Беш
йиллик муҳожиротдан кейин Ўзбекистонга қайтган аёлнинг қариндошларига
кўра, у давлатга қарши жиноятларга оид айбларга иқрор бўлиш учун ҳибсда
қийноққа тутилган.
Андижон хунрезлигидан кейин Дилором Абдуқодирова Австралиядан бошпана олган, аммо ўтган январда Ўзбекистонга қайтганди.
У
ҳозир Андижондаги маҳкамада аксилконституциявий жиноятларда айбланмоқда
ва моматалоқ бўлиб, шишиб кетган юзи билан маҳкамага келтирилган
Дилором Абдуқодирова ўзига қўйилган айбларга иқрор бўлган.
Халқарою
маҳаллий инсон ҳақларини сақлаш ташкилотлари Ўзбекистон қамоқхоналарида
маҳбусларнинг қийноққа тутилиши ёки қийноқдан жон таслим қилишлари
ноодатий ҳол эмаслигини айтишади.
АҚШ Давлат департаменти
ўзининг сўнгги баёнотида Ўзбекистон қонунлари қийноқ ва бошқа ноинсоний
муомала турларини таъқиқласа-да, ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизлик
кучларининг маҳбусларни уриши ва қийноққа солиши одатий кўриниш эканини
айтганди.
Департамент ҳисоботида урғуланишича, Ўзбекистон
қамоқхоналаридаги шароитлар 2002 йилда БМТнинг қийноқлар бўйича
маърузачиси тасвирлаганидан яхши томонга ўзгармаган.
2002 йилда
Ўзбекистон қамоқхоналарига ташриф буюрган БМТ маърузачиси эса,
мамлакатда қийноқларнинг мунтазам қўлланишини айтган эди.
Сизнинг фикрингиз:
1.
Сизнингча, қатор халқаро ташкилотларнинг танқидлари ва тавсияларига
қарамасдан, нега Ўзбекистон қамоқхоналарида ҳануз қийноқлар
қўлланилмоқда? Сиз бу каби тажрибага қандай қарайсиз? Сизнинг
назарингизда Ўзбекистон қамоқхоналарида қийноқ ҳолларига қандай қилиб
барҳам бериш мумкин? Шахсан ўзингиз жорий вазиятда Ўзбекистондаги
қийноқлар билан боғлиқ вазиятнинг ўнгланишига қанчалик ишонасиз?
Сизнингча, бу борада халқаро ҳамжамият етарлича иш олиб бормоқдами ва
Ўзбекистондаги қийноқларга чек қўйиш учун уларнинг қўлларидан нима
келиши мумкин?