|
| Роза Ўтинбоева ҳам ЕҲҲТ полициясининг ҚР жанубига киритилишини рад этди; фото: rferl.org |
EҲҲТ полицияси Қирғизистон жанубига киритилмайди Uznews.31.08.10
– Бугун немис парламентининг яшиллар партияси вакили Виола вон Крамон,
Бишкекда Қирғизистон президенти Роза Ўтинбоева билан учрашув ва очиқ
суҳбатдан кейин шундай баёнот берди.
Бугун немис газетаси "Tageszeitung” ўтган ҳафтада иш ташрифи билан
Бишкекда бўлган Бундестаг депутати Виола вон Крамон (Viola von Cramon)
интервьюсини чоп этди.
Жума куни у Қирғизистон президенти Роза Ўтинбоева билан учрашув ва
суҳбатдан кейин, қирғиз ҳукумати ЕҲҲТ полиция гурухининг қирғиз жанубига
киритилишини рад этади деган хулосага келган.
"Tageszeitung”нинг: ЕҲҲТ полицияси Қирғизистон жанубига кирадими? Деган саволга
Немис депутати: "Йўқ. Президент Роза Ўтинбоева «Меморандум»ни энг кечи
билан икки кун илгари имзолаши лозим эди (пайшанба куни), бироқ у бу
ишни қилмади. Жума куни кечқурун эса у, масъулиятни бўйнига
ололмаслигини айтди.
- У ҳамиша ЕҲҲТ полицияси тарафдори бўлиб келган эди, бироқ бугунги
кунда вазият шу даражада кескинлашдики, уларни жўнатиш таҳлик туғдириши
мумкин ва ҳеч ким уларнинг (полициячиларнинг) ҳавфсизлигини таъминлай
олмайди. Ўтинбоева мамлакатдаги вазиятни сунъий тарзда чигаллаштириш
керакмаслигини айтди. Ва унинг нуқтаи назарини тушуниш мумкин”.
Виола вон Крамон сўзларига кўра, Қирғизистон ҳукуматининг Ўш ва
Жалолободга 52 нафар полициянинг жойлаштирилиши муайян шартлар билан
боғлиқ эди.
Шуларнинг бири полициянинг жойлардаги дислокацияси ҳавфсизлигини таъминлаш
|
| ирғизлар ўзбек озчилигига қарши июн босқини ва қотилликлари пайтида | эди, бироқ қирғизғ ҳукумати буни уддалай оладиган ҳолатда эмас, деди вон Крамон.
Миллий озчиликлар ҳуқуқи масаласида Виола вон Крамон бўлғуси парламент
спикерлигига номзод "Ота макон” партияси лидери Ўмирбек Такабоев билан
учрашув чоғида музокара олиб борган.
Унга, мамлакат агар бошқа миллатдагилар ҳуқуқи ва ҳавфсизлиги
таъминлашни эпламас экан, бу мамлакат парламент республикаси қура
олмаслигини айтган.
Вон Крамон, ўзининг бу сўзларига жавобан Такабоев, сиёсий ҳақиқат шундан
иборат эканлили ва бу ерда кўп нарсани ўзгартириб бўлмаслиги ҳақидаги
гапларни эшитган.
"Бу мутлақо бошбошдоқлик. Банкротлик ҳақидаги баёнотдир. Агар
Қирғизистон демократияга интилса, этник озчиликларнинг бу жараёнларда
иштирокини таъминлаш учун барча чораларни кўриши ва уларнинг ҳуқуқлари
ҳимоя этилиши лозим, бироқ бундай бўлмаяпти”, - деди немис газетасига
интервьюсида вон Крамон.
Немис депутатининг фикрича, ҳалқаро ҳамжамият Бишкекнинг ЕҲҲТ полиция маслаҳат
|
| Жанубий Қирғизистон ўзбеклари ҳамон ЕҲҲТ полициясининг келишидан умидвор |
гурухининг киритилишини рад этишига муроса кўзи билан қарамоғи лозим,
чунки унинг киритилиши зўровонликларнинг янги тўлқини бошланишига олиб
келади ва Бишкекка қарши санкциялар самарасиз бўлади.
ЕҲҲТ вакиллари, шунга қарамай, полициячиларнинг киритилиши масаласи ёпилган дея ҳисобламайди.
Дипломатик тарзда улар, бу қарор ЕҲҲТга аъзо Бишкекдан тушган таклифга
кўра 56 мамлакат вакиллари томонидан қабул қилинган, шундан кейин
ташкилот Доимий комиссияси томонидан маъқулланган.
Унинг рад этилиши ёки ўзгартирилиши учун кворум, ЕҲҲТга аъзо мамлакатларнинг розилиги керак бўлади.
Ўтган ҳафтанинг оҳирида, сўнгги етти кун давомида иккинчи бор Бишкекка,
Қирғизистон вакиллари билан музокараларни давом эттириш учун полиция
маслаҳат гуруҳи раҳбари этиб тайинланган Маркус Мюллер ташриф буюрди.
Сўнгги ҳафтадаги дастлабки ташрифи пайтида Қирғизистон ҳукумати
томонидан, меморандум остида фақат битта имзо Роза Ўтунбоева имзоси бор
эди.
Ўтган ҳафта оҳиридаги иккинчи бор ташриф чоғида, Виола вон Крамон
сўзларига кўра, Ўтинбоева ҳам ЕҲҲТ полициясини Қирғизистон жанубига
жойлаштириш фикридан воз кечган.
Uznews.net
|