Сант Луис(АҚШ)да норозилик пикети
28 май, куни Сант Луис шахрида
«Бирдамлик» фаолларининг бир қисми АҚШ даги Швеция хукумати консулхонаси
жойлашган бино олдида соат 10 да норозилик пикети ўтказдилар.
Пикетнинг ўтказилишига асосий сабаб, Швецияда истиқомат қилаётган
қочқинлардан бир нафар Эрк партияси ва 4 нафар "Бирдамлик” аъзоларининг Швеция
Миграция хизмати томонидан Ўзбекистонга бадарға қилиниши бўлган.
Швеция хукумати консул идорасига ва пикетчиларнинг талаблари ёзилган
прес релиз пикет муносабати билан қизиққан ўткинчиларга ҳам топширилган.
2 соатча давом этган бу пикетга бино қўриқчи постидаги полиция хизмат
ходимлари томонидан хеч қандай қаршилик кўрсатилмаган
Бирдамлик Ҳаракати Аҳборот Маркази
|