Тожикистон парламенти қизларнинг турмушга чиқиш ёшини бир йилга узайтирди
Мустаҳкам ТангриёроваБи-би-си, Душанбе
Тожикистонда ота-оналар фарзандларини ёшлигиданоқ турмушга узатишга ҳаракат қилишади
Тожикистон парламенти мамлакат "Оила кодекси"га ўзгартириш киритиб,
қизларнинг турмушга чиқиш ёшини бир йилга узайтирди. Келгуси йил
бошидан қизлар турмушга чиқишлари учун 18 тўлишлари шарт.
Истисно
ҳолатларда турмушга чиқиш 17 ёшдан этиб белгиланган. Бу тадбир
қизларнинг маърифатли ва соғлом келажаги йўлида амалга оширилгани
урғуланган.
Айрим кузатувчилар эса
никоҳнинг 18 ёшдан этиб белгиланиши тарбияси бузуқ қизларнинг ҳамда
никоҳсиз туғиладиган гўдакларнинг кўпайишига олиб келади, дейишмоқда.
"Тўйлар муборак!"
"Оила кодекси"га киритилган ўзгариш 2011 йил январидан кучга киради.
Тожикистон
парламентининг ижтимоий ва оила масаллари бўйича қўмита раиси Хайринисо
Юсуфий бу янгилик "қизлар келажагини кўзлаб" амалга оширилганини айтади.
Шу қонун эртароқ чиқмайдими, қизим қаторилар ҳали юрибди, мен эса фарзандимни бева қилиб қўйдим
Насиба
"Уларнинг
маърифатли, жисмонан соғлом, мустақил ҳаётга тайёрлаш мақсадида никоҳ
ёши 17 дан 18 қилиб ўзгартирилди," дейди Юсуфий хоним.
Парламент мажлисида келтирилган рақамларга кўра, ўтган йилда мамлакатда 38 минг никоҳ қайд этилган.
Шулардан 1300 тасида қизлар 17 ёшдан турмушга узатилган, улардан 500 тага яқини 17 ёшга етмаган қизлардир.
"Шу қонун эртароқ чиққанида эди..."
Душанбе шаҳрининг Қаламишкор маҳалласида яшовчи Насиба кетма-кет улғайган икки қизини ҳам 17 ёшида узатди.
"Каттаси-ку борган жойида униб кетди. Кичиги уч ой деганда қайтиб келди. Куёв наркоман экан," дейди у афсусланиб.
Аёлнинг
айтишича, у қизларини тезроқ эгаларига топшириб, сўнг кенжа фарзанди –
ўғлини бирга олиб Москвага эрининг олдига жўнамоқчи бўлган.
"Шу қонун эртароқ чиқмайдими, қизим қаторилар ҳали юрибди, мен эса фарзандимни бева қилиб қўйдим," дея афсусланади Насиба.
"Оқ-қорани таниганида биринчи марта чиққанидаёқ унинг кимлигини билиб олармиди..." яна фикрини исботламоқчи бўлади суҳбатдош.
"Парламентнинг бошқа иши йўқми?"
Парламент
аслида бундан муҳимрок масалларни кўриб чиқса бўларди-ю, масалан, ўша
қизлар машғул бўладиган турли тўгараклар, ёшлар марказлари яратиш
ҳақида ўйлашсин
Зебунисо Сатторова
Тарих фанлари номзоди Зебунисо Сатторва қонундаги бу ўзгаришни эшитиб "ёмон бўлибди," дея эътироз билдиради.
"Ўрта
Осиё шароитида қизлар жуда тез вояга етаяпти," - деб ҳисоблайди
Зебунисо Сатторова. - " 17 дан ижозатни қолдириш керак эди, уёғи
ихтиёри. Ақлли, фаҳмли қизлар олий ўқув юртлрига киргандан кейин, ҳеч
бўлмаганда учинчи курсни битириб олишни, турмушга узатишларини
ота-оналаридан илтимос қилишади. Ақлли-фаросатли ота-оналар ҳам
қизларини 17 ёшдан узатмайди," дейди олима.
Сатторова
хонимга кўра, бу ҳолат тарбияси бузуқ қизлар ва никоҳсиз туғиладиган
гўдакларнинг кўпайишига олиб келади. Бундан ташқари, қонундаги ўзгариш
паспортларда ёшларни каттароқ қилиб кўрсатиш, яъни ҳужжатларни
сохталаштиришга ҳам сабаб бўлиши мукинлигини у таъкидлайди.
"Парламент
аслида бундан муҳимрок масалларни кўриб чиқса бўларди-ю, масалан, ўша
қизлар машғул бўладиган турли тўгараклар, ёшлар марказлари яратиш
ҳақида ўйлашсин," дейди Зебунисо Сатторова.
http://www.bbc.co.uk/uzbek/central_asia/2010/05/100519_cy_tajik_marriage.shtml
|