Суббота, 24-05-04, 05:49

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Август » 20 » Жиззахнинг Зарбдорида порахўрликка қарши уруш
02:45
Жиззахнинг Зарбдорида порахўрликка қарши уруш

Зарбдор ҳуқуқ тартиботчилари тишига бир нечта порахўр амалдор илинди
Жиззахнинг Зарбдорида порахўрликка қарши уруш
Uznews16.08.10 – Жиззах вилоятининг Зарбдор тумани кейинги пайтда порахўрларни тузоққа туширадиган майдонга айланди, бу кампаниянинг сўнгги "ўлжаси” "Тараққиёт” совхози директори Исмадиёр Назарқосимов бўлди.

Зарбдор тумани фуқароларини бир неча ойдан буён пора олганликда айбланиб қамоққа олинаётган мансабдорлар ҳақидаги хабарлар туғёнга келтирмоқда.


Шу каби сўнгги хабар 14 август куни "Тараққиёт” совхози директори Исмадиёр Назарқосимовнинг қамоққа олиниши бўлди. Унинг пора олаётганида ушлангани айтилади. Ҳозирги пайтда у ҳибсда тергов қилинмоқда.


Зарбдор туманида ҳуқуқ тартибот идораларининг порахўрликка қарши кампанияси, бундан тўрт ой аввал туман хокими ўринбосари Нарзулла Ҳасановнинг қамоққа олиниши билан бошланганди.


Уни туман почтаси бошлиғи Суйима Оллаёровадан металлолом учун муайян миқдордаги пулни олиш чоғида қўлга олишган. Гап шундаки, тумандаги ҳар бир ташкилот муайян миқдордаги металлоломни давлатга топшириши керак, кейин ҳокимиятга унинг ҳужжатлари тақдим этилади.


Металлолом Зарбдор кўчаларида сочилиб ётмаганлигидан келиб чиқиб, қайсидир ташкилотлар бунинг уддасидан чиқиш учун хокимнинг биринчи ўринбосарига нақд пул беришни афзал кўришади. Бу пулни у нима қилиши, кейин йўқ металл учун қандай ҳисоб бериши эса – унинг иши.


2 август куни Зарбдор тумани бўйлаб, ҳокимнинг аёллар масаласи бўйича ўринбосари Гулчехра Тўраеванинг ҳам пора билан тушгани ҳақида гап тарқалди!


Қизиғи шундаки, пора олишда айбланган пайтида Тўраева декрет таътилида бўлган, маълум бўлишича у шу пайтдаям ўз профессионал "бурчини” ва "вазифаси”ни унутмаган.


У аёл фермерларнинг оғирини енгил қилишга ҳаракат қилган. Бироқ, албатта маълум ақча ҳисобига. Ўз меҳнат тажрибасидан келиб чиқиб, у ҳар қандай ташкилот билан керакли вазифани амалга ошира оларди. Бу ҳақда ҳамма биларди.


Бу даврга келиб, "Юнус” фермер хўжалиги давлат режасини бажара олмади, бу эса – фалокат, кимдандир тезроқ қутулиш талаб қиладиган вабо.


Фермер хўжалиги раиси Ойсулув Норова ўзини қўярга жой топа олмасди, у давлатга 10 тонна ғалла топшириши керак.


Шундай қийин пайтда унга, икки миллион сўм (1000 АҚШ доллари миқдорида) нақд пул келтириб берса Гулчехра Тўраева ёрдам беришга тайёрлигини билдиришди.


Ойсулув Норова, даҳмаза 10 тоннани маҳаллий тегирмонлардан тўрт миллион сўмга ҳам ҳарид қила олмасди!


Шундай қилиб, қарабсизки, икки миллион сўмга ҳокимнинг ўринбосари Гулчехра Тўраева илиниб ўтирибди. Жиззах вилоят прокуратураси унга қарши жиноят кодексининг 211 моддаси "Порахўрлик” ва 168 - "Товламачилик” бўйича иш очди.


Тўраева декрет таътилида бўлгани учун, у ўз уйида ҳеч қаерга чиқмаслик шарти билан қоладиган бўлди.


6 августда эса Зарбдор бўйлаб бошқа бир хабар қанот ёзди: пора билан туман маориф мудири Абдумутал Эргашев қўлга олинди.


Собиқ спортсменка, активистка, туман болалар спорти раисаси Рахима Анкабаева уни 3 сон мактаб директорлиги лавозимига тиклаши учун нақд минг доллар беришга рози бўлади, у ердан у 2009 йилнинг охирида ҳайдалган эди.


Абдумутал Эргашевни шу заҳоти қўлга олишади. Шу заҳоти унинг ўрнига бир нечта талабгорлар борлиги ҳақидаги хабар яшиндек тарқалди. (Муқаддас жой ҳеч қачон бўш бўлмайди)


Айтишларича, бу жой учун айримлар беш минг долларгача пора беришга тайёр.


Бу лавозимга асосий талабгорлардан бири, биринчи ўринда Рахима Анқабоеванинг ўзи, мол ўзлаштириш ва бошқа камчиликлари учун ишдан кетган собиқ районо мудири Бахтиер Элмуродов, ва бошқалар ҳам бу мансабни эгаллашдан умидвор.


Ўтган шанба куни зарбдорлик порахўрларнинг бу машъум рўйҳатини "Тараккиёт” совхози директори Исмадиёр Назарқосимов тўлдирди.


Uznews.net
Категория: АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1664 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz