Воскресенье, 24-05-05, 14:08

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Сентябрь » 5 » Суҳробжон Исмоилов
05:17
Суҳробжон Исмоилов

Би-би-си меҳмони - Суҳробжон Исмоилов

Суҳробжон Исмоилов Ўзбекистонда фаолият юритаётган энг ёш инсон ҳуқуқлари фаолларидан

Би-би-си меҳмони - ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли Суҳробжон Исмоилов.

Суҳробжон Исмоилов Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтмаган, аммо 2009 йил май ойидан бери фаол иш юритиб келаётган Эксперт Ишчи Гуруҳи инсон ҳуқуқлари ташкилотининг раҳбаридир.

Ўттиз ёшар фаол 2001 йил Тошкентдаги Жаҳон Иқтисоди ва Дипломатия Университетини ҳуқуқшунос мутахассислиги билан якунлаган, сўнг Нью-Йоркдаги Колумбия Университетида инсон ҳуқуқлари мавзусида тадқиқот олиб борган.

Унинг Эскперт Ишчи Гуруҳи Ўзбекистон жамиятидаги ўзгаришлар ва тенденцияларни тез суратларда таҳлил этиши ва кенг кўламда ёритиши билан ажралиб туради.

Суҳробжон Исмоилов Қирғизистондаги июнь зўравонликлари ортидан Ўзбекистонда юзага келган миллатчилик руҳидаги чиқишларни алоҳида ҳисоботи билан ёритди.

Унга кўра, айниқса интернет саҳифаларида аксил-қирғиз чақириқлар авж олди ва айни дамда буни бартараф қилиш учун ҳукумат томонидан бирор чора кўрилмади.

Эксперт Ишчи Гуруҳининг оҳирги ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда мустақиллик байрамини нишонлаш олдидан хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

"Кўчаларни нафақат ахлат, балки шубҳали кўринган одамлардан ҳам тозалашади. Бу нон сотиб олиш учун кўчага чиққан, лекин паспорти уйда қолган одам бўлиши мумкин. Ёки пойтахтга меҳмон бўлиб, ё иш излаб келган одамдир. Ёки озгина пул ишлашга уринган талаба. Доимий яшаш жойи бўлмаган одамлар. Қўшниси билан айтишиб қолган нафақахўр аёл. Шахсини аниқлаш баҳонасида уйидан олиб кетилган муслима. Бу каби одамларни аввало туман ИИБсига жўнатишади ва маҳкамагача "маймунхона"да ушлаб туришади," - дейилади ҳисоботда.

Ҳисоботга кўра, "маймунхона" - темир эшикли, ҳажми икки квадрат метрга тенг, баланд бетон деворли, чириган полидан каламушлар боши кўриниб турадиган сассиқ хона. Бу хонада ушлаб турилган эркагу аёлларнинг шахсини аниқлашга ҳеч ким шошилмайди, ва улар ҳақорат этилади, таҳқирланади.

Ҳисоботда, шунингдек, муслималарга қарши милиционерлар томонидан кўрсатиладиган муносабатга мисол сифатида бозорда бошидан ҳижобини ечишдан бош тортган ёлғиз онанининг маҳкама иши ҳам ёритилган.

Суҳробжон Исмоилов ва Экперт Ишчи Гуруҳи, шунингдек, ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқий ва иқтисодий муаммолари, Ўзбекистонда одам савдосининг ривожлангани, диний маҳбуслар ва уларнинг қариндошларига бўлаётган тазйиқлар, парламентнинг сустлиги, кўппартиявийликнинг йўқлиги, сайловлар жараёнидаги қонунбузарликлар, ҳамда Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожланигига қарши расмийлар томонидан қўйилаётган тўсиқларни алоҳида ҳисоботлар билан ёритиб келмоқда.

Суҳробжон Исмоилов ўз фаолиятига қарши ҳукумат расмийлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тўсиқлар қўйилаётганини айтади.

У тингловчиларимиз ва интернет саҳифамиз ўқувчилари саволларига жавоб берди.


Би-би-си: Ўш шаҳридан мактуб йўллаган Одилжон Махдумийнинг саволи қўйидагича:
"Muhtaram Suhrobjon,nima siz internetdagi aksil-qirg'iz chaqirig'idagi kayfiyatga qarshimisiz? Siz ahir, bu Janubiy Qirg'izistonda o'zbeklarga nisbatan nimalar bo'lganidan teran habardormisiz?"

Исмоилов: Жуда ҳам яхши савол ва мен биринчи навбатда шу савол муаллифига раҳмат айтмоқчи эдим. Бу ерда менимча жавобларни ажратиш керак. Мен ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида ва ҳозирги пайтда асосан Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган бир фаол сифатида воқеаларнинг ҳамма тарафидан хабардор бўлишим мумкин эмас. Объектив бир олиб қарайдиган бўлсак. Лекин, албатта, Ўш, Жалолобод ва Қирғизистоннинг бошқа шаҳарларида ишлаётган ва биз билан илгаридан алоқаси бўлган ҳамкасбларимиз билан доимо, мана шу воқеа бошланганидан бери кунига боғланиб турганмиз ва маълумот алмашганмиз, мулоқотимиз ҳозиргача давом этаяпти. Имкониятларимиз доирасида воқеаларни кузатиб бораяпмиз, хабаримиз бор. Ўзимизнинг Эскперт Ишчи Гуруҳимиз томонидан чиқарилган ҳисоботга изоҳ бермоқчи эдимки, биз ўз позициямиз билан Қирғизистондаги воқеаларни адолатли тергов қилиниши, текширилиши ва бу воқеаларни шу даражага олиб келган шахсларни, хоҳ улар мансабдор шахслар хоҳ оддий фуқаролар, адолатли жазога тортилишининг тарафдоримиз. Мана шу каби воқеаларнинг келажакда яна келиб чиқишининг олдини олиш бўйича самарали механизмлар яратилиши тарафдоримиз. Лекин, ҳозирда интернетда ҳам, жамият орасидаги кайфиятда ҳам кучайиб кетаётган аксил-қирғиз кайфиятларига мен шахсан қаршиман. Бундай кайфиятларга ўрин бўлмаслиги керак, чунки бу фақат Қирғизистонга тегишли воқеа эмас. Биламизки, собиқ Совет ҳукумати Марказий Осиёга келганида чегаралар нотўғри бўлинган, алоҳида бир миллатни титул миллат деб, ана шу миллат номи билан сунъий равишда давлатлар пайдо бўлган ва мана шу хатоларнинг жабрини ҳали кўп йиллар тортамиз, шекилли. Шунинг учун, кризис вақтида қандайдир миллий ё этник гуруҳга қаратилган кайфиятлар таъсирига тушиб қолиб, объективлик ва совуққонлигимизни йўқотадиган бўлсак, ҳудди мана шу каби хатоларни ҳудудимиздаги бошқа бир мамлакатларда такрорланмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

Би-би-си: Қирғизистондаги воқеаларга боғлиқ яна бир савол Буюк Британиядан, Юртсевар исмли тингловчимиздан:
"Qirg'izstonda shu yil O'sh va Jalolobodda bo'lib o'tgan o'zbeklarga nisbatan qirg'in vaqtida siz O'zbekiston hukumati mazkur hunrezliklarni tekshirib boshlaganini va buning xalqaro qonunchilikka uyg'un bir harakat ekanligini aytgandingiz. Bugunda xalqaro tekshiruvga Qirg'izston ruxsat bermayapti, o'zlarining tekshiruvchilari esa bir tomonlama xulosa chiqarib hamma aybni o'zbeklarga qo'yayapti. Shunday vaziyatda ko'pchilik uchun O'zbekiston olib borayotgan tekshiruv natijalari muhim. Bu qachon elon qilinadi?"

Исмоилов: Публикацияларимиздан бирида биз Ўзбекистон Бош Прокуратурасидаги бизнинг манбаъларимиздан олинган маълумотга таяниб бир хабар бергандик. Ўзбекистон ҳукумати, шахсан президентнинг фармойиши орқали Ўзбекистон прокуратураси Қирғизистондаги баъзи бир воқеалар ва зўравонликлар натижасида одамларнинг ўлими устидан жиноий иш қўзғаган ва ҳозирда Бош Прокуратура қошида катта тергов гуруҳи тузилиб, Андижон вилоятида ва қисман Фарғона вилоятининг туманларида, қочқинлар жойлаштирилган лагерларда ишлашаяпти деб, ўша пайтда биз хабар бергандик. Лекин, афсуслар бўлсинки, биз ҳам Ўзбекистон алоҳида олиб бораётган тергов ҳаракатига катта умид боғлагандик. Охирида ҳеч бўлмаса ўзларининг бир объектив хулосасини беришади, ё Қирғизистон тарафи билан ўша тўпланган маълумотлар ўртоқлашилар, ва бу бир қисман бўлсада объектив баҳога олиб келар, деб умид билдиргандик. Лекин, барибир сиёсат устунлик қилди, шекилли, икки давлат ҳукуматлари, хусусан президентлари ўртасидаги келишув устунлик қилиб ўша пайтда, ўзбек ҳукумати тушунарсиз сабаблар билан бир ҳафтанинг ичида ўз тергов гуруҳини тарқатиб юборди. Бизга маълум бўлишича, терговчиларнинг қўлидаги ҳамма маълумотлар олиб қўйилди. Бизнинг тахминимиз бўйича, бу маълумотлар ҳозир Миллий Хавфсизлик Хизматининг қўлида. Уларнинг тақдири, қачон ва қандай мақсадда энди ишлатилиши бизга қоронғу. Лекин, боя айтганимдек, сиёсат устунлик қилиб, икки давлат ими-жимида, кўзларини ёпиб, қирғизистонлик қочқинларни Қирғизистонга қайтариб юборишга келишишди, холос. Айнан шундан кейин икки давлатнинг матбуотида бир-бирининг шаънига айтиладиган яхши гаплар, мақтовлар жуда кўпайиб кетди. Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистоннинг аралашмаслик позициясини мақтаб кетди, ўзбек ҳукумати эса қирғиз ҳукумати ўзи тергов ўтказишга ва вазиятни барқарорлаштиришга мойил ва бу ҳозирда унинг қўлидан келади, деган гапларни иддао қила бошлади. Бунинг ҳаммаси, бизнинг фикримизча, шу икки давлат раҳбарлари ўртасида оммага айтилмаётган сиёсий келишувнинг мевасидир.

Би-би-си: Сизнинг ташкилотингиз Ўзбекистондаги диний эркинликлар борасида ҳисоботлар чиқарган. Мана шу мавзуга боғлиқ икки тингловчимиз савол йўллаган:
Аввало, Буюк Британиядан Сардор сўраяпти: "Musulmonlarga qarshi nimaga bunaqa ko'p bosim bo'ladi O'zbekistonda? Ahir butun o'zbeklar musulmonku?
Иккинчи савол Ўзбекистондан, Ворис Усмонлидан: "Mana shu hijob masalasida. Mana hozir maktab, universitet va ishxonalarda hijobli muslima qizlar va ayolllarga qarshi tazyiqlar davomli ravishda olib borilyapti. O'qishga qo'ymaslik, ishdan haydash kabi. Bizning bilishimizcha, mavjud qonunlar bu muslimalarning huquqlarini himoya qiladi. Lekin hozirgi tuzum sharoitida mana shu qonunlar asosida muslimalarning huquqlari talab qilib chiqilganida ijobiy natijaga erishish mumkinmi?"

Исмоилов: Мен охирги саволдан бошлай қолай жавобимни. Менимча ҳозир Ўзбекистон шароитида мустақил суд тизими умуман йўқлигини ва ҳамма судлар президент тарафидан, ижрочи ҳокимият тарафидан тайинлангани учун уларнинг жилови ана ўша ижрочи ҳокимият қўлида эканини эътиборга оладиган бўлсак, мен ўйлайман, ҳозирги вақтда қонунчилик нуқтаи назаридан қандайдир кескин ижобий ўзгаришларга эришиш, бағрикенгликка эришиш, ҳатто шу ҳижобнинг ҳам жамиятимиз, асосан мансабдор шахслар қабул қила оладиган нарсалигига суд қарорлари орқали эришиш бу реал бўлмаган бир мақсад ҳозирги этапда. Ўзбекистонда исломга ҳукумат ва жамиятнинг муносабатини иккига ажратиш керак. Ҳозирги пайтда ҳукумат учун нима устун? Ҳукумат учун сиёсий тарафдан ҳеч бўлмаса мўътадиллик, ёки сиёсий содиқлик муҳим. Ҳамма гуруҳларга, ҳусусан диний гуруҳларга ҳам мана шу ғоядан келиб чиқиб баҳо берилади ва муносабат қилинади. Ҳозирги кунда, афсуски, ҳукмрон элитанинг кўз ўнгида Ислом оппозиция сифатида қабул қилинади. Диний оппозиция сифатида. Чунки ҳозирги пайтда кўпгина ўзбекистонликлар учун, мусулмонлар учун Ислом доирасида турибгина кўпгина ўзининг саволларига, жамиятда, кўпгина оммавий ахборот воситаларида, мансабдор шахсларнинг нутқларида топа олмаётган жавобларини дин ичида туриб топа олишлари мумкин. Улар ўзларининг кўнгилларига (дин билан) руҳий таҳсин бериши мумкин бўлиб қолаяпти. Бу кичик ва ўрта бизнес вакилларига ҳам тегишли, бу қуйи ва ўрта ҳукумат поғоналарида хизмат қилаётган мансабдор шахсларга ҳам тегишли, оддий инсонларга тегишли. Ҳатто меҳнат муҳожирларига ҳам, чунки улар орасида ҳам исломий позиция кучайиб кетаяпти. Шунинг учун, ҳукумат кўз ўнгида Ислом оппозиция сифатида қабул қилинади. Биз ўйлаймизки, ҳозирги кунда ҳукумат учун энг долзарб масала - Исломга нисбатан ўз позициясини қайта кўриб чиқиш, инсон ҳуқуқлари, демократик бошқарув, диний эркинликлар назаридан уни қайтадан баҳолаб чиқиш. Агар бу қайта баҳоланмаса, бизнинг кузатишимизча, тез орада ҳукумат ва дин ўртасидаги ҳозирги кузатилаётган оппозиция икки тарафдан ҳам радикал ҳаракатларга сабаб бўлиши мумкин. Бунга, албатта, йўл қўйиб бўлмайди.

Би-би-си: Кейинги икки савол инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг ўзаро муносабатлари ва фаолияти ҳақида. Аввало, Муҳаммадсолиҳ исмли тингловчимиз саволи қуйидагича: "Суҳробжон сизни таниқли ҳуқуқбон Толиб ака Ёқубовга нисбатан муносабатингиз қандай?! Ёки Сурат Икромов ва Васила Иноятова биланчи?! Интернетдаги баъзи мақолаларни кўргандик. Шунга сўраяпман. Ҳуқуқбонлар ҳам ўзаро келишолмайдилар эканда сиёсатчилар каби."
Иккинчи савол Олим исмли тингловчимиздан: "Suhrobjon, sizni ba'zilar MXXning agenti deyishadi. Siz shularning so'zlarini rad qilish uchun nima deya olasiz? Yoxud rostdan ham MXX bilan o'rtada biror a'loqalaringiz bormi?"

Исмоилов: Биринчи навбатда яна бир бор раҳмат айтмоқчиман савол муаллифларига, айниқса Олимжоннинг Миллий Хавфсизлик Хизмати борасидаги саволларига. Би-би-си меҳмони сифатида мен учун жуда ҳам яхши шанс (туғилди) кўп мана шу каби саволларга тушунтириш бериб ўтишга. Биринчи навбатда, Толиб ака менинг устозим. Ўзбекистонда ҳуқуқ ҳимояси соҳасида 2001 йилда ўқишни битирганимдан кейин биринчи бўлиб Толиб аканинг ташкилотларида иш ўрганувчи сифатида иш бошладим ва мана шу ташкилот инсон ҳуқуқлари соҳасидаги фаолиятимга кириб келишимга биринчи поғона бўлди десам адашмайман. Ундан кейин бошқа ташкилотлар билан ишладим ва ҳозиргача шу фаолиятимни давом эттираяпман. Тингловчимиз айтибдиларки, ҳуқуқбонлар ҳам бир-бири билан келишолмас эканлар сиёсатчилар сифатида. Менимча, бу фақат ҳуқуқбонлар ва сиёсатчиларга тегишли жиҳат эмас. Умуман инсон қачонки бир-бири билан яқиндан бир ташкилот ичида ё бир оила бўлиб ҳамкорлик қила бошлар экан ё олди-берди қила бошлар экан, қандайдир келишмовчилик, дунёқарашлар нуқтаи назаридан келишмовчиликлар келиб чиқиши табиий. Мен ўйлайманки, бизнинг Толиб ака билан ўртамиздаги келишмовчилигимиз шундан катта нарса эмас. Мен бу масалаларни ҳеч қачон шахсийлаштирмасликка ҳаракат қилганман. Бундан кейин ҳам шунга ҳаракат қиламан. Ҳудди шундай жавоб Сурат ака бўйича ҳам бўлади. Улар ўзбекистонда иш юритаётган энг яхши ишлаётган фаоллардан бири, лекин улар билан бизнинг дунёқарашимиз ҳар ҳил, ўзгача. Иккаламиз ҳам ўз фикримизда қолишимизга ҳақлимиз. Васила опа, ва уларнинг Эзгулик ташкилоти билан биз жуда яқин ҳамкормиз. Ҳозирги пайтгача Эксперт Ишчи Гуруҳи ва Эзгулик турли тадбирларни бирга ташкиллаштириб, иштирок этиб келишмоқда. Агар олдинга қараб айтмоқчи бўлсам, хусусан, сентябрь ойида биз биргаликда иккита тадбир қилмоқчимиз, бир давра суҳбати ва бир конференция.
Менинг ёшим ўттизда. Ҳозирда қарасак, менимча, Ўзбекистонда мустақил инсон ҳуқуқлари гуруҳлари ичида энг ёши ўзим бўлсам керак. Шунинг учун, мен ёши катта, ёши улуғ ҳуқуқ ҳимоячилари фаолларига ҳурмат кўзи билан қарайман. Лекин баъзи бир ҳаракатларида, мен сезаман, улар ҳали ҳам ўша Хелсинки стандардлари қабул қилинган йилларда қолиб кетишган. Ўша 70-80-йиллар руҳи, ўша диссидентлик руҳи. Уларнинг баъзи фаолиятида сезиб қоламан, ҳозирги замон талаби билан ўз фаолиятини қайта баҳолаб чиқиш, бир стратегик план қилиш, самаралироқ бўлган ҳаракатларга урғу бериш сезилмаяпти, афсуски.
Олимжоннинг саволига келадиган бўлсак, мен биринчи навбатда сўзимни рад қилишдан бошлайман - мен МХХ агенти эмасман. Мен ўйлайманки, мен Ўзбекистонда ҳозир бошқараётган гуруҳ инсон ҳуқуқлари соҳасида жабр чекканларга ва муаммоли масалаларга энг кўп ёрдами тегаётган ташкилотлардан бири бўлса керак. Худо насиб этса, шундай қолишига ҳаракат қиламиз. Ҳозирги пайтда биз ўзбекистонда кўпчилик қолмаганмиз, афсуски. Жуда ҳам кам фаоллар қолди Ўзбекистонда. Ҳар битта муҳим публикациядан кейин, ҳар битта муҳим ҳисоботдан кейин, ҳар битта муҳим интервью ё тадбирдан кейин ёки бу каби тадбирлардан олдин, албатта, биз шу ишларнинг ташкилотчиси ва бевосита бажарувчиси сифатида Миллий Хавфсизлик Хизмати ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари билан суҳбатга мажбуран чақириламиз. Мен шахсан ўзим чақириламан. Ҳар қандай муҳим конференция, ёки мамлакат ташқариси ё ичкарисида ўтказилган конференциядан кейин. Ҳудди мана шундай ҳаёт тарзи Ўзбекистонда ишлаётган қарийб ҳамма касбдошларимга тегишли

http://www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/2010/08/100830_talkingpoint_suhrob.shtml
Категория: Б Б С Мехмонлари | Просмотров: 1281 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz