Воскресенье, 24-05-05, 19:20

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Июль » 27 » Қирғизистонда референдум
08:14
Қирғизистонда референдум
Қирғизистонда референдум
2010 йил 27 июнда Қирғизистонда янги конституция қабул қилиниши хусусида референдум ўтказилди. Бу референдум фожеали ҳодисаларда тўкилган қонлар ҳали қуримай туриб ўтказилди! Вақтли ҳукумат вазият табиий ҳолатига қайтгунига қадар ва диёрларидан қувғин қилинган қочқинлар вайрон қилинган уй-жойларига қайтгунларига қадар референдумни кечиктириб туриш ҳақидаги таклифни қабул қилмади. Аксинча ҳукумат бундай шароитларга қарамай референдум ўтказиш фикрида қаттиқ туриб олди!
Хўш, нега ҳукумат вайрон қилинган ва ёндирилган нарсаларни қайта тиклашга ва жанубдаги ўзбеклар билан қирғизлар ўртасида рўй берган этник тўқнашувларда тўкилган қонлар оқибатида етган дарду аламни муолажа қилишга зўр бериб интилиш ўрнига референдум ўтказишга бунчалик қаттиқ зўр берди?
Жавоб: Тафсилотларга киришишдан олдин бир воқеликка эътиборни қаратмоқчимиз. Бу воқелик охирги пайтларда рус федерацияси хатти-ҳаракатларида кўзга ташланди. У собиқ совет иттифоқи ўзининг таркибига кирган давлатлардаги мухолифларига қарши қўллаган «темир таёқ ва олов»дан иборат зўравонлик услубини яна қўллашга ўтилганидир. Бу услуб ҳатто совет иттифоқи қулаб, парчаланганидан кейин ҳам қўлланди! Бу нарса Грузия шимоли босиб олинишидан тортиб Қирғизистондаги ҳодисаларгача бўлган бир неча ҳодисаларда кўзга ташланди. Грузиядаги ҳодисаларга келсак, унинг шимоли босиб олингани ҳаммага маълум. Қирғизистон ҳақида айтадиган бўлсак, охирги ҳодисалар ҳақида сўз юртишдан олдин бироз ортга, Бакиевни ағдариш ҳодисаларига қайтишимизга тўғри келади. Шунда тасаввур равшанроқ бўлади:
1 - Россия 2009 йил 23 июлда Бакиевнинг сайланишини қўллаб-қувватлаган эди. Русларнинг қўллаб-қувватлаши эътиборни тортадиган даражада бўлди. Масалан рус президенти Медведевнинг шахсан ўзи Қирғизистонга келиб, 2009 йил 2 августда Бакиевнинг сайланиши маросимида иштирок этди!
2 - Россия Бакиевнинг Америкага яқинлаша бошлаганини сезди. Бу нарса қуйидаги икки таъсирли ҳодисада кўринди:
Биринчи: Америка президентининг Афғонистон бўйича вакили Ричард Холбрук 2010 йил 19 февралда Қирғизистонга келди. У иккала мамлакат президентлари билан учрашди. «Россия бугун» сайти 2010 йил 19 февралда «Интерфакс» ахборот агентлигидан олиб ёзишича, Холбрук президент Қурманбек Бакиев билан «икки томон ўртасидаги алоқалар истиқболларини ва Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилган. Иккала тараф ёпиқ эшиклар ортида Афғонистондаги вазият хусусида ўзаро фикр алмашишган ва иккала мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш йўлларини муҳокама қилишган». Шу сайтнинг яна ёзишича, қирғиз президентининг матбуот хизмати Бакиевнинг «мамлакат қирғиз-америка алоқаларини ривожлантиришга ва ўзаро ҳамкорликни янада жонлантиришга бирламчи аҳамият беради», деган гапларини келтирган. Рус ахборот агентлиги «Интерфакс» хабар тарқатар экан «иккала тараф ёпиқ эшиклар ортида ўзаро фикр алмашишди» деган жумлани қўшиб ўтганини кўрамиз. Яъни иккала тараф сирли равишда, руслар эътиборидан узоқда фикр алмашишган. Мақсад русларни ўзларининг малайи Бакиев америкаликлар билан нимани келишиб олганидан бехабар қолдириш бўлган. «Интерфакс»нинг ана шу жумлани қўшиб ўтиши қирғиз президенти билан америкаликлар ўртасида қандайдир нарса юз берганига руслар томонидан қилинган имо-ишора эди.
Иккинчи: «Россия бугун» сайти 2010 йил 17 мартда бундай деб ёзди: «Қўшма Штатлар яқинда Қирғизистонга Баткен шаҳрида терроризмга қарши кураш бўйича махсус ҳарбий бўлинмаларни машқдан ўтказиш марказини қуришда ёрдам бериш учун 5,5 миллион доллар ажратилганини маълум қилди». Бу сайт мустақил давлатлар ҳамдўстлиги таркибига кирувчи мамлакатлар институтининг Бишкек бўлими директори Александр Князевга ана шу марказ ҳақида савол берганида у бундай деб жавоб берди: «Вашингтон бу марказдан ўзининг Ўрта Осиёдаги манфаатларини таъминлаш учун фойдаланади. «Терроризмга қарши кураш» шиори эса худди Ироқ ва Афғонистонда бўлганидек америка мақсадларини амалга ошириш учун бир баҳонадан бошқа нарса эмас». У қўшимча қилиб бундай деди: «Вашингтон бу лойиҳалар орқали Ўрта Осиёда Россия ва Хитой билан рақобатлашишга уринмоқда».
3 - Руслар Холбрукнинг Қирғизистонга келиб, президент Бакиев билан ёпиқ эшиклар ортида учрашганидан ва иккала тараф ўртасида сирли келишувлар бўлганидан хавотирга тушиб қолишди. Бу келишувлар Қирғизистонда «Терроризмга қарши кураш» деган баҳона остида махсус кучларни машқдан ўтказиш ва агентларни ёллаш билан шуғулланувчи америка марказига асос солиш билан якунланди. Бундан мақсад Америка Қирғизистонда ўз нуфузини кучайтириши, сўнг бу ердан туриб бошқа минтақаларга кўз олайтириши эди.
Махсус кучларни машқдан ўтказувчи ёки бошқача айтадиган бўлсак Қирғизистонда америка агентларини етиштириб чиқарувчи америка марказини таъсис этиш тўғрисидаги келишув Россия учун бамисоли «хатар бонги» ва «қизил чизиқлар»ни бузиб ўтиш бўлди. Россия буни шундай баҳолади. Шунинг учун Россия Бакиевнинг Америка билан алоқасини янада кенгайтиришига йўл қўймаслик учун уни дарҳол ағдариб ташлашни уюштирди. Россиянинг 2010 йил 8 апрелда Бакиевни ағдариб ташлаш «ғалабаси»дан қандай ҳузур қилганлиги шундоқ аниқ кўриниб турди.
Шундай қилиб Россия ўзининг собиқ малайи Бакиевнинг ўзидан узоқлашаётганини сезгач унинг «адаби»ни шу тарзда берди!
4 - Энди Россия олдида Ўзбекистондаги Каримов ва унинг Россия билан алоқаларини узиб Америка етовида юра бошлаганлиги мавзусини муолажа қилиш масаласи қолган эди. Бундан олдин Каримов Россия етовида юрар эди. Айниқса Россия унга Андижон ҳодисаларида ҳарбий ёрдам бергани учун Россия етовида юрар эди. Бироқ Американинг Каримовни иқтисодий ва хавфсизлик жиҳатдан қизиқтириб, аврашлари унинг Америкага тобора кўпроқ мойиллик кўрсатишига ва Россиядан сезиларли равишда узоқлашишига олиб келди. Бу нарса ўтган йилнинг бошларидан бошлаб, яъни Россия 2009 йил 4 февралда тезкор кучларни ёки бошқача айтадиган бўлсак тез жойлашувчи кучларни тузишга қарор қилган пайтда кўзга ташланди. Ана шу келишувни Москвада 2009 йил 14 июнда имзолашди. Ўзбекистон уни имзолашдан бош тортди. Ўзбекистон 2009 йил 26 августда коллектив хавфсизлик ташкилоти (ОДКБ) минтақасида ўтказилган ҳарбий манёврларда қатнашмади. Бу манёврлар 2009 йил 15 октябргача давом этди. Ўзбекистоннинг бу хатти-ҳаракати ўзининг шу ташкилотга аъзолигини деярли тўхтатиб қўйиш ҳисобланарди. Лекин Ўзбекистон буни расман эълон қилмади. Шунинг ўзигина бўлиб қолмади, балки Ўзбекистон Россиянинг Қирғизистонда ўзининг иккинчи ҳарбий базасини қуришига ҳам қарши чиқди. Чунки бу база Фарғона водийси минтақасидаги ўзбек чегараларига яқин жойда қурилгани учун Ўзбекистонга таҳдид туғдирар эди. «Новости» ахборот агентлиги 2009 йил 5 августда шундай хабар тарқатди: «Ўзбекистон Қирғизистоннинг жанубидаги Қантда қурилган рус ҳарбий базасига қўшимча равишда яна бир рус ҳарбий базасини жойлаштириш ҳақидаги махсус режани амалга оширишга зарурат йўқ ёки бунинг фойдаси йўқ, деган фикрда эканинг эълон қилди. Бу 2009 йил 3 августда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигига қарашли «Жаҳон» ахборот агентлиги тарқатган баёнотда билдирилди. Бу билан Ўзбекистон янги базани жойлаштириш минтақадаги барқарорликка путур етказишга олиб келиши мумкинлигига ишора қилди».
2009 йил 18 августда эса ўбек режими бошлиғи Каримов америка генерали Девид Петреус билан Тошкентда учрашиши чоғида бундай деди: «Ўзбекистон Қўшма Штатлар билан конструктив ҳамкорликни ўзаро ҳурмат ва тенг шериклик принциплари асосида кенгайтиришга тайёр». («Новости» агентлиги, 2009 йил 18 август).
Америка Ўзбекистон билан шимолий атлантик иттифоқ (НАТО)нинг транзит юкларини Ўзбекистон орқали Афғонистонга олиб ўтиш ҳақидаги келишувни имзолади. (Олинган манба: миллий стратегик тадқиқотлар маркази, 2009 йил 04 апрел). Лекин ўзбек ва америка маъмурияти ўртасидаги алоқалар фақат шундангина иборат бўлиб қолмади. Балки америка маъмурияти Ўзбекистон мустақиллигининг 18 йиллиги муносабати билан табрик мактуби ҳам йўллади. Шундан кейин Каримов Американинг Ўзбекистондаги элчиси Ричард Норландни қабул қилди. Бундан олдин, 18 августда эса Каримов АҚШ марказий кучлари қўмондони генерал Девид Петреусни қабул қилган ва икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликкка оид келишув имзоланган эди. Бу келишув ҳарбий ва машғулот программаларини ҳамда профессионал таълимни ўз ичига олади.
Шундай қилиб демак Каримов Россиядан узоқлаша, Америкага эса яқинлаша бошлади.
5 - Каримовнинг Америкага яқинлашишига чек қўйиш лозим эди. Россиянинг тутадиган йўли шу эди. Шундай ҳам бўлди. Чунки Россия Ўзбекистонга бир муаммо пайдо қилмоқчи бўлди. Шу мақсадда озчилик ўзбеклардан иборат катта сондаги қочқинларни Қирғизистондан Ўзбекистонга кўчирадиган бўлди. Чунки бунда шу муаммони ҳал қилиш мақсадида коллектив хавфсизлик ташкилоти (ОДКБ) орқали аралашиш учун тайёр оқловчи баҳона пайдо бўлар эди. Айтиб ўтганимиздек Ўзбекистон бу ташкилотга аъзолигини анчадан бери тўхтатиб қўйган эди. Бу муаммо кучли бўлгани боис Ўзбекистон уни ҳал қилиш учун яна коллектив хавфсизлик ташкилотига қайтишга мажбур бўлар эди. Табиийки бу ташкилотга Россиянинг бошчи бўлиши тайин эди. Натижада Ўзбекистон яна Россияга итоат қилар, Америкадан эса узоқлашар эди.
6 - Шунинг учун Россия Қирғизистондаги вақтли ҳукуматни ва ўзининг у ердаги югурдакларини ўзбекларга ҳужум қилиб, ёндириш, вайрон қилиш ва ўлдиришга ундади. Уларни ўзбек чегаралари томон ҳайдаш учун шундай қилишга буюрди. Агар Американинг Тошкентдаги элчиси америка ҳукумати номидан аралашмаганида эди бу режанинг муваффаққиятли амалга ошишига, натижада Ўзбекистоннинг коллектив хавфсизлик ташкилотида иштирок этиб, бу муаммони ҳал қилиш учун кучларни Россия бошчилигида юборишга розилик беришига сал қолган эди. Америка ҳукумати ўзбек ҳукумати билан боғланиб уни коллектив хавфсизлик кучлари билан биргаликда иштирок этмасликка кўндирди. Ўзбек ҳукумати бу талабга кўнди ва ўзбек қочқинлари қаршисида чегараларни ёпиб қўйди. Ваҳоланки бошида чегараларни очиб қўйган эди ва 100 мингга яқин қочқин чегараларга келган эди. Кўриниб турибдики улар, яъни руслар ва Қирғизистондаги малай ҳукумат юз минглаб ўзбекларнинг Ўзбекистонга қочиб ўтишини хоҳлашган. Мақсад икки мамлакат ўртасида муаммо пайдо қилиш бўлган. Шундан сўнг Ўзбекистон бу муаммони ҳал қилиш учун Россия бошчилигидаги коллектив хавфсизлик ташкилотига яна қайтганидан кейин бу ташкилот аралашаши керак эди. Шундан кейин қочқинларни ўз уй-жойларига қайтариш учун музокаралар юритиш режалаштирилган. Бу билан эса Россия вазиятдан фойдаланиб Ўзбекистонни яна ўзига итоат эттириш учун унга босим ўтказар ва қочқинларни Қирғизистондаги ўз уй-жойларига қайтариш эвазига Ўзбекистонга бошқа шартларни ҳам юклар эди. Бироқ Ўзбекистон айтиб ўтганимиздек америка ҳукумати аралашиши билан буни рад қилди. Шунинг учун америка ташқи ишлар вазираси ёрдамчиси Роберт Блейк Ўзбекистоннинг хатти-ҳаракатларини ва қочқинлар қаршисида чегараларни ёпиб қўйганини мақтаб, олқишлади.
7 - Россия қочқинларнинг Ўзбекистонга қочиб ўтишидан Ўзбекистонни яна коллектив хавфсизлик ташкилотига қайтариш учун фойдаланмоқчи бўлганини қирғиз вақтли ҳукумат бошчиси Роза Отунбоеванинг рус президенти Медведевдан вазиятни тинчлантиришга ёрдам бериш учун кучларни юборишни сўраганлиги ҳам тасдиқлаб турибди. Бу ҳақда рус ахборот агентлиги «Новости» 2010 йил 12 июнда хабар тарқатди. Лекин Россия «бўлаётган кураш ички ишдир ва шарт-шароитлар рус кучларининг фаол аралашувини тақозо қилмайди», яъни Россиянинг бир ўзининггина иштирок этишини тақозо қилмайди, деган даъво билан бу талабни рад этди. Буни рус президентининг расмий вакили Наталья Тимакова айтди. Буни русларнинг «Ведомости» газетаси тарқатган хабар ҳам тасдиқлайди. Бу газета рус мудофаа вазирлигидаги бир расмийнинг ушбу сўзларини келтирди: «кучларни Қирғизистонда жойлаштириш ва уларни таъминлаш Ўзбекистон ёрдамисиз қийин ишдир». Бу эса мана шу ҳодисларда Ўбекистон нишонга олинганига далолат қилади. Ўзбекистонни яна коллектив хавфсизлик ташкилотига аъзо бўлиб, қайта фаолият юритишга, бинобарин Россия бошчилигидаги тезкор кучлар таркибига киришга мажбурлаш учун нишонга олинган. Лекин Ўзбекистон буни қабул қилмагач Россия 2010 йил 14 июнда коллектив хавфсизлик ташкилоти номидан Қирғизистонга ҳарбий аслаҳа-анжомларни юборишга қарор қилди.
8 - Россиянинг Ўзбекистонни коллектив хавфсизлик ташкилотига ва тезкор кучлар таркибига тортишга бўлган уриниши барбод бўлгач Россия юз берган ҳодисадан уни этник қирпичоқ, жанжал қилиб кўрсатиш ва озчилик ўзбеклар ҳақида қирғизлар каби «титулли миллат» эмас, деган тасаввурни бериш учун фойдаланмоқчи бўлди… Шу мақсадда Россия референдумни кечиктирмай вақтида ўтказишни қаттиқ талаб қилди. Мақсади муваққат ҳукумат қирғизлар манфаатини кўзлайди ва «титулли миллат бўлмаган» ўзбекларга қаршидир, деган эътиборда бу ҳукуматни халқ орасида обрўли қилиш эди. Шунинг учун вақтли ҳукумат бошлиғи ўринбосари Азимбек Бекназаров бундай деди: «Ўшдаги вазият барқарорлаша бошлади. Биздаги кучлар етарли. Референдумни ўтказишишмиз лозим. Ўзини қирғиз фуқароси деб ҳисоблайдиган барча кишилар бу референдумда ўз овозларини беришлари керак». (Ал-Жазира, 2010 йил 17 июн). Бу билан эса Россия қирғизларнинг вақтли ҳукумат атрофига бирмунча этник жипслашишини пайдо қилди. Буни 2010 йил 27 июнда бўлиб ўтган янги конституцияни қабул қилишга оид референдум натижаларида кўриш мумкин.
9 - Хулоса шуки, Қирғизистондаги ҳодисалар Россиянинг вақтли ҳукумат билан тил бириктириб режалаштирган ва атайлаб келтириб чиқарган ҳодисалардир. Бу режа озчилик ўзбекларга уларни Ўзбекистонга қочиб ўтишга мажбурлаш учун ҳужум қилиш билан амалга оширилди. Мақсад эса айтиб ўтганимиздек Ўзбекистон учун муаммо пайдо қилиб, уни шу муаммога чек қўйиш учун яна коллектив хавфсизлик ташкилотига қайтишга ва тезкор кучлар таркибига киришга мажбурлаш эди. Бу ҳодисалар этник қирпичоқ, жанжал эмас. Чунки юз берган нарса шуки, Россиянинг ва вақтли ҳукуматнинг қирғизлардан иборат югурдаклари ўзбекларга ҳужум қилиб, ваҳшиёна, даҳшатли ишларни амалга оширишди. Демак бу ҳодисаларни икки тараф ўртасидаги қирпичоқ деб бўлмайди . Шунинг учун уларни этник уруш деб аташга асос йўқ.
Айрим ахборот агентликлари ўзлари гувоҳ бўлган ишларга шарҳ берар экан, бу ишлар ўз-ўзидан бўлмаганлиги, аксинча улар яхшилаб режалаштирилгани ҳақида ёзди. Масалан «Франс пресс» агентлиги 2010 йил 17 июнда бундай деб ёзди: «Мухбирларимиз берган гувоҳликлар ва улар охирги кунларда Қирғизистон жанубида гувоҳ бўлишган талофатлар ўзбекларнинг режалаштириб, келишиб олинган «тозалаш» операциялари қурбони бўлишганини кўрсатиб турибди. Бу операциялар оқибатида юзлаб кишилар ўлдирилди». Агентлик қўшимча қилиб бундай деб ёзди: «Бир ҳафта олдин шу ҳодисалар аланга олган Ўшда, Жалолоободда ва Ўзбекистондаги қочқинлар лагерларида берилган бир-бирига ўхшаш гувоҳликлар шуни кўрсатиб турибдики, бронетанклар қуролли тўдаларга йўл очиб берган. Бу тўдалар ўзбеклар маҳаллаларига ҳужум қилиб, келишиб олинган режа бўйича вайрон қилишган. Айни пайтда кўчилик этник қирғизлар яшайдиган маҳаллаларнинг қарийб ҳаммаси саломат қолган. Озчилик ўзбеклар маҳаллаларидаги уй-жойларни олдин талон-торож қилишиб, кейин бутунлай вайрон қилишган. Буларнинг ҳаммаси яхшилаб уюштирилган операциялар чоғида амалга оширилган. Бронетанклар ёндирувчи снарядларни отган. Бунинг оқибатида уй-жойлар ёниб кетган. Айни пайтда Калашников автомати билан қуролланган кимсалар ёнғинларни ўчиришга уринган аҳолига қарата ўқ отишган».
Баъзи йигитларимиз ёндириб юбориш ва вайрон қилишларга йўл қўймаслик учун аралашишни сўраб давлат идораларига бориб мурожаат қилганлар. Лекин ана шу идоралар йигитларимиз талабларини қабул қилишмаган, аксинча улардан баъзиларини қамаб қўйишган!
«Нью-Йорк Таймс» 2010 йил 16 июнда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарининг расмий вакили Роберт Колвилнинг ушбу сўзларини келтирди: «Энг камида юзлаб кишилар ёстиғининг қуришига ва юз минглаб ёки бундан ҳам кўпроқ ўзбекларнинг уй-жойларини ташлаб кетишига олиб келган бу тажовузлар олдиндан келишилиб, яхшилаб режалаштирилган, йўналтириб турилган. Бу тажовузлар этник зўравонликнинг бир тусатдан кўриниши сифатида келиб чиқмаган».
Россиянинг Ўзбекистонни ўз қўли остига қайтаришга бўлган уриниши барбод бўлгач Россия бу ҳодисалардан қирғизлардан айримларини конституцияни қабул қилиш бўйича ўтказилган референдумда вақтли ҳукумат атрофига жипслаштириш учун фойдаланиб, юз юерган ҳодисани «титулли миллат» бўлмаган озчилик ўзбеклар билан «титулли миллат» бўлган ҳамда манфаатлари ҳақида вақтли ҳукумат қайғураётган қирғизлар ўртасидаги этник кураш қилиб кўрсатишга уринди.
10 - Бу мавзуда қайғуга солиб маҳзун қиладиган нарса шуки, Ўрта Осиёда бўлаётган Россия билан Америка ўртасидаги бу нуфуз талашиш кураши маҳаллий «қўғирчоқ» югурдаклар ёрдамида амалга оширилмоқда ва унинг қурбонлари мусулмонлар бўлмоқда Мусулмонларни бирлаштирадиган робита-ришта Исломдир. Шунинг учун мустамлакачи кофирлар ва уларнинг малай югурдаклари бу робитани йўқ қилиб, унинг ўрнига миллатчилик робиталарини пайдо қилишга уринишмоқда. Натижада мусулмонларнинг қони мусулмонлар қўли билан оқизилмоқда.
Биз бу жавобнинг якунида Ислом узоқ асрлар давомида бирлаштириб келган ўзбек ва қирғиз биродарларимизни дунё ва охират азизлиги уларни бирлаштирадиган Исломда эканини, Россия ва Америка ҳамда бу икковининг малайлари қилаётган ишлардан мақсад мусулмонлар ўртасига қаттиқ адоват, низо уруғини сочиб, бир-бирларининг қонини тўкишларига эришиш, уларни шу йўсинда кофирлар манфаатларига хизмат қилдириш эканини тушуниб етишга чақирамиз.
Биз Аллоҳ Субҳанаҳудан нусрат-ёрдамини ва ёруғ кунлар келиб Халифалик тикланишини сўраб қоламиз Халифалик мусулмонларни яхшилик устида бирлаштиради, уларни бир-бирига дўст биродарларга, одамлар учун чиқарилган энг яхши умматга айлантиради.

– „Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир (яъни, Уни Ўзи хохлаган ишни қилишдан ҳеч ким манъ қила олмайди), лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар". [12:21]

15 ражаб 1431ҳ
28 июн 2010м
Категория: СИЁСАТ | Просмотров: 1100 | Добавил: eldar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz