Стокголмда Исроилга қарши Норозилик намойиши Тaянч сайти матбуот хизмати хабар қилади ![](http://himoyachi.at.ua/_nw/12/31056723.jpg) Бугун 31 май
соат 18, 20 гача Стокголмда Ғазо секторида қамалда ётган
Фаластинликларга инсонпарварлик юкларини олиб кетаётган кемаларга Исроил
сионистлари томонидан қилинган тажовузга нисбатан норозилик намойиши
бўлиб ўтди. Намойишчилар асосан шведлар ва қисман турли миллатдаги
мусулмонлардан иборат бўлди. Камида ўн минга яқин киши иштирок этган бу
намойиш Аввал шаҳарни марказидан бошланиб, кейин Исроил элчихонаси
олдига бориб якунланди. Намойишда Швециядаги барча Партияларнинг
лидерлари ва турли мусулмонларнинг вакиллари арабча шведча инглизча нутқ
сўзладилар.Исроилни гуманитар миссия вакилларини ўлдирганлигини
қораладилар. Намойишда умуммусулмонлар дардига
ҳамдардлик изҳор қилиб ўзбекистонлик юртдошлар ҳам иштирок этишди.
Маълумки. халқаро Нодавлат Ташкилотларга тегишли бу инсонпарварлик
юклари Исроил ва Миср томонидан ташқи дунёдан тўсиб қўйилган қамал
ҳолатида яшаятган ғазодаги фаластинликларга аталган эди. Бугун ўша
юклар ортилган тўққизта кемани иккитаси ўрта ер денгизига етиб борганда
дахлсиз ҳудудда Исроил Армиясининг денгиз флоти ҳарбий кемаларини
ҳужумига учради. Кемадаги турли хил мамлакатларнинг фуқаролари
ҳуқуқбонлар, жамоат арбоблари журналистлар ва сиёсатчилардан иборат
гуруҳлар Исроил ҳарбийлари томонидан ўққа тутилди. Ва ўн тўққизта киши
нобуд бўлди. Исроил бу қилмиши билан ўзини ёвуз башарасини яна бир
марта намоён қилди. Бу каби тажовузкор жиноятчи ҳукуматни бу қилмиши
дунё бўйлаб миллионлаб мусулмонларни ғазабини келтирди. Фаластинликлар
ўлганлар учун уч кунлик мотам эълон қилдилар. Дунёнинг кўпгина
мамлакатлари Туркия, Ливан,Эрон, Сурия, Русия давлатларида ва шу
жумладан Швецияда кўп минглаб мусулмонлар иштирокида норозилик
намойишлари ўтказилди. Ва Европа Иттифоқи бу қонли тажовузни дарҳол
тафтиш қилиб, айбдорларни жэазолашни талаб қилиб чиқди. БМТ хавфсизлик
кенгаши юзага келган вазиятни муҳокама қилиш учун фавқулодда кенгаш
чақирди.Буларни йиғилишидан Фаластинликларга қанчалик манфаат бўлиши
эса. бу энди бошқа масала.
Намоишчилар барчани Исроил
фирмаларини ишлаб чиқарган
маҳсулотларни бойкот қилишга чақирдилар ва шунга чақириқ варақалар
тарқатдилар.
Туркия ўз элчисини Исроилдан чақириб олди. Бутун Дунё аҳли
мусулмонлари ва барча виждонли инсонлар томонидан Исроилни бу ёвузлиги
қораланди. Афсуски мана шундай бир пайтда баъзи мусулмон давлатлари
ҳукуматлари ўз динига,миллатига ва виждонига хиёнат қилиб Исроил
тарафида турибдилар. албатта Ишларнинг барчаси Аллоҳу Таъолонинг
Ўзигагина қайтарилур. Ва албатта У Зотнинг Ўзи уларнинг лойиқ жазосини
беражак!!! аттавхид.
|