Четверг, 24-05-02, 15:05

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Август » 23 » Aнорнинг фойда ва зарарлари
02:02
Aнорнинг фойда ва зарарлари

Aнорнинг фойда ва зарарлари


Саттаров Абдуқодир Нурмухаммад ўғли,
"МАЛҲАМ” ҳалқ табобат маркази раҳбари, халқ табиби.

Бу на гумбаздир эшиги, туйнугидин йўқ нишон,
Неча гулгун пок қизлар манзил айлабдур макон!
Туйнугин очиб аларнинг холидан олсам хабар,
Юзларида парда тортуғлик турарлар бағри қон…
Увайсий.

ТУЗИЛИШИ:

Анор-анордошлар оиласига мансуб булиб, буйи 5 м гача борадиган бутадир. Анор ўсимлигининг барги қалин бўлиб, уст томони йилтиллаб туради. Кўриниши тескари тухумсимон. Улар қисқа банд билан шохчада қарама-қарши жойлашган бўлади. Ўсимлик гуллари қирмизи ранг бўлиб, дона-дона, айрим холларда 2-5 таси ғуж бўлиб жойлашади. Анор май-август ойларида гуллаб меваси сентябрдан кеч кузгача пишади.
Меваси шарсимон, кўп уруғли сершира бўлиб сохта мева хисобланади.

ТАРКИБИ

Анор таркибида киши аъзосига фойдали, иштаха очувчи, овкатни хазм килувчи хамда ижобий натижа курсатувчи органик кислоталар, лимон кислотаси, олма кислотаси, канд моддаси (фруктоза, глюкоза, сахароза), витаминлар мавжуд.

Анор пустлоғи таркибида ошловчи, смола, буёк ва бошка моддалар бор.
Тиб илмининг султони бобомиз Абу Али ибн Сино анор пустлоғини қон қусишда, милк ва ичакдан қон кетганда, шунингдек сийдик ҳайдовчи, яра ва жароҳатларга малхам сифатида ищлатган. Бундан ташкари, олим анор пустлогидан тайёрланган қайнатма ичбуруғга даво эканлигини ва гижжани жайдащи тугрисида маълумотлар беради.

ХАЛК ТАБОБАТИДА…

Халк табобатида анор пустлоги, меваси ва мева пусти шунингдек, усимлик гули истиско (водянка), қўтир йўтал, ичбуруг,сарик касалликларига даво сифатида қўлланилади. Анорнинг шарбати зангила (лавша, цинга) касалликларига даво булади. У иштажа очувчи неъмат хамдир.

ИЛМИИ ТИББИЕТДА…

Илмий тиббиётда анорнинг илдиз пустлоғидан тайёрланган экстракт, шунингдек, анор пустлоги таркибидаги пельтернинг танин ва сульфат кислотаси билан умумлашмаси лентасимон гижжаларни тушуришда, мева пустининг кайнатмасидан дизентерия касаллигини даволашда тавсия килинади.


ШИРИН АНОР…

Ширин анорнинг мижози умуман совук, биринчи даражада хам, иккинчи даражада хам. пўстининг мижози совуқ ва қуруқ. Анча қабзиятли.

Унинг шифобахшлигига келсак, озуқалик жихати лекин уни еган одамда соғлом қон пайдо бўлади. Уни иссик мижозли кишилар еса эрлик қувватни оширади. Бадан аъзоларини зарарли моддалардан тозалайди. Хар хил тикилмаларни очади.
Ични юмшатиб пешобни юргизади. Чанатади, овқатдан кейин ейилса, хазмни тезлатиб уни меъдадан чикиб кетишини осонлаштиради. Шунингдек, жигарни тозалаб кувват бағищлайди. Иш фаолиятини яхшилайди. Бундан ташқари, сариқ сув, жигар сустлиги, сариқ хасталиги, талоқ, кўкрак қафас аъзолари дарди, иссиқ йўталга шифо булади. Одам овозини равон ва жарангдор қилади. Баданни семиртиради, қўтир ва қичимани даф этади. Ранг-руйни очади.

КЎП ЕЙИШ

Бирок ширин анорни жаддан зиёд куп ейилса, хазмни бузади, меъдани заифлаштиради. Бодли бўлганлиги боис терининг қатламларини дағаллаштиради. Шунингдек, иситмаси бор одамларга зарар қилади. Бу пайтда юз берган холатни бартараф қилиш учун нордон анор емоқ зарурдир. Борди-ю совук мижоз одамларга зарар қилса, занжабил еса ҳаммаси ўтиб кетади.

ШИРИН АНОРНИНГ СУВИ…

Ширин анорнинг сувини қ айнатиб қуюлтирилса, уни ширин анор мураббоси, қайласи дейилади. Ана шу мураббо истеъмол қилинса, анор сувига қараганда кучли эканлиги хис этилади. Бироқ бунинг истеъмоли хам меъдани сусайтиради. Бундай пайтда зиённи кетказмок учун мустако ичмок лозим.


ШИРИН АНОР БАНДИДАН…

Ширин анор бандидан тешик очиб, сикканича оз-оздан бодам ёки бинафша ёгини томизиб, шимгунига кадар оловга қўйиб, тукилмайдиган холатга етгунига қадар кутиш керак. Ана шу анорни ёғ томизилган жойидан шимиб сурилса, кўкрак қафаси ичидаги аъзолар дарди ва эски қуруқ йўталга даво бўлади. Ширин анор сувини шакар, асал суви, бодом елими ва бодом ёғи билан бирга давомли истеъмол килинса хам шундай фойда қилади.

КЎЗ РАВШАНЛИГИ…

Ширин анор сувини шишага солиб бир неча кун қуёшга ташлаб қўйилса ва қуюлтирилгандан сўнг кўзга тортилса, кўзнинг равшанлиги ортади, қанчалик узоқ сакланган бўлса кучи хам шунчалик ортади.

МЕВА ПЎСТЛОҒИ…

Агар мева пўстлоғини куйдириб унинг кулини сариёғ ёки мол ёғи билан яхшилаб аралаштириб суртилса, теридаги йирингли ярачаларнинг тузалишига ёрдам беради. Мева пустлогидан тайёрланган кайнатма огиз бўшлиғининг яллигланишига даво бўлади.


ҚИЁМ ТАЙЕРЛАШ…

Анор шарбатидан шифобахш қиёмлар тайёрлаш хам мумкин. Бунинг учун анорнинг етилиб пишган мевасидан 4 кг олиб, унга 2 кг шакар ва ярим пиёла микторда райхон гули қўшиб, киём холигач қайнатилади.

Анор киёми иштаха очади. Аъзоларга қувват бағишлайди.


САФРО КУСИШГА…

Анор, олма, бехи, лимон, отқулок, ошқовоқ, нилуфар ва кашнични тенг мидорда олиб аралаштириб қайнатилиб, унинг қуюк шарбатига асал қўшиб истеъмол қилинса, сафро қусиш, кўнгил бехузур бўлиш ва тинка қуришидан қутилиш мумкин.

НОРДОН-ШИРИН АНОР…

Нордон-ширин анорнинг мижози совуқ ва хўлликда ўртача. Бошқа жихатдан худди ширин анорга ўхшаб кетади. Лекин сафро қайнаши ва қон босими кўтарилишини босишда ундан кучлирок ва сафро мижозли одамларга ширин анорга қараганда нордони ёқимлироқдир.


НОРДОН АНОРНИНГ ШИФОЛИГИ…

Нордон анорнинг шифобахшлик хислатлари: ичидаги пардадан ажратиб олинган 150 граммдан 300 граммгача 70 грамм янги шакар билан истеъмол килинса, ичкетарли сафрони даф этишда ва меъдага кувват бағишлашда даво бўлади. Сафроли хароратни, сариқ, кўтир ва қичимани бартараф этишда сариқ халилага ўхшаган хислатлар бор.

ЙЎҒОН ИЧАК ХАСТАЛИГИГА

Нордон анор ичи тозаланиб, кейин қуюклашгунча сиркада обдан хил-хил пиширилса ва мурч хажмида ўша қуюк қайнатмадан хаблар тайёрлаб, ундан 15 донасини истеъмол қилинса, эски ичкетарни бартараф этади, ичаклардаги йирингли хасталикларни, йўғон ичак хамда орқа чиқарув ичакларини шифолайди.

ТИШ ХАСТАЛИКЛАРИ…

Нордон анор сувини оғизга олиб, бир неча бор чайилса, тиш милкларини мустахкамлайди. Агар унинг пўсти ейилса, пешобнинг равон келишига ёрдам беради. Барча турдаги анорнинг томири сувда қайнатилиб ичилса тишга фойдаси каттадир.

МЕЪДА ВА ГИЖЖАЛАРГА…

Нордон анорнинг қуруғини чайнаб 3,5 граммини сув билан ейилса, меъда ва ичакдаги қуртларни, хатто ошқовоқ уруғига ўхшаш гижжаларни хам тушириб юборади.

АНОР ДОНАСИ…

Анор донаси унинг бошқа қисмларга нисбатан шифобахшликда кучлирок. Анор уруги ва шу микдорда узум майизини олиб бешдан бир қисми хажмида қора зира қўшиб, ҳаммасини туйиб ейилса, қайт қилиш иллатини тўхтатади ва меъдага қувват бағишлайди. Лекин ичакларининг ички девори яллиғланган ва йўтали бор одамлар еса, зарар қилади. Бундай пайтларда узум майизи ейилса, зарар бартараф қилади.

АНОР УРУҒИНИ…

Хамма анорнинг уруғини сувда қайнатиб, киндиккача ўша сувга кириб ўтирилса, хайзнинг мавридсиз ва бежо келишини ислох килади. Гўдакларнинг чиққан кўтанларини жойига қайтаради.

Уни майдалаб асал билан хамир қориб боғланса, қўл ва оёқдаги қадоклардан колган доғни йўқкотади.

ҚАЙНАТМА ТАЙЁРЛАШ

Анор пўстидан қайнатма тайёрлаш учун оғзи ёпиладиган чинни, сирланган ёки хароратга бардошли идишга бир стакан микдорда (200г) сув куйилади, унга майдаланган мева пустлоғидан бир чой қошиқ солиб 15 дакика давомида қайнатилади, 2 соат давомида тиндириб қўйилгач, сузиб олинади, сўнгра кунига уч маротаба ош қошиқда овкатдан олдин ичилади.


МАРКАЗ АЪЗОЛАРИ

Бизнинг *МАЛҲАМ* халқ табобат маркази аъзолари ўзларининг бир неча йиллик тажрибаларига асосланиб бу мўжизакор мевага қўшимча гиёхлар қўшган холда болалар ва катталардаги гижжа паразитларини,ошқозон ичак хасталикларини ва жигар хасталикларини самарали ровишда даволаб келмоқдалар.Мурожат учун телефон; +998-74-998-5-998.

ТОЗА ХИЛТ

Анорнинг овқатлик қувватидир кам,
Бирок тоза хилтлар туғилар хар дам.
Еганда ел қўзғар, шунинг учун хам
Шахвоний қувватга беради бархам.

ПЕШОБ ВА ЧАНҚАШ

Анор ким, қоринни қилар мулойим,
Ковукдан сийдикни хайдайди доим.
Одамнинг ичига кирган замони,
Чанқашни бадандан қилади қоим.

ОВКАТ ХАЗМИ…

Иссик мижозликка эга хар одам,
Таомнинг ортидан еганда хар дам.
Овқати тезгина хазм бўлади,
Меъдадан тухтамай ўтади илдам.

ИСТИСКО ВА САРИК КАСАЛИ

Анор есанг қувват топади жигар,
Сувли истиско хам анордан тугар.
Сарик касалига кўп фойдаси бор,
Хафакон хам унга бошини эгар.

ЙУТАЛ ВА ОВОЗ

Иссикдан юз берса одамда йўтал,
Анордан ейилса, йўтал иши хал,
Овозни чиройли қилади анор,
Бадан хам семирар ейилган махал.

ИЧАК ЯРАСИ

Аччик анор еса хар киши зиёд
Ичак ярасини килади бунёд
Овкатнинг сунгидан ейилса агар,
Мияга бу чикмас, бу, булар барбод.

КУТИР ВА КИЧИМА

Анорни бутунча кайнатсанг хар он,
Эзилиб, етилиб пишгани замон,
Сафровий кутиру кичима булсанг,
Уларга боғлагин, кетади равон.

Эслатма: Анордан қилинган ичимликлардан "МАЛҲАМ” ҳалқ табобат марказидан олишингиз мумкин. Мурожат учун телефон:+998-74-998-5-998.

Фойдаланилган адабиётлар:

А.Н.Саттаров, Т.Р.Абдурахманов: "Дардингизга давоман”.
Х.Зохидий: "Шифо ҳазинаси”.
М.Хасаний: "Даволардан чиққан шифолар”.
Х.Х.Холматов, А.И.Қосимов: "Доривар ўсимликлар”.

www.yangidunyo.com

Категория: ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН | Просмотров: 3648 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz