кўрсатма берган Шоҳиста Махсумова.

"Эзгулик" хабарига кўра, Қашқадарё вилоятининг Нишон туманидаги далада ўлдириб ёқиб юборилган аёл жасади топилган, ушбу қотилликда Махсумовани айблашган.

"Гувоҳлар кўрсатмаси-ю иш мантиғига кўра, эндигина ўрта мактабда ўқитувчиликни бошлаган, 27 декабрь куни турмушга чиқадиган Шоҳиста Махсумованинг қотилликдек жиноятга қўл ургани тўқима", дейилади "Эзгулик" жамияти тарқатган хабарда.

Жамият ушбу ҳодиса юзасидан халқаро ташкилотлар иштирокида шаффоф текширув ўтказишга чақиради, БМТнинг Қийноқлар бўйича махсус маърузачиси эътиборини Ўзбекистондаги яна бир номусга тажовуз ҳодисасига қаратади.

Ҳибсхонада зўрланган Райҳон Соатова иши

БМТнинг Қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Манфред Новак ўтган йили Хотира ва Қадрлаш кунида Тошкент милиционерлари томонидан Райҳон Соатованинг жинсий зўрлангани ҳодисасини текшириш талаби билан чиққан, нафақат ушбу жиноятни содир этган миaлиционерлар, балки бунга изн берган раҳбарларини ҳам жавобгарликка тортиш лозимлигини урғулаган.

Ўзбек мулозимлари қамоқхонада фарзандли бўлган Райҳон Соатова иши бўйича ДНК текшируви ўтказилгани, бирорта милиция ходимининг ДНКси мос келмагани ҳақида билдиришган.

Маҳаллий ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Ўзбекистон милицияси мамлакат мустақил бўлганидан буён "Милиция ёки полиция ҳақидаги қонун"сиз ишлаётганига эътибор қаратадилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиши лозим бўлган тизимнинг ўзи ҳуқуқий асоссиз эканини билдирадилар.

Ўзбек милициясида дастлабки тергов пайтидаги қонунга зид сўроқ-суриштирувлар, содир этмаган жиноятни бўйинга олдириш мақсадида руҳий ва жисмоний қийноқлар қўлланиши, тергов чоғи ёки қамоқхонадаги инсонларнинг ўлими ҳолатлари халқаро ҳамжамият эътиборига тушган, БМТ махсус маърузачиси Ўзбекистонни қийноқлар мунтазам қўлланадиган мамлакат, дея таърифлаган.

Бунда ҳам асосий эътибор милицияга тушган.

Расмий Тошкент Тео ван Бовен маърузасидан кейин Ўзбекистонда қийноқлар билан боғлиқ вазиятни яхшилаш чоралари кўрилгани ҳақида ҳисобот берган, аммо маҳаллий ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари 2003 йилдан буён аҳвол ўзгармаганини айтишади.a

Категория: МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1494 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz