Дилнура Қодиржонова Ўзбекистондаги таниқли хонандалардан бири эди
Тошкентнинг Учтепа туманлараро
маҳкамаси таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Сурат Икромовга қарши фуқаролик
даъвосини кўриб чиқмоқда.
Даъво Сурат Икромов раҳбари бўлган мустақил
Инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳининг марҳума қўшиқчи Дилнура
Қодиржонованинг ўлими ҳақида икки йил аввал тарқатган хабарига
асосланган.
Хабарда қўшиқчининг шубҳали шароитларда вафот
этгани, унинг икки қизига бегона васий тайинлангани айтилган ва Дилнура
Қодиржонованинг ўлими юзасидан жиноят иши очиш ҳақидаги талаблар
жавобсиз қолаётгани баён қилинган.
Ҳозирда васий этиб тайинланган жуфтлик Сурат
Икромовни ёлғон хабар тарқатганликда айблаб, ундан раддия бериш ва
жарима ундириб беришни талаб қилишмоқда.
Хабарларда Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист
Дилнура Қодиржонованинг Тошкент шаҳар Яккасарой туман Ички ишлар
бошқармаси бошлиғи ва ички ишлар вазирининг укаси Жамшид Матлюбов билан
фуқаролик никоҳида бўлгани ҳамда ундан бир ўғли борлиги айтилади.
Ўзбекистонлик масъуллардан бу хусусда бирор бир изоҳ олиш йўлидаги
уринишларимиз эса, самарасиз якунланди. Биз аввалроқ Сурат Икромов билан
боғланиб, аввалига маҳкама тафсилотлари ҳақида сўрадик.
http://www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/2010/08/100805_uzbek_singer_surat_ikramov.shtml