Воскресенье, 24-05-05, 20:31

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Июль » 16 » Вестервелле ўзбек расмийлари билан учрашди
09:29
Вестервелле ўзбек расмийлари билан учрашди

Вестервелле ўзбек расмийлари билан учрашди

Германия ташқи ишлар вазири Гуидо Вестервелленинг Ўзбекистонга ташрифи, айрим таҳлилчиларга кўра, Қирғизистондаги вазиятни ўзгартиришда самара бермаслиги мумкин.

Германия ташқи ишлар вазири Гуидо Вестервелленинг Ўзбекистонга ташрифи, айрим таҳлилчиларга кўра, Қирғизистондаги вазиятни ўзгартиришда самара бермаслиги мумкин.

15.07.2010  Ҳасанжон

Германия Федерал ташқи ишлар вазири Гуидо Вестервелле 15 июл куни қисқа муддатли ташриф билан Тошкентга борди. Ташрифдан мақсад яқинда қонли тўқнашувлар рўй берган Қирғизистон жанубидаги вазиятни барқарорлаштириш масаласини муҳокама қилишдан иборат.

Германия Ташқи ишлар вазирлигининг ўз исмини айтмасликни сўраган расмийси Озодликка Германия Федерал ташқи ишлар вазири Гуидо Вестервелле Тошкентда президент Ислом Каримов ва ташқи ишлар вазири Владимир Норов билан учрашишини айтди.

Унга кўра, Вестервелле Ўзбекистон раҳбарлари билан асосан Қирғизистондаги вазият масаласини муҳокама қилади.

- Ўзбекистон Қирғизистонга чегарадош бўлгани учун вазиятни барқарорлаштиришда муҳим рол ўйнайди. Шу боис музокаралар чоғида асосий масала Қирғизистондаги вазиятни барқарорлаштириш масаласи бўлади. Шунингдек, музокараларда Марказий Осиё давлатлари ҳамкорлиги, Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш борасида Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик муҳокама этилиши кутилмоқда. Айни пайтда Германия Федерал ташқи ишлар вазири Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари ва фуқаролар ҳуқуқлари вазиятини ҳам муҳокама этишни режалаган, дейди Германия Ташқи ишлар вазирлиги расмийси.

Унга кўра, Гуидо Вестервелле 16 июл куни яқинда қонли воқеалар рўй берган Ўш шаҳрига боради. Мақсад Франция Ташқи ишлар вазири Бернард Кушнер билан бирга Ўшдаги вазият билан яқиндан танишиш ҳамда халқаро гуманитар ёрдам зўравонликдан жабр кўрган аҳолига қандай тарқатилаётгани билан танишишдан иборат.

Германия Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Гуидо Вестервелле минтақага Қирғизистондаги бўҳронни ҳал қилиш борасида аниқ таклиф билан бормаганини маълум қилди.

Айни пайтда мутахассислар Қирғизистонда юзага келган бўҳронни бир давлат ҳал қила олмаслигини муаммога ечим топиш учун халқаро ҳамжамият томонидан мувофиқлаштирилган чоралар кўрилиши керак, деган фикрда.

Лондондаги стратегик тадқиқотлар маркази таҳлилчиси Оксана Антоненко Германия кўп йиллардан бери Марказий Осиёда актив фаолият олиб бораётганига қарамай, Федерал ташқи ишлар вазири Гуидо Вестервелленинг минтақага сафари Қирғизистондаги вазиятни ўзгартира олмаслигини айтди.

- Ҳозирда асосий муаммо иқтисодий ва молиявий ёрдам кўрсатиш, Ўш ва Жалолобод шаҳарларини қайта тиклаш ҳамда Ўзбекистондан қайтган қочқинларга ёрдам кўрсатишдан иборат. Бундан ташқари, Қирғизистонда тартиб ва қонун устуворлигини таъминлашда ёрдам кўрсатилиши керак. Бунинг учун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти хомийлигида Қирғизистонга мустақил полиция кучларини жойлаштириш кераклиги масаласи муҳокама қилинмоқда. Шу борада Германия ва Франция муҳим рол ўйнаши мумкин, дейди британиялик таҳлилчи.

Швейцариядаги "Халқаро алоқалар ва хавфсизлик” тадқиқот маркази таҳлилчиси Александр Вилнер ҳам Қирғизистонда юзага келган бўҳронни ҳал қилиш учун қисқа муддатда аҳолига ёрдам кўрсатилиши керак, деган фикрда.

- Менимча, гуманитар ёрдамлар етказилишини молиялаштириш ва озиқ-овқат тақчиллигига қисқа муддат ичида барҳам бериш керак. Одамлар ҳаётини қайта нормал йўлга қўйишда ёрдам кўрсатилиши лозим. Уйларини қайта тиклашида уларга ёрдам бериш керак, дейди Швейцариядаги "Халқаро алоқалар ва хавфсизлик” тадқиқот маркази таҳлилчиси Александр Вилнер.

Германия ва Франция ташқи ишлар вазирлари 16 июл куни Ўш ва Бишкекка ташрифидан сўнг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари йиғилишида қатнашиш учун шу куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрига жўнаб кетадилар.

http://www.ozodlik.org/content/article/2100890.html
Категория: СИЁСАТ | Просмотров: 1059 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz