Халқ душманлари Мели Қобуловдан қасд олди
Жиззах вилоят жиноий суди СССР КГБ фахрийси, 26 йил СССР КГБсида ишлаган ва 1998 йили соғлиғи туфайли истеъфога чиққан, тўққизта ҳукумат мукофотлари соҳиби. 1990-1994 йилларда Жиззах вилоятидан Ўзбекистон Олий Кенгашига депутат қилиб сайланган. Ҳалқаро адвокатлар иттифоқи аъзоси, Жизах вилоят Табиркорлар палатаси раиси, Жиззах шахар Кўтарма махалласи раиси, Жиззах вилояти "Ватан тараққийти" партияси раиси, Ўзбекистон Инсон Ҳуқулари Жамияти Жиззах вилоят бўлими раиси вазифаларида ишлаган ва 1992 йилда Ўзбекистон Инсон Ҳуқулари Жамияти Жиззах вилоят бўлимини ташкил этганлиги учун 8 йил қамоқда ўтириб чиқиб яна Жиззах шахар Инсон Хуқуқлари Жамияти раиси сифатида фаолиятини давом эттирган собиқ сиёсий маҳкум Мели Қобиловни 1,884 млн. сўм жаримага, унинг ўғли Бекзодни эса – шартли 2 йил жазога тортди.
1992 йил август ойида "ҚЎҚОНДИЙ" шахсий хўжалигини ташкиллаштирганимдан кейин Тадбиркор палатаси раиси Мели Қобуловга ёрдам сўраб борганман ва бир неча марта унинг қўллаб қувватловига сазовор бўлганман. Ўшандан бери танийман Мели Қобуловни. Ўша даврда хам судда Мели акани химоясига кўрсатма берган гувохларни кўрсатмаси умуман инобатга олинмаган. Шундай кўрсатма берган гувохларнинг бири шахсан ўзимман. Ўзша даврда хам Қобулов халқ манфаатларини химоя қилганлиги учун хукумат амалдорлари Қобуловга ўз душманлари сифатида қарашган ва бу қарашлар хозирги кунда хам ўз кучини йўқотгани йўқ.
28 май куни Қобилов ва унинг ўғли устидан чиқарилган Жиззах вилоят суди ҳукми, қариб қолган диссидент оиласига қарши ўтган йилнинг октябрида бошланган босимларнинг сўнггиси бўлгани рост бўлсин. Умуман олганда Мели Қобуловга Ўзбекистон мустаққил бўлгандан бери босим ўтказилмоқда дейиш ўринлидир.
Жиззах вилоят МҲҲ Бошқармаси ходимлари (миллий хавфсизлик хизмати) Мели Қобиловнинг ўғли Дадажон ва келини Муҳайё ва набираси Ғолибжон Қобиловларни таъмагирлик ва порахўрликда айблади.
Воқеанинг қисқача тарихи шундай: Бир куни Дадажон Қобиловнинг уйига, Муҳайё Қобилованинг дўконини ижарага олган Шерзод Муродов келади ва Ғолибжон Қобиловга ижара ҳақи сифатида 700 минг сўм беради.
Талаба ҳеч бир шубҳа қилиб ўтирмай пулни олади. Кейинчалик Муродов, Қобиловлар ундан бу пулни Жиззахдаги Муҳайё Қобиловага тегишли дўкон ижараси учун пора сифатида таъмагирлик билан олишган дея билдиради.
Ушбу аризага асосланиб тергов бутун оилани таъмагирликда ва пора олишда айблайди, оила бошлиғи Жиззах давлат солиқ назоратида бош нозири лавозиимида ишлаётган Дадажон Қобиловни ва унинг ўғли, Жиззах политехника институтида ўқиётган Ғолибжонни ҳибсга олади.
На суд на тергов Муродовнинг кўргазмасидан ташқари оиласининг айбини тасдиқловчи бошқа бирор далил топмаганига қарамай шавқатсиз ҳукм чиқарилди. Дадажон Қобиловни суд 12 йилга, унинг рафиқаси Муҳайёни 8,5 йилга, ўғли Ғолибжонни 8 йилга озодликдан маҳрум қилади.
Шу билан Қобиловлар оиласи уқубатлари тугамайди. 2009 йилнинг 29 декабрида Қобиловларнинг каттаси раҳбарлик қилаётган «Жахонгир» адвокатлик бюросига, майор Волков бошчилигидаги бир гуруҳ МХХ ходимлари бостириб киради. Улар ҳеч нарса демасдан, Мели Қобиловнинг қўлини қайириб, кўчага чиқариб, болахонадор сўкишлар билан дўппослашади.
Шунингдек, ҳеч бир хужжат кўрсатмасдан, Волков адвокатлик бюросининг 67 ёшли директори Қобиловни тинтув қилади, шу билан бирга: «Тварь, я тебя урою, изуродую, посажу!» дея унга пўписа қилади.
Адвокатлик бюросига тахдидлар Мели Қобилов ва унинг ўғли Бекзодга қарши Жиноят кодексининг 238 моддаси - «Ёлғон гувоҳлик»ка асосан иш очилишига сабаб бўлди.
Мели Қобилов 26 йил СССР КГБсида ишлаган ва 1998 йили соғлиғи туфайли истеъфога чиққан, тўққизта ҳукумат мукофотлари соҳиби.
1990-1994 йилларда Жиззах вилоятидан Ўзбекистон Олий Кенгашига депутат қилиб сайланган.
Унга ва оиласига қарши ҳаракатлар замирида унинг фуқаролик позицияси яни оддий халқнинг мафаатини ҳимоя қилиши ётади, чунки у ҳамиша пора хўрликга қарши курашиб келган.
Менинг фикри ожизимча Мели Қобуловни аввалдагиги ва хозирдаги сохта жиноий ишларини очишда қатнашган хар бир шахсларни халқ душмани сифатида ўлим жазосига хукм чиқарилса адолатои хукм деб қабул қилган бўлардим.
Мухиддин Қурбонов
Халқаро Ҳуқуқ Химоячилари Жамияти раиси.
2010-06-15
|