Янгийўл прокурор ўринбосари ҳуқуқ ҳимоячисига гиёҳванд моддаларни "кўрсатди”
Uznews.net – Янгийўл прокурор ўринбосари Фаррух Бакиев ҳуқуқ ҳимоячиси Хабибулла Элмуродовга, наркотик ташлаб қўлга олишини айтганида, у ҳеч қачон бундай моддани истеъмол қилмагани ва кўрмаганини билдирганди. Бунга жавобан зампрокурор: "Мен сенга уларни кўрсатаман” дея жавоб берди.
Янгийўл тумани собиқ прокурор ўринбосари, яқинда Олмалиққа шу лавозимга кўчирилган Фаррух Бакиевнинг башорати рўёбга чиқди.
Бир неча кун ўтгач, 23 июн куни, жасоратли ҳуқуқ ҳимоячиси ва тадбиркор Хабибулла Элмуродов ҳибсга олинди, уни товламачилик ва... гиёҳванд моддалар сақлашда айблаб қўлга олишди.
Манбанинг берган маълумотига кўра, Элмуродов ҳозирги вақтда, халқ орасида Тоштурма номи билан машҳур Тошкентдаги 1 рақамли ҳибсхонада сақланмоқда, ҳибсга олинганига бир ярим ой бўлишига қарамай, ҳамон тергов бошлангани йўқ.
Ўзининг ишончли одамлари орқали унга қарши фитна прокурор ўринбосари Фаррух Бакиев ва Янгийўл ШИИБ бошлиғи Азиз Тошпўлатов томонидан амалга оширилганини билдирди.
Бакиев ва Тошпўлатов илгари Тошкентнинг Зангиота туманида ишлашган.
"Мен, собиқ зампрокурор эндиликда Олмалиққа шу лавозимга ўтган Бакиев Ф., шунингдек, Янгийўл ШИИБ бошлиғи Тошпўлатов А. Менга уларнингг ноқонуний ҳатти ҳаракатлари устидан юқори идораларга арз қилганим туфайли тазйиқ кўрсатишмоқда, бу эса жазога мансуб жиноятдир”, - дея билдиради Элмуродов.
http://www.uznews.net/news_single.php?lng=uz&sub=usual&cid=3&nid=14650
|