Қозоғистонда вақтинча истиқомат
қилаётган ўзбекистонлик сиёсий қочқинларнинг яқинлари президент
Нурсултон Назарбоевга мурожаат этиб, ўзларини қозоқ ҳуқуқ-тартибот
идораларининг таъқибларидан ҳимоя қилишни сўрашган.
Мурожаатда айтилишича, шу йил июнида Олма отада
ҳибсга олинган 45 нафар эркак қочқинларнинг ўттизтаси ҳануз ҳибсда
қолмоқда. Маҳаллий амалдорлар уларнинг Ўзбекистонга чиқариб юборилишини
айтишган. Аёлларга кўра, улар ватанларига қайтарилгани тақдирда қийноқ
ва ўлимга юз тутишлари мумкин. Президент Назарбоевга мурожаат қилганлар
орасида ҳибсдаги Тойир Абдусаматовнинг аёли Умида Азимова ҳам бор. Биз
Умидадан мактуб ёзишга нима мажбур қилгани ҳақида сўрадик.