Европада намойиш
Бугун Швециянинг пойтахти Стокгольм
шаҳри марказида тинч намойишга чиққан андижонликларнинг оммавий қирғини
шаҳидларининг хотирасига бағишланган пикет бўлиб ўтди. Илгариги бўлиб
ўтган пикетлардан фарқли ўлароқ, бугун бўлиб ўтган пикетда ўзбекистонлик
сиёсий махожирлари ташкилотлари "Бирдамлик” халқ ҳаракати, "Бирлик”
халқ ҳаракати, "Эрк” партияси, Швецияда рўйхатдан ўтган "Таянч” жамияти
ҳамда, Халқаро Ҳуқуқ Ҳимоячилари жамияти аъзолари иштирок
этдилар. Бугунги бўлиб ўтган пикетнинг аҳамиятли томони шундаки,
Ўзбекистоннинг мухолифат партиялари ва ҳаракат вакиллари биргаликда
пикет ўтказганликлари тахсинга сазовор.
Ҳатто бу тадбирда Озарбайжон мухолифати вакиллари, уйғур қардошларимиз,
россиялик демократлар ўзбекистонлик мухолифат аъзолари сафлари қаторида
бу ўтказилаётган пикетда иштирок этдилар.
Талаблар:
1. 2005 йилги Андижон фожеъаси юзасидан халқаро текширув ўтказиш ва
айбдорларни жазолашни,
2. Ўша воқеъа муносабати билан ва бошқа турли сабаблар билан қамалган
диний ва сиёсий махбусларни озод қилишни,
3.Ўзбекистон фуқароларини диний, фуқаровий, шахсий,маданий ижтимоий,
сиёсий бошқа барча эркинликларини таъминланишини, Инсон ҳуқуқлари
умумжаҳон декларациясига асосан Ўзбекистон хукумати зиммасига олган
халқаро мажбуриятларни таъминлашни талаб қилиш.
Пикет якунида мухолифат вакиллари сиёсий тадбирларни биргаликда
ташкил қилиш ва ўзларининг амалий фаолиятларини мувофиқлаштиришга
келишиб олдилар.
Бирдамлик ҳаракати матбуоти матбуот марказидан.
|