Тошкентда LTE (4G) алоқа тармоғи ишга туширилди Ўзбекистондаги
энг йирик уяли алоқа оператори ҳисобланган "МТС-Ўзбекистон” 4G
инновация тармоғидан фойдаланаётган дунёдаги кам сонли операторлар
қаторига қўшилди.
LTE (Long-Term Evolution) уяли алоқа тармоғи дунёда биринчи бўлиб Швецияда ўтган йил охирида ишга туширилган эди.
Ҳозирда Норвегия, Германия ва Британияда ҳам 4G тармоғидан фойдаланилмоқда.
Амалдаги
мобил тармоқларига солиштирганда бу технология маълумотлар узатиш
тезлигини сезиларли даражада, яъни, бир неча юз баробарга ошириш
имкониятига эга.
http://www.ozodlik.org/archive/uz-domesticNews/20100729/402/850.html?id=2112608
|