«Ўнгга боқиб «қушман» дейди у, Сўлга боқиб «туяман» дейди.» (Эркин Воҳидов) ТУЯҚУШ Ўнгга боқиб қушман дейди у, Сўлга боқиб туяман дейди. Мусулмонман ва лекин, бир оз, Ароқ ичиб қўяман дейди.
Савдогарлик қиламан бозор, (Камбағалнинг ҳаққидан ҳазар) Сал бўшроғи кеп қолса агар, Тарозудан қияман дейди.
Тақводорман, қўлимда тасбеҳ, Ёш-ялангга айтамиз танбеҳ. Баъзан хилват хоналарда, эҳҳ, Жононларни суяман дейди.
Мусулмонлар, эшит ваъдамни, Динда собит қилдим қадамни. «Уч», «етти», «қирқ» қилган одамни Гуноҳкорга йўйаман дейди.
Бошда салла, эгнимда тўним, Саодатли ўтмоқда куним. Бир куни тўй, бир куни ўлим Шўрвасига тўяман дейди.
Исломимиз не учун абгор? Чунки, шундай мунофиқлар бор. Улар ҳеч бир уялмай, беор: «Дин ғамида куяман» дейди.
Ўнгга боқиб, қушман дейди у, Сўлга боқиб, туяман дейди. Ўнгга боқиб, қушман дейди у, Сўлга боқиб, туяман дейди.
|