Американинг минтақа учун белгилаган генплани
Америка Европа ҳамкорлигида СССРни парчалаганидан кейин ўз олдига Хитойни парчалаш, Россиянинг Ўрта Осиёдаги нуфузига барҳам бериш мақсадини қўйган. Шу мақсадда Афғонистон ўйинини ўйлаб топган. Кейинги йилларда Америка ички ва ташқи сиёсий буҳронлар, мафкуравий буҳрон иқтисодий буҳрон гирдобига тушиб қолди. У шу буҳронларни енгиллатиш учун 2011 йил Афғонистондан ҳарбийларини олиб чиқмоқчи, бироқ минтақа учун белгилаган генпланини ўзгартирмоқчи эмас. Американинг Қирғизистонни, Ўзбекистонни ўз тарафига мойил қилиши Россияни минтақада жирканчли қирғин қилишга олиб келди. Ўзбекистон эса Россиянинг бу тузоғига Американинг кўрсатмаси орқали ҳозирча илинмади. Россия ҳар хил миш-мишлар тарқатиб, қирғинга қирғиз-ўзбек миллатчилик низоси сабаб деб, гоҳо ҳеч бир айби-аралашуви йўқ бўлган исломий гуруҳларни айбдор қилиб омма халққа қўрқув солиб уларни Россияга кўчишга мажбур қиляпти. Шу йўл билан ўзининг ички демографиқ (қишлоқ хўжалигида ишга яроқли аҳоли кучи етишмаслиги) муаммосини ҳал қилмоқчи. Америка минтақадаги бу ҳодисаларнинг ривожланишини зўр иштиёқ билан томоша қилиб, пайт келишини кутиб турибди. Муаммо катталашса, унга Ўзбекистон, Тожикистон ҳам тортилса, уни ҳал қилиш учун Каримовнинг талаби билан Афғонистондаги ҳарбий кучларини олиб кириб жойлаштирмоқчи. Минтақани иккинчи Афғонистонга айлантирмоқчи. Бу мавзуда қайғуга солиб маҳзун қиладиган нарса шуки, Ўрта Осиёда бўлаётган Россия билан Америка ўртасидаги ўзаро нуфуз талашиш «қўғирчоқ югурдаклар» ёрдамида амалга оширилмоқда ва унинг қурбонлари мусулмонлар бўлмоқда. Мусулмонларни бирлаштирадиган ягона робита Исломдир. Минтақанинг туб аҳолиси бўлган мусулмонлар қирғизи ҳам, ўзбек-тожиги ҳам барча муаммоларнинг ечими Исломда эканлигини, унга Ислом давлатини қуриш орқали эришилишини англаб етмасалар, уни амалга оширмасалар икки вахший йиртқич Америка ва Россияга ем бўладилар.
|