|
![](/.s/t/121/12.gif) |
|
![](/.s/t/121/5.gif) |
Главная » 2010 » Август » 14 » Ўзбекистонликлар Россияга ёрдам кўрсатмоқчи
01:34 Ўзбекистонликлар Россияга ёрдам кўрсатмоқчи |
Ўзбекистонликлар Россияга ёрдам кўрсатмоқчи 9
август куни Ўзбекистондаги Россия элчихонаси ўзбекистонликларнинг кўп
сонли мурожаатларига биноан Россияда табиий офатдан зарар кўрганларга
ихтиёрий ёрдам бериш мақсадида банк рақамларини очганлигини эълон
қилди.
Бу ҳақда Озодликка маълум қилган Тошкентдаги Россия
элчихонаси вакили ёнғиндан зарар кўрганларга ёрдам бериш истагини
билдирганлар сони ошиб бормоқда дейди.
- Россияда ёнғин офати
туфайли жабр кўрганларга ёрдам бериш мақсадида ҳисоб рақами очилди.
Барча қўшимча маълумотларни элчихонамизнинг www.russia.uz расмий
сайтидан олишингиз мумкин ёки бўлмаса бевосита Ўзбекистондаги ёки бошқа
мамлакатлардаги элчихоналарга мурожаат қилишингиз мумкин,- деди ўзинин
таништирмаган элчихона ходими.
Россия Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги бугунгача мамлакат бўйлаб 600дан ортиқ ёнғин ўчоғи қайд этилганини айтмоқда.
Россияда давом этаётган ўрмон ёнғинларии ўчириш ишларига 160 мингдан
ортиқ одам, юзлаб ўт ўчириш техникаси ва ўнлаб авиатехника жалб
қилинган. Ёнғиндан нобуд бўлганлар сони, сўнгги маълумотларга кўра, 50
кишидан ортган.
http://www.ozodlik.org/archive/uz-news/20100811/402/402.html?id=2123657
|
Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И |
Просмотров: 1170 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
![](/.s/t/121/8.gif) |
Copyright MyCorp © 2025 |
![](/.s/t/121/13.gif) |
|
|