Суббота, 24-04-27, 14:09

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Июль » 27 » Қирғиз намойишчилари ОХҲТ кучларига қарши
09:23
Қирғиз намойишчилари ОХҲТ кучларига қарши

Қирғиз намойишчилари ОХҲТ кучларига қарши

Қирғиз Президенти Роза Ўтинбоева қирғиз полицияси мамлакатдаги аҳволни мустақил ҳолда назорат эта олмаганини айтган

Қирғизистоннинг Бишкек ва Ўш шаҳарларида Оврўпо Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти полиция кучларинининг мамлакатга киритилишига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтган.

Пойтахт Бишкекдаги парламент биноси олдида йиғилган 50-60 ёшлар "Қирғизистон халқи" фуқаролик ҳаракати ташқи кучларга қарши", "ОХҲТ полициячилари - ташқи таҳдид", "Биз Косово сценарийцсига қаршимиз" деган шиорларни кўтариб олишган.

Намойишни бориб кўрган Би-би-си мухбирига кўра, айни ёшлар Бишкекдаги турли ҳукумат идоралари қаршисида намойишлар ўтказишмоқда.

Намойиш қатнашчиларининг ОХҲТ полиция кучларининг мамлакатга киритилишидан норозилигига асосий сабаб ташқи полиция кучларининг Қирғизистондаги менталитет билан яхши таниш бўлмагани экан. Уларнинг фикрида ташқи кучлар қирғизларни ўзбеклардан ажрата олмайди.

Сербиядан ажралиб чиққан Косово сценарийсининг тилга олинишига Қирғизистондаги ўзбеклар яшайдиган ҳудудлар мустақил бўлишга ҳаракат қилиши мумкин деган хавотирлар сабаб дейилади.

Намойишчилар Жокоргу Кенеш биноси олдида ОХҲТ полициячиси тулумини ёқиб юборишган.

Ўш

Айни дамда жанубда ўтган ой этник зўравонликларни бошидан кечирган Ўш шаҳрида ҳам ташқи кучлар киритилишига қарши намойишлар бўлиб ўтган.

Мухбиримизга кўра, у ердаги намойишчилар сони каттароқ, 300 атрофида.

Ўшдаги намойиш ОХҲТнинг Ўшдаги биноси олдида ўтмоқда. Улар агар ҳукумат полиция кучларининг киритилишига қарши чиқмаса, улар ўзлари кучларга қарши чиқишларини айтишган.

Кузатувчиларнинг айтишича, намойишчиларнинг Косово сценарийси, ҳамда Сомали, Гуржистон ва бошқа мисолларни келтиришаётгани уларнинг нақадар яхши тайёрлангани ва расман уюштирилганидан далолат беради.

Ўшдаги намойишчилар қаршисига ОХҲТ маркази раҳбари Хуго Андерсен чиқиб, кучларнинг жойлаштирилиши масаласини ҳал қилиш ваколатига эга эмаслиги ва бу борада Бишкекдаги марказ билан боғланишини айтган. Намойишчилар эса масала ҳал бўлмагунча тарқамасликларини айтишган.

Аввалроқ Ўш шаҳрининг ҳокими Мелисбек Мирзакматов Ўш аҳолиси ва шаҳар маъмурияти шаҳарга ОХҲТ кучлари киритилишига қарши эканини айтиб чиққанди.

Бироқ, Би-би-си билан суҳбатда бўлган асосан ўзбек миллатига мансуб ўшликлар ҳудудга ташқи кучлар зудлик билан киритилишини исташларини билдиришган. Уларнинг фикрида фақат ташқи кучларгина қирғиз ҳуқуқ-тартибот ходимлари ва шаҳар маъмурияти томонидан амалга оширилаётгани даъво қилинган ноқонуний ҳибсга олиш ва рейдлар, коррупция ва ҳуқуқ бузилишларини тўхтата олади.

Маҳаллий кузатувчилар фақат ҳақиқий вазият ошкор бўлишидан чўчиётган доираларгина ташқи полиция кучларининг келишига қарши дейишмоқда.

ОХҲТ полиция кучларини Қирғизистонга жойлаштириш қарори ўтган ҳафта Венада учрашган ОХҲТнинг доимий кенгаши томонидан қабул қилинди.

Қарорга биноан, август ойида Қирғизистонга 52 полиция ходими тўрт ой муддатга жойлаштирилади, ҳамда кейинроқ полиция ходимлари сони икки бараварга кўпайтирилиши мумкин.


http://www.bbc.co.uk/uzbek/central_asia/2010/07/100726_kyrgyz_demo.shtml

Категория: НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ | Просмотров: 1523 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz