ЭЪЛОН
Нидерланд давлатида
истиқомат қилаётган ўзбек жамоаси
Гаага (Den Haag) шаҳрида Қирғизистоннинг
Ўш ва Жалолобод вилоятларида қирғиз миллатидаги жангарилар томонидан
ўзбекларга
нисбатан шу йил 9 июнда бошланиб ҳозиргача давом этаётган қирғинни
зудлик билан
тўхтатиш ва мазкур фожеа юзасидан халқаро текширув ўтказишни талаб қилиб
намойиш ўтказишади. Намойиш 2010 йил 21 июн куни эрталаб соат 10.00 да
Нидерландия
Ташқи ишлар вазирлиги олдида (Bezuidenhoutseweg 67 2594 AC Den Haag)
бошланади.
Ўзбек халқини бошига
тушган кулфатга бефарқ бўлмаган
инсонларни бу намойишда иштирок этишларини сўраймиз.
Мурожаат учун маълумот: bahodiruz@yahoo.com, mob: +31659076986.
|