Дунё ўзбеклари Ассоциациясининг НИЗОМИ Лойиҳа I.Умумий қоидалар I.1. Дунё ўзбеклари Ассоциацияси - ўзбеклар истиқомат қилувчи асосий тарихий ватани – Ўзбекистон Республикасида ва аҳолининг катта қисмини ташкил этувчи Марказий Осиё давлатларида, ҳамда жаҳоннинг бошқа давлатларида яшовчи ўзбекларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи, уларнинг маънавий - маърифий соҳалардаги алоқаларини мустаҳкамлаш, гуманитар ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, ўзбеклар жамоаси вакилларининг маданият, адабиёт ва илмий изланишлар соҳасидаги ютуқларини, урф-одатлари ва миллий хусусиятларини сақлаб қолиш ва келажак авлодларга етказиш, ўзбек халқининг асрлар мобайнида шаклланган маданий мероси, ёзма ва оғзаки халқ ижоди, тасвирий ва амалий санъати, мусиқа, қўшиқчилик ва рақс санъатини жаҳон халқлари орасида тарғиб этиш мақсадини кўзловчи нотижорат жамоат бирлашмасидир. I.2. Ташкилотнинг тўлиқ номи: Ўзбек тилида - "Дунё Ўзбеклари Ассоциацияси” Инглиз тилида – "World Uzbek Assoc
...
ДАВОМИ »
| |