Қирғизистон: ЕХҲТ полиция маслаҳатчиларига швецария дипломати етакчилик қилади Швецариялик
дипломат Маркус Мюллер Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг
Қирғизистонга киритилиши режаланган 52 нафар полиция маслаҳатчилари
гуруҳига раҳбар этиб тайнланди.
Мюллер 2003 – 2008 йилларда ЕХҲТнинг Бишкекдаги миссияси бошлиғи бўлган.
Ташкилот
эълон қилган баёнотда "Ўш ва Жалолобод вилоятларидаги олтита милиция
идорасига тақсимланадиган қуролсиз халқаро полиция зобитлари ва маҳаллий
жамоатчилик вакилларидан иборат гуруҳнинг вазифаси вазиятни кузатиш ва
қирғиз милициясига маслаҳат беришдан иборат бўлиши” айтилган.
Қирғизистонда ЕХҲТ полиция маслаҳатчиларининг киритилишига қарши норозилик акциялари уюштирилиб келмоқда. http://www.ozodlik.org/archive/uz-news/20100811/402/402.html?id=2127235
|