Воскресенье, 24-05-05, 23:10

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Май » 25 » Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигида махсус қийноқ камераси мавжуд'
20:07
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигида махсус қийноқ камераси мавжуд'

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигида махсус қийноқ камераси мавжуд'

Ўзбекистонлик собиқ милиция зобити Президент Ислом Каримовга очиқ хат йўллаб, собиқ Ички ишлар вазири Зокиржон Алматовни вазирлик биносида қийноқ камерасини ташкил этгани учун жиноий жавобгарликка тортишни сўраган.

Тошкентлик собиқ терговчи, милиция майори Александр Чернишев даъво қилишича, Ички ишлар вазирлиги биносида алоҳида қийноқ камераси мавжуд ва бу камера шахсан Зокиржон Алматовнинг назорати остида бўлган.

Собиқ милиция майори, шунингдек, президент эътиборини, ўз таъбирича, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида Ўзбекистон конституцияси ва бошқа қонунлар поймол этилаётганига қаратган.

Нафақахўр Александр Чернишевнинг Президент Каримовга йўллаган очиқ хатида ёзишича, қийноқ камераси Ички ишлар вазирлигининг Тошкентдаги ҳовлисида, ҳавони совутиш учун қурилган бир қаватли иморат ичкарисида жойлашган.

Би-би-си билан суҳбатда Александр Чернишевнинг ўзи бу камерани кўрмаганини айтди.

Александр Чернишевнинг айтишича, собиқ турмуш ўртоғини 1997 йилда икки кун ўша хонада сақлашган.

Би-би-си жаноб Чернишевнинг иддаолари юзасидан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги масъуллари билан боғланишга ҳаракат қилди, аммо шарҳ ололмади.

Тошкентдаги Ички ишлар вазирлиги ертўласида маҳбусларнинг қийноққа солиниши ҳақидаги хабар янгилик эмас, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари қийноқ ва ҳатто ўлим ҳолатларини ҳам ҳужжатлаштиришган.

Ўзбекистонда диний-сиёсий айблаб, қамашган ва ҳозирда Оврўпода яшаётган собиқ маҳбуслардан бирининг ҳикоясидан англашилишича, махсус қийноқ камералари ҳақиқатан ҳам мавжуд.

Категория: Қ И Й Н О Қ Л А Р | Просмотров: 1912 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz