Суббота, 24-05-18, 06:42

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Май » 23 » 'Қаттиққўлнинг сояси остида'
00:51
'Қаттиққўлнинг сояси остида'

'Қаттиққўлнинг сояси остида' ва ё Марказий Осиёнинг энг қудратли одамлари

Харита

Британияда чоп этиладиган "The Economist" сиёсий таҳлилий ҳафталиги Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бошқарув усуллари ҳақида мақола чоп этган.

Марказий Осиё раҳбарлари ўз қудратларининг жирканчроқ, шафқатсизроқ бўлишини исташади, ҳар ҳолатда ҳам бу қудрат умри имкон қадар узоққа чўзилиши керак, деб ҳисоблашади қабилидаги хулоса билан бошлайди "The Economist" ўз мақоласини...

Мақола "Қаттиққўлнинг сояси остида" деб номланган.

Муаллифга кўра, минтақанинг энг аҳолиси кўп бўлган давлати Ўзбекистонни ва жуғфорий ҳудуди ўлароқ энг йирик Қозоғистонни амалда деярли умрбод қудратни эгаллаган президентлар бошқаришади.

Нурсултон Назарбоев ҳам Ислом Каримов ҳам Шўролар давридан бери қудратда ва курсида қолиш учун сайловлару конституцияни "тузатиб" туришади.

Тожикистон раҳбари қудратни нисбатан озроқ тутиб тургани, Туркманистоннинг "ўзига хос" умрбод раҳбари 2006 йилда "умрбод"ликни қўлдан бой бергани маълум, деб ёзади "The Economist".

Унинг ўрнига келган раҳбар ҳам ҳали бери курсини бўшатадиган кўринмайди.

Қирғизистон эса сал фарқлидир...Ўтган ой рўй берган қонли исён Президент Бакиевни қудратдан ағдарди. Бакиев жанобларининг ўзи коррупциялашган ва яккаҳокимлик ўрнатаётган режимга қарши кураш тўлқинида қудратга келган эди.

Аммо ўзи ҳам собиқ раҳбардан қолишмаган режим яратди. Ҳозирги муваққат ҳукумат эса парламент демократиясини ўрнатишни режаламоқда. Аммо муаммо шундаки, Қирғизистон кўп томонлама Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан деярли фарқ қилмайди.

Бердимуҳаммедов ва Каримов

Узоқ яқин қўшнилар...

Яккаҳокимлик илдиз отиб жамиятнинг қон қонига сингиб кетган, бир ҳовуч одамлар бойиб олишган, сўз эркинлиги бостирилган ва ҳеч кимга ҳисоб бермайдиган хавфсизлик аппарати эса инсон ҳуқуқларини поймол қилишда жирканч амалларга қўл уриб улгурган, деб ёзади "The Economist" ҳафталиги.

Қудратдагиларнинг бедодликлари Марказий Осиё тарихида биринчи марта рўй бераётгани йўқ. Аксарият ҳолатларда бу адоғи йўқ бедодликлар учун зўравонлар жазоланишмаган. Шўролар даврида эса минтақадаги маҳаллий хону амирлар қудратдан четлатилиб, ўрнига ягона зўравон ўрнатилган эди.

Аммо Марказий Осиёнинг аҳамияти яна ошиб бормоқда. Нафақат Америка, балки Россия ва Хитой ҳам минтақани жангари исломчилик йўлида тўсиқ сифатида кўрадилар. Иккинчи томондан, минтақа табиий заҳираларга бой.

Тобора куч тўплаётган Шарқий Осиёнинг "мўъжизаси" деб таърифланаётган Хитой минтақага қарашларни ислоҳ қилмоқда. Ўтган йил охирларида Марказий Осиёнинг уч раҳбари ва Хитой Президенти Ҳу Жинтао 7 минг чақиримга тенг газ қувури лойиҳасини бошлашди.

Туркманистон гази Ўзбекистон ва Қозоғистон оша Хитойга етказилади. Янги йўллар, темир йўллар режаланмоқда ва қурилмоқда. Марказий Осиё яна бир бор йирик иқтисодий реалликка айланмоқда.

Янги Ипак йўли...

Оврўполиклар ҳам минтақага таъсир ўтказишга уриниб кўришди. 2003 йилда Оврўпо Тараққиёт ва Тикланиш банки йиллик йиғинини Тошкентда ўтказди. Аммо Осиё Тараққиёт Банки бу йўлда илғорлаб бораётган кўринади.

Шу ой бошларида бу банк ҳам Тошкентда анжуман ўтказди. Нодавлат ташкилотлар Ўзбекистоннинг абгор инсон ҳуқуқлари вазияти туфайли айни анжуманни бойкот қилишди. Осиё Тараққиёт Банки Марказий Осиёни Осиёнинг қолган минтақалари билан яқинлаштиришни истайди.

Марказий Осиё Шарққа юзланмоқда. Хитой билан савдо даражаси 1990 йилга нисбатан 50 карра кўпайди. Тошкентдагилар, хусусан Президент Каримов яна бир Осиё мўъжизаси Жанубий Кореяни жуда яхши кўради, дейишади дипломатлар.

"Эҳтимол, ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида бу мамлакатдаги авторитар режим ортидан тараққиёт Каримов жанобларига ёқар", деб ёзади "The Economist".

Назарбоев

Қозоғистон парламенти Назарбоев жанобларини "миллат раҳбари" деб эълон қилди

Аммо очиқ қолаётган савол шуки, Марказий Осиё Жанубий Кореянинг нафақат бозор иқтисоди, балки ҳурфикрлилик томон қадамларига эргашармикан?

Ҳар ҳолда осиёликлар ўз раҳбарларини бунга чорлашлари осон бўлмайди, чунки минтақа анъаналарида халқ раҳбарнинг қусурини кўрсатмайди...

Жанубий Кореянинг либерал демократияга ўтиши нафақат тепадагиларнинг ихтиёри, балки халқнинг фаоллиги туфайли ҳаёт ҳақиқатига айланган.

Ўзбекистонда эса мухолифатман дегани яксон қилинади. 2005 йилда Каримов режими норозилик намойишига чиққан юзлаб одамларни ўлдирди ва бу каби ҳаракатдан ўзини тиймайдиган кўринади, деб ёзади "The Economist".

Қирғизистондаги воқеаларга қарар экан, Тошкент мулозимлари, бетартибликлар учун қаттиққўл раҳбарият керак дейишади. 13 май куни Қозоғистон парламенти Назарбоев жанобларини "миллат раҳбари" деб эълон қилди.

Хитой ҳам Қирғизистон воқеаларидан хулоса чиқармоқда. Нодавлат ташкилотлар ёпилаётир дейишади Хитой фаоллари. Муҳими барқарорлик дейишади қудратдагилар.

Аммо Қирғизистондаги воқеалар шуни кўрсатаётирки, порахўр, қаттиққўл, шўрочасига фикрлаш ва иш юритиш билан барқарорликни таъминлаш мушкул, деб ёзади "The Economist".

http://www.bbc.co.uk/uzbek/central_asia/2010/05/100521_central_asian_strongmen.shtml

Просмотров: 1077 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz