|
|
|
|
Главная » 2010 » Август » 15 » Қирғизистондаги тунги қароқчилар
15:24 Қирғизистондаги тунги қароқчилар |
Қирғизистондаги тунги қароқчилар
Яна бир
ўшлик Шоирахоннинг Озодликка айтишича, улар ҳам Қирғизистондан
Қозоғистонда ишлаётган турмуш ўртоғининг олдига бориш учун таксида йўлга
чиққан. Бироқ Ўш-Бишкек йўлининг Сичқон деган жойида, шом пайти
уларнинг машинасини бир тўда йигитлар тўхтатган:
- Роса қийналиб
келдикда йўлда. Сичқон деган йўлдан келаëтсак¸ болалар бизни тўсишиб¸
ўзлари келиб эшикни очишиб¸ бизни тушириб олишди. Ичида иккита-учта
қирғиз болалар бор эди¸ хотин кишилар бор эди. Уларга тегмади. "Сенлар
туш” деди бизларга. "Ўзбекларга закон чиққан. Кўчага чиққанда¸ виездной
справкани олиб юриши керак. Қани СНБ нинг справкалари? Биз унақа¸
бунақа бўламиз” деди. "Унақаларимиз йўқ” десак¸ "Пул берасан” деди.
"Пулимиз йўқ” десак¸ 17 яшар боламнинг қўлини шартта қайириб "Олиб
кетаман” деди. Қўлимда 200 доллар пул бор эди. Шуни бердим. "Яна бер”
дейди. "Йўқ” десам¸ "Олиб кетаман” деб боламни яна судрайди. "Битта
зирагим бор” деб кейин битта зирагимни ҳам ечиб бердим йиғлаб
ҳалигиларга. Эплаб чиқиб кетсак бўлди дедикда. У ëқда кўпчиликни шунақа
қилаëтган экан. Билмабмизда биз бунақа бўлиб қолишимизни. Ичидаги
иккита-учта қирғизларга ҳеч нарса дегани йўқ.
|
Просмотров: 1020 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
Copyright MyCorp © 2025 |
|
|
|