Пятница, 24-05-03, 22:53

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Август » 31

Янгийўлда нима бўлган эди?

Янгийўлдаги отишмада қўлга олинганлар орасида 'Жиҳодчилар', дея аталаётган гуруҳга аъзоликда айбланиб, қидирувда бўлган Баҳром Соипов ҳам бор.

Янгийўлдаги отишмада қўлга олинганлар орасида "Жиҳодчилар", дея аталаётган гуруҳга аъзоликда айбланиб, қидирувда бўлган Баҳром Соипов ҳам бор.

30.08.2010 ... ДАВОМИ »
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1162 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-31

Олмаотада журналистлар ушланди ва қўйиб юборилди 

Бугун эрталаб Олмаота шаҳрининг Олмали туман суди биноси олдида полициячилар ушлаб кетган бир неча журналист маҳаллий вақт билан 12 га яқин қўйиб юборилди. Қўлга олинган журналистлар қаторида бўлган Озодлик радиоси қозоқ хизмати ходимининг айтишича, полициячилар журналистларнинг ушланиш сабабларини очиқламасдан уларни қўйиб юборган.

Суд биноси олдида ушланган ичида Озодлик мухбиридан ташқари "Алаш Айнаси”, "Уш Қиян”, "Дорожний патруль”, "Орда Kz” газеталари хизматчилари ҳам бор эди. Улар бу ерга "Сеним.Билим.Ўмир” жамоатчилик ташкилоти раҳбари иши бўйича бугун бошланажак дастлабки маҳкама жараёнида иштирок этиш учун келгандилар. Журналистлар маҳкамада қатнашиш учун судянинг олдига рухсат сўраш учун кетаётган па ... ДАВОМИ »

Категория: ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1186 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-31

Розиқов "Гастарбайтери” Москвада намойиш этилади 

27 августда нишонланадиган Россия киноси кунида Москвада VIII "Московская премера” кинофестивали ўз ишини бошлади. 5 сентятбргача давом этадиган киноанжуман дастурида 99 филмнинг бепул намойиш қилиниши режалаштирилган.

Анжуманнинг "Ажойиб еттилик” деб номланган танловида Сочидаги "Кинотавр” кинофестивалида мухлисларнинг олқишига сазовор бўлган ўзбекистонлик режиссёр Юсуф Розиқовнинг "Гастарбайтер” филми ҳам иштирок этмоқда.

"Гастарбайтер” Россия кенгликларида йўқолиб қолган набирасини излаб йўлга чиққан қариянинг бошидан кечирганлари ҳақидаги бадиий драмадир.

Кинофестивал ҳайъатида Россия Компартияси раҳбари Геннадий Зюганов, кардиолог Ренат Акчурин, ҳажвиячи Геннадий Хазанов, қўшиқчи Дмитрий Маликов ва бошқалар иштирок этмоқда.
Категория: АДАБИЁТ ВА САНЪАТ | Просмотров: 1254 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-31

Бедарак йўқолган журналист тақдиридан хавотир билдирилмоқда 

Халқаро матбуот институти украиналик журналист Васил Клементев тақдиридан хавотир билдирди.

Клементев 11 август куни бедарак йўқолган эди. Украинада матбуот эркинлигини кузатувчи Оммавий ахборот институти ҳам унинг тақдиридан хавотир изҳор қилар экан, мобил телефони Харьковда топилган журналист ўлган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Васил Клементев кўпроқ коррупция ҳамда ҳукуматнинг куч ишлатар тузилмалари амалдорлари танқиди билан ном қозонган "Новий стил” газетасининг бош муҳаррири эди.

Категория: ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1020 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-31

Ўзбекистон Давлат мулк қўмитаси собиқ раиси қамалди 

Ўзбекистон Давлат мулкини бошкариш ва тадбиркорликни кўллаб-кувватлаш давлат кўмитасининг собиқ раиси Маҳмуд Асқаровнинг 13 йилга қамлганин қўмитадаги манба тасдиқлади.

Кейинги йилларда Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасидаги башқармалардан бирига раҳбарлик қилиб келган Асқаровнинг узоқ муддатга қамоққа ҳукм қилинганини ўтган ҳафта uzmetrono.com сайти хабар қилган эди. Бироқ бу хабарни бошқа мустақил манбадан тасдиқлай олмаган эдик.

Душанба куни Озодлик радиоси билан исми сир қолиши шарти билан гаплашган давлат мулк қўмитасидаги манба буни тасдиқлади.

Унинг айтишича, Асқаровнинг қамалиши айнан унинг Давлат мулкини бошкариш ва тадбиркорликни кўллаб-кувватлаш давлат кўмитасининг раиси лавозимидаги фаолияти билан боғлиқдир.

"Бундан аввал қўмитанинг бир неча ... ДАВОМИ »
Категория: АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1737 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-31

Эрон йирик ҳужумчи кемаларни қурмоқда 

Эрон бортидан ракета ҳужуми амалга ошириладиган иккита йирик ҳужумчи кема қуришни бошлади.

IRNA агентлигининг мамлакат мудофаа вазири Аҳмад Волидийдан иқтибос келтиришича, "мамлакат армияси ўзининг барча ҳарбий қувватини ишга солиб Форс кўрфази, Уммон денгизи ва Ҳормуз бўғози ҳавфсизлигини таъминлайди”.

Фарс агентлиги хабарига кўра, бу кемалардан отилган ракета оғирлиги 300 тоннага қадар бўлган нишонни уриши мумкин. "Сирай” ва "Зулфиқор” деб номланган икки ҳарбий кемадан патрул назорати ҳамда ҳужум амалиётлари учун фойдаланилиши хабар қилинмоқда.

22 август куни эса Эронда узоқ масофага парвоз қиладиган ва учувчисиз бошқариладиган бомбардимончи учқичнинг тақдимот маросими бўлиб ўтган эди.

Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1117 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-31

Ground Zero да масжид қуришга қарши ва тарафдорлар намойишлар ўтказди 

Нью Йорк шаҳридаги 11 сентябр террорчилик хуружи содир этилган ҳудуд яқинида исломий марказ ва унинг қошида масжид қуриш ғоясига қаршилар ҳамда тарафдорлар Манҳэттенда кўча юриши ўтказди.

Лойиҳага қаршилар ватанпарварлик мазмунида қўшиқларни куйлаб, исломий экстермистлар содир этган зўравонликларни қораловчи плакатларни намойиш қилди.

Лойиҳа тарафдорлари эса, бир кўча нарида Американинг бағрикенглиги ҳамда бу давлатда диний ҳақ-ҳуқуқлар устуворлигини намойиш қилувчи палакатларни намойиш қилди.

Шаҳар полицияси намойишчилар ўртасида тўқнаушувларнинг олдини олиш учун назоратни кучайтирган ҳолда намойишларни кузатиб турди.

... ДАВОМИ »

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1044 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-31

Россияда "Усмонов экранлари” ишлаб чиқарилади 

Россиянинг "Спецмонтаж” МЧЖ си ўзбекистонлик олим ва ихтирочи Миржалил Усмоновнинг ўт ўчирувчилар учун юқори ҳароратдан ҳимояловчи экран ишлаб чиқара бошлади.

"Спецмонтаж” ташкилоти ўзбекистонлик олимнинг ихтироси ёрдамида Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг алангага қарши ҳимоя экранларини ишлаб чиқиш бўйича тендерида ғолиб чиқди.  

Самарадорлиги бўйича дунёда Усмонов экранларига тенг келадиган иссиқ ҳароратдан ҳимояловчи восита ишлаб чиқилмаган: у иссиқлик оқими ҳароратини 100 баробаргача камайтириши мумкин.

Ўзбекистонлик олим ихтироси нефт ва газ қувурларидаги аварияларда чиққан ёнғинларни ўчиришда самарaдорлиги синаб кўрилган.

Бугунги кунда Миржалил Усмоновнинг ўт ўчириш экрани 17 мамл ... ДАВОМИ »

Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1069 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-31

Ёқутистонда Ўзбекистон фуқароси 23 йилга қамалди 

Ёқутистон Олий суди 19 август куни Ўзбекистон фуқароси Султон Қодировга берилган 23 йиллик қамоқ жазосига оид ҳукм юзасидан шикоят аризасини кўриб чиқиб, қуйи суд қарорини ўзгартиришсиз қолдирди.

Жорий йил 2 июнида 25 ёшли Султон Қодиров ёлғиз аёл ва унинг 13 чшар қизини чавақлаб, квартирасидан 8 минг рубл ўмарганликда айбдор, деб топилган ва 23 йилга кесилган эди.

У таксичига пичоқ билан ҳужум қилган пайтда қўлга олинган.

Султон Қодиров 23 йиллик жазо муддатини қаттиқ режим тартибидаги колонияда ўтайди.
 

Категория: МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 959 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-31

Санкт-Петербургда яна бир ўзбекистонлик ўлдирилди. 

Чоршанба куни эрталаб Петербургнинг Невский туманига қарашли № 287 уй яқинида 41 ёшли Ўзбекистон фуқароси жасади топилди.

Ички ишлар ходимига кўра, у маҳаллий "Жилкомсервис” ташкилотида фаррош бўлиб ишлаб келган ва ўзи яшаётган уйнинг эшиги олдида отиб кетилган.

- У овозсиз пистолет ёрдамида яқин масофадан отиб кетилган. Жами тананинг турли қисмларига 7 марта ўқ узилган. Жиноят содир этилган жойда бир нечта гилза, 1 дона ўқ ҳамда қотилга тегишли деб тахмин қилинаётган оёқ излари топилди,- деди милиция ходими.

Милиция ходимларининг дастлабки тахминларига кўра, ўлдирилган Ўзбекистон фуқароси наркотик савдосига алоқадорлиги туфайли отиб кетилган.
Категория: МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1069 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-31

Жорий йилда 100 минг афғон қочқини ватанига қайтди 

Эрон ва Покистонда қочқинликда яшаб келган афғон қочқинларидан 100 мингги жорий йилда ватанига қайтган. Бу ҳақда БМТ Қочқинлар идораси маълум қилди.

Ташкилотга кўра, қочқинларнинг 95 мингги Афғонистонга Покистондан қайтган. Покистонда юзага келган иқтисодий қийинчиликлар ва айни пайтда Афғонистоннинг айрим ҳудудларида хавфсизлик вазияти яхшилангани афғонларни ватанларига ундаган омиллардан экани айтилади.

БМТ Қочқинлар идораси келтирган рақамларга кўра, ватанларига қайтган афғонистонликларнинг учдан бир қисми мамлакат шарқий худудларига яна учдан бир қисми пойтахт Қобулга ва қолгани Афғонистоннинг шимолий-шарқий қисмларига ерлашган.

Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 939 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-31

Ўзбекистонлик аёл одам савдосида айбланиб қўлга олинди 

Новосибирскда ўз фарзандини 60 минг рублга пуллаётган ўзбекистонлик аёл қўлга олинди.

Интерфакс агентлигининг хабарига кўра, Новосибирск шаҳрининг Дзержинский туманида 60 минг рублга чақалоқни сотаётган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

Ҳеч қаерда ишламаётган ўзбекистонлик аёлга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 127-моддаси (одам савдоси) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Категория: МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1052 | Добавил: himoyachi | Дата: 10-08-31

Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ



Бесплатный хостинг uCoz