Дунё ўзбекларига мурожаат
Ҳурматли миллатдошлар!
Кейинги 20 йил ичида жанубий Қирғизистонда яшовчи миллатдошларимиз
қирғиз миллатчилари томонидан икки марта қирғин қилинди, уй-жойлари ва
савдо-сотиқ ҳамда иш бинолари ёқилди, талон-тарож қилинди.
1990 йилда уюштирилган қирғинда 1000 га яқин ўзбек ўлдирилган бўлса,
2010 йил 10 июндан 11 июнга ўтар кечаси бошланган қирғинда 3000 дан
ортиқ миллатдошимиз ҳаётдан кўз юмди. Ҳозирги замон ёввойилари ёш гўдак,
хотин-қиз ва қарияларни ҳам аямади. 400.000 дан ортиқ миллатдошларимиз
куйиб кул бўлган ўз уй-жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлдилар.
Қирғизистонлик ўзбеклар 20 йил ичида бу мамлакатда икки бор геноцид,
миллати бўйича "тозалаш” (қирғин)га учради. Бошқа миллат вакиллари
томонидан бўлган бундай муносабат асрлар оша унутилмайди ва халқ қалбида
тузалмас оғриқ қолдиради.
Ҳурматли миллатдошлар! Ўзбеклар қаерда яшамасин, уларни ҳамжиҳатлик
билан ҳимоя қилишимиз зарурлигини тушуниш пайти келди. Биринчи навбатда
эса барчамиз қирғизистонлик ўзбекларни ҳимоя қилишга киришишимиз зарур.
Бу тарихий вазифани биз тинч йўллар билан, халқаро қонун-қоидалар
асосида бажаришимиз шарт.
Шу сабабли, биз сиз миллатдошларимизни, имконингиз қадар, қаерда
яшашингиздан қатъий назар, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти идоралари бор
мамлакатларда, бу идоралар олдига Қирғизистоннинг жанубига ўзининг
тинчликни сақловчи ҳарбий контенгентини киритишни талаб қилган ҳолда
намойиш, пикет ва митингларга чиқишга даъват қиламиз. Бу амаллар масала
ижобий ҳал бўлгунча давомли бўлади, деган ишонч билдирамиз.
Қирғизистонлик ўзбеклар ҳаёти ва тинчлигини сақлаш учун қилаётган
саъй-ҳаракатларингизни Аллоҳнинг Ўзи қўллаб-қувватласин!
Абдужалил Бойматов, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти,
Ирландия Tel:+353 870 61 4883, +353 870 61 4883 E-mail:
b_abdujalil@yahoo.com
Толиб Ёқубов, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти вице-президенти,
Франция. Talib Yakubov dptalib@safe-mail.net + 33241667961 + 33241667961
Муҳиддин Қурбанов, Ҳуқуқ ҳимоячилар Халқаро Жамияти раиси, Швеция
тел:+46737634977 +46737634977 E-mail: himoyachi@hotmail.com skype:
muhiddin.kurbanov
Мўътабар Тожибаева, "Ўтюраклар клуби” ҳуқуқ ҳимоя ташкилотининг
раҳбари, Ўзбекистон Tel.:+33668793057 +33668793057 "Mutabar Tadjibaeva”
mutabartadjibaeva@gmail.com
Умида Ниёзова, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон-Германия форумининг
директори, Германия umida.niyazova@uzbekgermanforum.org
Аваз Фаёзов, Ҳуқуқ ҳимоячилар Халқаро Жамияти Европа бўлими раиси,
тел: +46763907170 +46763907170 E-mail: avazuz63@yahoo.com
Юсуф Расулов, http://www.yangidunyo.com веб-сайти муҳаррири, мустақил
журналист, Швеция. yusufr71@yahoo.se,+ 46769842847 + 46769842847
Баҳодир Узақов, Мустақил сиёсатшунос, Гемерт, Нидерландия. mob:
+31616023313 +31616023313 bahodiruz@yahoo.com.
Абутов Муҳаммадсолиҳ, "Таянч” Жамияти раисининг муовини, +46767613847
+46767613847 sahwii@mail.ru
Зокиров Исакжон,
Член общества прав человека Узбекистана.
Соединение штати в Америки. isoqjon-zokirov@rambler.ru телефон
+1.314.239.0840
|